Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъуллар
|
I. БАНКНИНГ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА
|
1.
|
"Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда - Банк) кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни жалб қилиш
|
1. Банкни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб, халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзоликка номзодлар рўйхатини тузиш ва улар орасидан муносиб номзодларни танлаб олиш.
2. Банк Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун номзодларни Акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш.
3. Мустақил аъзолар сонини 5 нафарга етказиш (жами аъзолар сони 9 нафардан ошмаган ҳолда).
|
2022 йил январь
|
Молия вазирлиги, Кузатув кенгаши
|
2.
|
Банк Кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш.
|
1. Банк Кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталарни шакллантиришда хориж тажрибаси асосида қўмиталар таркиби асосан мустақил аъзолардан иборат бўлишини ва/ёки қўмиталар раислигига тайинланишини таъминлаш.
2. Кузатув кенгашининг Стратегия қўмитасини ташкил қилиш.
|
2022 йил январь
|
Молия вазирлиги, Кузатув кенгаши
|
3.
|
Банк Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва мукофотлашда халқаро тажриба стандартларини қўллаш.
|
Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш
|
2022 йил март
|
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
|
4.
|
Банк бошқарувини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.
|
Кузатув кенгаши томонидан бошқарув аъзолари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) кўрсаткичларини банкнинг бошқаруви тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда тасдиқлаш;
Банк бошқарув аъзолари фаолият самарадорлигини баҳолаш (KPI) кўрсаткичлари асосида улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.
|
2022 йил январь
|
Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви
|
5.
|
Банкка алоқадор шахслар, шу жумладан, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига доир барча амалиётларни тартибга солувчи сиёсатни жорий қилиш.
|
1. Йирик битим ва аффилланган шахслар билан битимларни тузиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил январь
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
2. Банкка алоқадор шахслар билан амалга оширилаётган амалиётларни назорат қилиш бўйича Аудит қўмитаси ва Ички аудит департаментига қўшимча ваколатлар бериш.
|
2022 йил I-II чораклар
|
6.
|
Мустақил аъзолар орасидан Банк Кузатув кенгаши раисини сайлаш.
|
Кузатув кенгаши раисини қайта сайлаш масаласини Кузатув кенгаши йиғилиши муҳокамасига киритиш.
|
2023 йил 31 августга қадар
|
Кузатув кенгаши
|
7.
|
Миллий қонунчилик талаблари ва "Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг корпоратив бошқарув тамойиллари" асосида корпоратив бошқарувга доир ички ҳужжатларни янгилаш.
|
1. Банк Корпоратив кодексини, Банк Корпоратив бошқарув қоидаларини, Банк Корпоратив бошқарув сиёсатини, Кенгаш аъзолигига номзодларни танлаш Низомини (мустақиллик ва касбий маҳоратни, малакани ҳисобга олган ҳолда), Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил февраль
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
2. Кузатув кенгаши аъзоларини танлаш ва уларни сайлаш Низомини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил июнь
|
8.
|
Корпоратив бошқарув сифатини баҳолаш.
|
Корпоратив йил якуни бўйича корпоратив бошқарув сифати мустақил баҳоланишини таъминлаш ва натижаларини Акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш.
|
Ҳар йили II чорак
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
9.
|
Банк фаолияти шаффофлигини таъминлаш.
|
Банк фаолияти тўғрисидаги йиллик молиявий ва номолиявий ҳисоботларни банк веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш тартибини таъминлаш.
|
Доимий равишда
|
Банк бошқаруви
|
II. РИСК МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА
|
10.
|
Банк Кенгаши ва Рискларни назорат қилиш қўмитасининг рискларни бошқариш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш.
|
Риск менежменти департаменти Банк Кузатув кенгаши ва Рискларни назорат қилиш қўмитаси ўртасида доимий учрашувларни ташкил этиш ва бунда қуйидагиларни инобатга олиш:
1. Риск аппетитни доимий равишда кузатиб бориш.
2. Риск менежменти департаментига "вето" ҳуқуқини бериш.
|
2022 йил I чорак
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
11.
|
Таркибий бўлинмалар фаолиятидаги рисклардан келиб чиқиб уларни аудиторлик текширувидан ўтказиш тизимини жорий қилиш.
|
1. Аудит текширувлари йиллик режасини ишлаб чиқишда таркибий бўлинмаларда мавжуд рискларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.
2. Рискларни баҳолаш натижасига кўра таркибий бўлинмаларни Аудит текширувлари йиллик режасига киритиш.
|
2022 йил январь
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
12.
|
Операцион рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.
|
Операцион рискларни бошқаришда асосий риск индикаторлари (KRI-Key Risk Indicators) ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш (Loss data collection) инструментларини жорий қилиш.
|
2022 йил апрель
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
13.
|
Ташқи аудиторларни танлаш тизимини такомиллаштириш.
|
Ташқи аудиторларни танлаб олиш, шартномалар тузиш ва уларни ротация қилиш, шунингдек, ноаудиторлик хизматларини кўрсатиш ишларини тартибга солувчи сиёсатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
|
2022 йил апрель
|
Акциядорларнинг умумий йиғилиши Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
14.
|
Ижтимоий ва экологик рискларни бошқариш тизимини жорий қилиш.
|
Ижтимоий ва экологик рискларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил декабрь
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
III. БАНК ТАРМОҚЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ
|
15.
|
Бухоро вилояти мисолида банк тармоқлари фаолиятини трансформация қилиш
|
1. Филиал тармоқларини трансформация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Бухоро вилоятида филиаллар тармоғини трансформация қилиш бўйича Ишчи гуруҳ ишини йўлга қўйиш.
3. Филиалларнинг ҳар бир фаолият йўналишини соддалаштириш, марказлаштириш, автоматлаштириш нуқтаи назаридан келиб чиқиб ўрганиб чиқиш.
4. Тармоқларни трансформация қилиш ишларини қўллаб-қувватлаш ва мониторинг олиб боришга йўналтирилган - ўзгартиришлар йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
5. Намунавий лойиҳани банк тизимига татбиқ қилиш режасини тасдиқлаш.
6. Ушбу жараёнларга Банк маҳсулотларини сотиш ва тармоқларни мувофиқлаштириш департаментининг барча имкониятларини сафарбар қилиш.
|
2022 йил
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
16.
|
Минтақавий бошқарув тузилмаларини оптималлаштириш.
|
1. Функцияларни марказлаштириш, минтақавий бошқарув тузилмаларини оптималлаштириш ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини стандартлаштириш.
2. Филиал тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш.
3. Бошқарув ҳисоботларини стандартлаштириш ва автоматлаштириш.
4. Кредит қарорлари қабул қилинишини марказлаштириш.
|
2022 йил
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
17.
|
Мижозларга ҳудудий миқёсда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш.
|
1. Ҳар бир ҳудуд бўйича ягона МФО тизимига ўтиш.
2. Ҳудуддаги мижозларга ягона мижоз тариқасида хизмат кўрсатиш, яъни ҳудуддаги мижозга қулай бўлган истаган тармоқ орқали банк хизматларини тақдим этиш.
3. Банк бўйича ягона МФОга ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил
|
Банк бошқаруви
|
18.
|
Тармоқларда маҳсулотларни сотиш жараёнлари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.
|
1. Маҳсулотларни сотиш, кросс сотув ва хизмат кўрсатиш стандартлари бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш жараёнларини стандартлаштириш.
2. Тармоқ ходимларини ўқитиш учун тренинглар ташкил этиш.
3. Стандартларнинг бажарилишини назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш.
4. Кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана бизнес сегментлари маҳсулотларини бошқаришнинг стандарт тизимини жорий қилиш.
|
2022 йил
|
Банк бошқаруви
|
IV. БАНКНИНГ БИЗНЕС МОДЕЛИНИ ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА
|
19.
|
Банкнинг амалдаги ривожланиш стратегияси бажарилишини таъминлаш
|
Стратегияда белгиланган вазифалар бажарилиши тўғрисидаги ахборотни Кузатув кенгаши муҳокамасига киритиб бориш.
Кузатув кенгаши томонидан Стратегия бажарилишини баҳолаш ва Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритиш.
|
доимий равишда
|
Акциядорлар умумий йиғилиши,
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
20.
|
Бизнес жараёнларни халқаро банк амалиёти стандартлари асосида қуриш.
|
1. Халқаро тажрибага эга бўлган малакали мутахассисларни ва хорижий экспертларни ишга жалб қилиш.
|
2022 йил февраль
|
Банк бошқаруви
|
2. Банкнинг барча бизнес жараёнлари халқаро банк амалиёти талаблари асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш.
|
2022 йил сентябрь
|
21.
|
Лойиҳаларни молиялаштиришда мустақил қарор қабул қилинишини таъминлаш.
|
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришда операцион мустақиллик, бозор тамойиллари ва рискларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда Банк Кредит сиёсати асосида қарор қабул қилиш.
|
Доимий равишда
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
22.
|
Банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишларга банк маблағларини йўналтирмаслик.
|
Банк фаолиятига хос бўлмаган йўналишда тижорат ташкилотларининг устав фондига (капиталига) инвестиция тариқасида маблағ киритишни тўхтатиш.
|
Доимий равишда
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
23.
|
Банкда ходимларни меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI) асосида рағбатлантириш.
|
1. Банк ходимларни меҳнат фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби бўйича Низом ишлаб чиқиш;
|
2022 йил апрель
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
2. Банк бошқаруви, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва филиал ходимлари учун алоҳида тартибда KPI натижалари асосида рағбатлантириш методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2022 йил май
|
3. Бош офис ва филиаллари тармоғи ходимларини рағбатлантириш механизмига юкланган вазифаларни бажариш, шу жумладан, мижозларнинг садоқати ва қониқиш даражасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) босқичма-босқич жорий этиш.
|
|
4. Меҳнат самарадорлигини баҳолаш тизими кўрсаткичларини ҳисоблаш ишларини босқичма-босқич автоматлаштириш.
|
2022 йил июль
|
24.
|
Банк активлари таркибини диверсификациялаш ва мақбуллаштириш чораларини кўриш.
|
1. Банк акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб банк активлари ва кредит портфели тузилмасини такомиллаштириш, хорижий валютадаги кредитлар улушини камайтириш.
2. Миллий валютада молиялаштириш имконини берувчи кредит линияларини жалб қилиш.
|
2022-2023 йиллар
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
25.
|
Банк хизматлари жозибадорлигини ошириш, замонавий ва масофавий молиявий хизмат турларини кенгайтириш.
|
1. Мобил иловалар орқали тақдим этилаётган хизмат турларини кенгайтириш.
2. Халқаро банк амалиётида кенг фойдаланиладиган кредит карталарни жорий қилиш.
3. Кичик ва ўрта бизнес, корпоратив бизнес ҳамда чакана бизнес сегментлари учун янги турдаги актив ва пассив маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ қилиш.
|
2022 йил
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
26.
|
Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
|
1. Ходимлар малакасини оширишда таваккалчиликларни бошқариш, IT соҳасига алоҳида эътибор қаратиш. Бунда, Россиянинг Сбер университети билан тузилган меморандум асосида банк ходимларининг малакасини ошириш.
2. Ходимларнинг заруратга кўра хорижда малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда чет эл банклари ва халқаро молия ташкилотларининг тажрибали мутахассисларини Банкда ташкил этиладиган тренинг машғулотларига жалб қилиш.
|
2022 йил
|
Банк бошқаруви
|
27.
|
Халқаро тажриба асосида муаммоли қарздорликларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.
|
Кредит қарздорликлари билан ишлаш тизимини халқаро стандартлар талаблари асосида йўлга қўйиш.
|
2022 йил декабрь
|
Банк бошқаруви
|
28.
|
Ғазначилик фаолиятини трансформация қилиш.
|
1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, KPMG аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорликда Ғазначилик йўналишида актив-пассивларни классик бошқариш тизимининг энг яхши тажрибасини амалиётга жорий қилиш.
|
2022 йил февраль
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
2. Банкнинг бизнес йўналишларига молиявий ресурсларни самарали йўналтириш мақсадида ички трансферт нархларни бошқариш тизимини жорий этиш.
|
2022 йил
|
29.
|
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, яшил иқтисодиётни трансформация қилиш ва яшил молиялаштириш йўналишида етакчиликни таъминлаш учун яшил молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш.
|
1. Green banking сиёсатини тасдиқлаш.
2. Green banking маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
3. "Яшил молиялаштириш" бўйича ваколатлар марказини ташкил қилиш.
4. "Яшил молиялаштириш" маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
5. Яшил брендни ва Банкнинг бизнес жараёнларини "яшиллаштириш"ни ривожлантириш.
|
2022 йил июнь
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
V. БАНКДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
30.
|
Халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи янги процессинг марказини ташкил қилиш.
|
WAY4 процессинг марказини ишга тушириш, барча турдаги халқаро карталарни муомалага чиқариш, мультивалютали ва кредит карталари сотувини йўлга қўйиш.
|
2022 йил апрель
|
Банк бошқаруви
|
31.
|
Ахборот технологияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва тартибга солиш.
|
1. ITIL жараёнларини татбиқ қилиш, хизмат кўрсатиш миқёси бўйича битим тузиш, ахборот технологиялари ташкилий тузилмасини модернизация қилиш.
2. IT стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. IT аудит ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда Ички аудит департаментига IT аудит ўтказиш йўналиши бўйича қўшимча ваколатлар бериш.
|
2022 йил декабрь
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
32.
|
Мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш.
|
Банкда мавжуд барча бизнес жараёнларнинг операцион қисмини Банкда ташкил этилган Операцион блок ёрдамида босқичма-босқич автоматлаштириш.
|
2022 йил декабрь
|
Банк бошқаруви
|
33.
|
Банкда молиявий менежмент тизимини рақамлаштириш.
|
Замонавий молиявий менежментнинг автоматлашган тизими - "Бюджетлаштириш" дастурий комплексини жорий қилиш.
Харажатлар ва фойдани (ёки зарарни) бизнес йўналишлар бўйича тақсимлаш тизимини амалиётга татбиқ қилиш.
|
2022 йил сентябрь
|
Банк бошқаруви
|
34.
|
Замонавий ахборот тизимларини жорий қилиш.
|
1. Банкнинг янги ахборот тизимини жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш.
2. Контакт-марказ фаолияти учун зарур бўлган ахборот тизимларини тўлиқ жорий қилиш ва марказ фаолиятини кенг миқёсга чиқариш.
3. Маълумотлар омбори (Data Ware Нouse), мижозлар билан муносабатларни бошқариш тизими (CRM), кредит конвейер дастурий тизимини жорий қилиш.
4. Маълумотларни қайта ишлаш марказларини (асосий ва захира) ташкил қилиш.
5. Маълумотлар омборини (Data Ware Нouse) ташкил қилиш учун мустақил экспертларни жалб қилиш.
|
2022 йил декабрь
|
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
35.
|
It лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали тизимини яратиш.
|
1. Ахборот технологиялари департаменти таркибида Itни ривожлантириш бўлинмасини ташкил қилиш.
2. Бўлинма томонидан ахборот технологиялари борасидаги лойиҳаларни шакллантириш, уларни банк фаолиятини рақамлаштиришдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш ишларини бошқаришни йўлга қўйиш.
|
2022 йил январь
|
Банк бошқаруви
|
36.
|
It лойиҳаларини бошқариш тизимини йўлга қўйиш.
|
1. Банк бошқаруви ҳузурида Технологик қўмитани ташкил қилиш.
2. Қўмита фаолиятини Банкни трансформация қилиш учун энг муҳим бўлган лойиҳаларни танлаб олиш ва амалга оширишга қаратиш.
|
2022 йил апрель
|
Банк бошқаруви
|
VI. БАНКНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ
АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
|
37.
|
ХМК, ЕТТБ ва ОТБ томонидан ажратиладиган кредитларни тўлиқ ёки уларнинг бир қисмини Банкнинг қўшимча чиқариладиган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан жами 175 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит линияларини жалб қилиш
|
1. Тегишли корпоратив қарорларни қабул қилиш (Бошқарув, Кенгаш, Акциядорлар умумий йиғилиш қарорлари);
|
2022 йил август
|
Акциядорлар умумий йиғилиши,
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
2. Банк ва Халқаро молия институти (ХМК, ЕТТБ, ОТБ) ва/ёки халқаро молия институти ва Банк акциядорлари ўртасида зарур молиявий ҳужжатларни имзолаш (Кредит битимлари, Банк капиталида улушини сақлаб қолиш тўғрисида битим - Share retention agreement, Инвестиция шартномаси - Investment Agreement);
|
2022 йил октябрь
|
3. Кредит битими кучга кириши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш (Conditions Precedent) ва кредит линияси маблағларини лойиҳаларга йўналтириш.
|
Кредит битими имзоланган санадан бошлаб 6 ой муддатда
|
38.
|
ХМК, ЕТТБ ва ОТБнинг кредит линиялари маблағларини Банк капиталига конвертация қилиш
|
Халқаро молия институтининг Банк акциядорлари таркибига кириш тўғрисидаги тегишли хабарномаси олингандан сўнг:
|
Халқаро молия институтидан кредит линиясини конвертация қилиш тўғрисидаги хабарнома олингандан кейин 90 кун муддатда
|
Молия вазирлиги,
Кузатув кенгаши,
Банк бошқаруви
|
2. Халқаро молия институтининг Банк акциядорлари таркибига кириши бўйича тегишли битимлар имзоланиши (Shareholders Agreement, Subscription Agreement, the Uzbek law governed Sale and Purchase Agreement, Put Option Agreement and Policy Agreement);
Банк устав капиталини ошириш ва оддий акцияларни эмиссия қилиш юзасидан тегишли корпоратив қарорларни қабул қилиш (Бошқарув ва Кенгаш);
Уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш;
Банк янги акцияларини тегишли органларда рўйхатга олиш;
Банк ва Халқаро молия институти ўртасида акцияларни сотиб олиш шартномасини имзолаш ва акцияларни Халқаро молия институти номига ўтказиш бўйича зарур чораларни кўриш.
|
Халқаро молия институти хабарномасидан сўнг 120 кунда
|
39.
|
Хусусийлаштириш юзасидан профессионал маслаҳат хизматларини кўрсатувчи нуфузли халқаро компания ёки инвестицион банкни (Молиявий маслаҳатчи) танлаш.
|
1. Молиявий маслаҳатчини танлаш бўйича тендер (танлов)ни ўтказиш;
2. Молиявий маслаҳатчини танлаш ва зарур шартномаларни имзолаш.
|
2023 йил сентябрь
|
Молия вазирлиги,
Банк бошқаруви
|
40.
|
Банкни хусусийлаштириш бўйича қўшма режани ишлаб чиқиш.
|
Хусусийлаштириш жараёнига сифатли таклифларни жалб қилиш юзасидан босқичларни батафсил кўрсатувчи ва Банкни хусусийлаштиришни 2023 йил 31 декабрга қадар якунлашни назарда тутувчи хусусийлаштириш бўйича қўшма режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
|
2022 йил октябрь
|
Молия вазирлиги,
Банк бошқаруви
|
41.
|
Банкнинг капиталидаги давлат улушини салоҳиятли инвесторлар орасида жойлаштириш йўли билан банк устав капиталидаги давлат улушини 50% дан камайтириш орқали хусусийлаштиришни амалга ошириш.
|
1. Хусусийлаштиришнинг энг мақбул усулини танлаш.
2. Инвесторлар учун тақдимот материалларини тайёрлаш, маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш (роад-шоу ва бошқалар), салоҳиятли инвесторларни аниқлаш.
3. Банкнинг капиталидаги давлат улушини салоҳиятли инвесторлар орасида жойлаштириш.
|
2024 йил декабрь
|
Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Кузатув кенгаши, Банк бошқаруви
|