Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 13.12.2021 й. 45-2021-сон, Адлия вазирлигининг 21.12.2021 й. 3-сон "Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 49-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.12.2021 й. 2780-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.12.2021 й.
N 2780-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 13.12.2021 й. N 45-2021 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.12.2021 й. N 3 |
ҚАРОРИ
Тошкент давлат юридик университетида
ўқитишнинг модуль тизими шароитларида
талабалар билимини назорат қилиш тартиби
ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг
49-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ва Aдлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016, 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомнинг 49-бандида:
иккинчи хатбошидаги "бир иш куни" деган сўзлар "72 соат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "бир иш куни" деган сўзлар "72 соат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
Тошкулов А.Х. |
Адлия вазири |
Давлетов Р.К. |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 21 декабрь