Адлия вазирининг 15.11.2021 й. 19-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2021 й. 3333-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.11.2021 й.
N 3333
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
15.11.2021 й.
N 19-мҳ
БУЙРУҒИ
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб
чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ва 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига "E-qaror" электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р.К. Давлетов
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 12 июндаги 158-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-1, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 297-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 31 декабрдаги 315-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-2, 2014 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 652-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-3, 2017 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 630-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 30 октябрдаги 354-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-4, 2017 йил 30 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 10/17/2420-4/0188-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 2018 йил 25 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 18 ноябрь