Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Январь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2022


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 153

36 соатли иш ҳафтасида - 138


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 23

5

- 2021 йил декабрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;


      

- 2021 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;

     


9

********

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиқиб 2022 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 340-модда, саккизинчи ва ўн биринчи қисм;

   

- айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил учун бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ҳамда 2022 йил январь ойи учун мол-мулк солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 417-модда, бешинчи ва олтинчи қисм;

30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-б.;

- айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ҳамда 2022 йил январь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 431-модда, биринчи қисм; 432-модда биринчи қисм;

30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-б.;


Эътибор беринг! 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ солиқ тўловчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

q 2022 йил 1 февралга қадар 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулк объектларига 1 кв.м минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиш;

q 2022 йил 1 апрелга қадар кадастр органларида кўчмас мулк объекти майдонларини таққослашни амалга ошириш, 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани пеня ҳисоблаш кўринишидаги жавобгарлик чораси қўлланилмаган ҳолда тақдим этиш;

q 2022 йил 1 октябрга қадар кўчмас мулк қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолашни ўтказиш ва 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этиш. Бунда кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолаш ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида 2022 йил 1 апрелга қадар солиқ органларини хабардор қилиш шарт;

q қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини 2022 йил 1 февралга қадар тақдим этиш.

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига ҳар бир кўчмас мулк объекти қийматини мустақил баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий асосда маълумотлар базасига киритилишини таъминлаш топширилган.


    


10

- 2021 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;

           

- 2021 йилнинг декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;

             

- 2021 йил декабрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан "Соғлом турмуш тарзи" платформасининг ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

Тартибнинг 8-9-б., 28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 2-илова;

             

   

14

********

- 2022 йил учун сув етказиб берувчи юридик шахслар томонидан ер усти ва ер остидаги манбалардан водопровод тармоқларига келиб тушадиган сув ҳажмлари нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

   

Солиқ кодекси, 444-модда, учинчи қисм;

   

- 2021 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни


(Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

        

15

********

- 2022 январь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 392-модда биринчи ва иккинчи қисм;

   

        

19

- 2021 йил учун ЎзРда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган ЎзР норезиденти ҳисобланган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм;

- 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 448-модда, иккинчи қисм;


        

20

- 2021 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни***

Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи ва иккинчи қисм;

- 2021 йил IV чораги учун товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисм;

- 2021 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисм;

- 2021 йил IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 280-281-моддалар;

- 2021 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисм;

- 2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисм;

- 2022 йил январь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;


        

23

********

- 2022 йил январь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*******

Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм;


        

25

- 2022 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди;


        

30

- 2021 йилда тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 1-банд.


*) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.


**) Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.


***) Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил декабрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.


****) Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.


*****) Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.


******) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.


*******) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.


********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.