Т/р
|
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар /
лойиҳалар
|
Масъул ижрочилар
|
Қиймати
(лойиҳа
пара
метрлари
асосида
ўзгариши
мумкин)
|
I. ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК ҲАМДА ЭКОЛОГИК ИННОВАЦИЯЛАР
ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ
|
1.1. Сув ресурсларини барқарор бошқариш
|
1.
|
Мавжуд илмий-тадқиқот институтлари ёки университетлари негизида сув хўжалиги мутахассислари (таҳлилий лабораториялар, гидрологик ва мониторинг станциялари ходимлари) малакасини ошириш бўйича ўқув-машғулот марказини ташкил қилиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзгидромет маркази
|
300,0
|
2.
|
Сув хўжалиги мутахассислари ва сувдан фойдаланувчилар учун сув ресурсларини интеграллашган бошқариш, сувни тежаш масалалари бўйича мослаштирилган ўқув материалларини тайёрлаш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
100,0
|
3.
|
Сув ресурсларини маҳаллий даражада бошқариш самарадорлигини ошириш учун сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари салоҳиятини ривожлантириш дастури. Сув ресурсларини маҳаллий даражада оқилона тақсимлаш механизмини ишлаб чиқиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
4.
|
Сувдан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари учун сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш ва сув ресурсларини интеграллашган бошқаришнинг бошқа жиҳатлари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил қилиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
5.
|
Оролбўйида гидропостлар тармоғининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва гидропостлар тармоғини кенгайтириш йўли билан сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини кучайтириш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази
|
2 000,0
|
6.
|
Сув тақсимлашни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш учун давлатлараро сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил қилиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази
|
1 000,0
|
7.
|
Сувдан фойдаланувчилар ўртасида сув ресурслари сарфи ҳисобини юритиш маҳаллий тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
8.
|
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида комплекс гидрологик тадқиқотларни ўтказиш учун лабораторияларни жиҳозлаш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
500,0
|
9.
|
Асосий сув хўжалиги иншоотларининг самарадорлигини ошириш ва сувнинг техник йўқотишларини камайтириш мақсадида уларни реконструкция қилиш ва модернизациялаш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
лойиҳа смета асосида
|
10.
|
Минтақани ривожлантириш омиллари ва иқлим ўзгаришининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда сув ресурслари ҳамда сув таъминотига эҳтиёжларни моделлаштириш ва прогнозлаш бўйича таҳлилларни ўтказиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
11.
|
Масофадан зондлаш тадқиқоти усулларидан фойдаланган ҳолда, сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ва географик ахборот тизимини ташкил қилиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази
|
2 000,0
|
12.
|
Сув ресурсларини интеграллашган бошқаришни жорий қилиш масалалари бўйича институционал ва қонунчилик базасини такомиллаштириш ва Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришни кучайтириш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
500,0
|
13.
|
Оролбўйи минтақасида мониторинг автоматик пунктларини ва замонавий таҳлилий жиҳоз-ускуналарни жорий қилиш ҳисобига сув ресурслари сифатини мониторинг қилиш тизимини яхшилаш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази
|
1 000,0
|
14.
|
Биотехнологиялардан фойдаланиб, ер усти сувларини тозалаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
1 000,0
|
15.
|
Оролбўйининг олий таълим муассасаларида "гидрология" мутахассислигига ўқитиш бўйича ёшларни сув хўжалиги тизимига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
1 000,0
|
16.
|
Сув хўжалиги соҳасидаги ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
500,0
|
17.
|
Гидрогеологик хизматнинг дала лабораторияларини замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш.
|
"Ўзбекгидрогеология" ДУК
|
200,0
|
18.
|
Каналбўйи линзалардан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланишни кенгайтириш мақсадида уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.
|
"Ўзбекгидрогеология" ДУК
|
200,0
|
19.
|
Ер ости сувлари ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг комплекс дастурини амалга ошириш (ер ости сувларининг ҳолатини мониторинг қилишни кенгайтириш; Оролбўйи ҳудудининг геоэкологик шароитларни ўрганиш ва баҳолаш; қуриган денгиз туби ҳудудида оптимал мониторинг тармоғини ишлаб чиқиш; қуриган денгиз тубининг ҳозирги геоэкологик ҳолатини баҳолаш; геологик-гидрогеологик шароитларни баҳолаш ва ер ости сувларининг эҳтимолий йиғилишини аниқлаш; ер ости сувларининг оқиб келишини аниқлаш учун ҳозирги гидрогеологик ҳолатларни баҳолаш; Амударё сув ҳавзасида сув оқимининг ҳозирги гидрокимёвий режимини, ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини баҳолаш).
|
"Ўзбекгидрогеология" ДУК, "Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ
|
1 000,0
|
20.
|
Амударё сув ҳавзаси дельтасида ўзанбўйи линзаларда чучук ер ости сувларини муқобил сув таъминоти манбаи сифатида реабилитация қилиш бўйича тажриба ишларини бажариш.
|
"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ, Сув хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
ЖАМИ:
|
15 000,0
|
1.2. Ер ресурсларини барқарор бошқариш
|
21.
|
Яйлов жойларини тиклаш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш ва яйловлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
3 000,0
|
22.
|
Яйловларга юкланишни камайтириш ва тақсимлаш, аҳоли пунктлари атрофида ва узоқ ўтлоқларда ерлар деградациясининг олдини олиш учун яйловлардан ротацион (алмашлаб) фойдаланишни ривожлантириш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
2 000,0
|
23.
|
Чўлланиш жараёнларини тадқиқ этиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда Орол денгизи қуриган тубида шаклланган тупроқ-грунт қопламларини доимий кузатиш-текшириш учун стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
300,0
|
24.
|
Ердан фойдаланувчилар учун ерлар деградациясига қарши курашишда замонавий технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
300,0
|
25.
|
Яйловлар ва суғориладиган ерлар деградацияси ва тупроқ шўрланишига қарши курашиш соҳасида тадқиқотларни кенгайтириш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
500,0
|
26.
|
Яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
300,0
|
27.
|
Қишлоқ хўжалиги ишчиларини яйловлар ва суғориладиган ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларига ўқитиш дастурлари.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
500,0
|
28.
|
Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш учун тупроқ ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
300,0
|
29.
|
Ер ресурсларини самарали мониторинг қилиш ва бошқариш учун масофадан зонд тадқиқотлари усулларидан ва географик ахборот тизимларидан фойдаланиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
2 000,0
|
30.
|
Ерларнинг унумдорлигини ошириш учун экологик хавфсиз ўғитларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
31.
|
Ўтлоқларга ҳайдаб чорвачилик билан шуғулланадиган оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастури.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
500,0
|
32.
|
Тупроқни барқарорлаштириш, шўрланишга қарши курашиш ва қишлоқ хўжалигининг мақсадли қурғоқчил ерларида сувни ушлаб қолиш учун фито мелиорация ва бошқа инновацион ёндашувлар ва технологияларни қўллаш чораларидан фойдаланишни кенгайтириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
2 000,0
|
ЖАМИ:
|
11 900,0
|
1.3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар,
биологик хилма-хиллик, ўрмон хўжалиги
|
33.
|
Оролбўйи шароитида селекциявий экиш материалларини етиштириш, ўрмонларни кенгайтириш ва ўрмонлар зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали селекция ва уруғчилик билан шуғулланадиган ўрмон хўжалиги ташкилотларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
1 000,0
|
34.
|
Ўрмон хўжалиги мутахассислари ва маҳаллий аҳоли учун ўрмончилик ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш кўникмалари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш. Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ўрмон хўжалиги мутахассислари ва аҳолини ўқитиш ҳамда ўрмон хўжалиги ишчилари учун малака ошириш курсларини ўтказиш учун ўқув марказини ташкил қилиш ва жиҳозлаш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
300,0
|
35.
|
Махсус техника, тракторлар, ўрмон экиш агрегатлари ва бошқа керакли техникани сотиб олиш орқали ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
3 000,0
|
36.
|
Ўрмон кўчатхоналари тармоғини ташкил қилиш (баъзилари иссиқхоналар билан).
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
2 000,0
|
37.
|
Ичимлик сув таъминоти учун ҳамда кўчатларни етиштириш учун кўчатхоналарни суғоришни ташкил этиш учун қудуқларни қазиш. Узоқ жойлашган участкаларда ўрмон хўжалиги ходимлари учун шўр сувни чучуклаштириш воситалари билан таъминлаш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
300,0
|
38.
|
Минтақавий ўрмон уруғчилиги, селекция базасини ва Оролбўйи минтақасининг шароитида фойдаланиш учун мослаштирилган ўрмон ўсимликлари уруғларининг сифатини таҳлил қилиш учун станцияларни ташкил қилиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
500,0
|
39.
|
Ўрмон экинларини биологик ҳимоя қилиш бўйича лабораторияларни ташкил қилиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
100,0
|
40.
|
Наъматак, унаби ва чаканда ўсимликларининг (уларнинг мевалари инсон фаолиятининг турли соҳаларида ишлатиладиган бир қатор фойдали хусусиятларга эга) ҳамда қизилмия плантацияларини ташкил қилиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
200,0
|
41.
|
Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманларининг аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун экин материаллари билан таъминлаш учун кўчатхонани ташкил қилиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
300,0
|
42.
|
Уруғларни капсулалаш ва гранулалаш йўли билан авиа-воситалар, шу жумладан, дронлардан фойдаланиб, чўл ўсимликларини экишни кенгайтириш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
500,0
|
43.
|
Ўрмон хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш технологияларини жорий қилиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
200,0
|
44.
|
Ўрмон фондини хатловдан ўтказиш, мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш учун масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлари усулларидан фойдаланиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги
|
2 000,0
|
45.
|
Кўчатхоналарда, ўрмон хўжаликларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш учун вақтинча (мавсумий) иш жойларини ва доимий иш жойларини ташкил қилиш.
Аёлларни, ёшларни ва имконияти чекланган шахсларни уруғларни йиғишга, ўрмон экинларини ишлаб чиқишга ва кўчатхоналарда/ иссиқхоналарда ишлашга жалб қилиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
300,0
|
46.
|
Кўчатларни етиштириш ёрдамида қуриган денгиз тубини ўрмонлаштириш йўли билан Орол денгизи ҳалокатининг салбий таъсирини камайтириш, шу жумладан:
"Акпетки" архипелаг оролларида Орол денгизининг қуриган тубида 80,0 га майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш;
10,0 минг га майдонда сув хўжалиги ва бошқа объектларни қум босишдан ҳимоя қилиш учун қирғоқбўйи ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш;
деградацияга учраган тўқай ўрмонларини тиклаш;
ўрмон хўжалиги мутахассисларини ва маҳаллий аҳолини ўқитиш учун кўргазмали иссиқхона ва кўчатхоналарини ташкил этиш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
10 300,0 шу жумладан:
6 500,0
2 500,0
600,0
700,0
|
47.
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини мониторинг ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот ишларини ўтказишнинг замонавий ёндашувлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш салоҳиятини ривожлантириш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
300,0
|
48.
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларини ва яқин жойлашган аҳоли пунктларида яшовчиларни экологик туризмни ташкил қилиш салоҳиятини ривожлантириш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
100,0
|
49.
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни замонавий алоқа воситалари билан техник жиҳозлаш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
1 000,0
|
50.
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва бошқаришнинг комплекс режаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда кўмаклашиш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
300,0
|
51.
|
Минтақанинг асосий (чўл ва сувли-ботқоқ) экотизимларини тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш бўйича комплекс дастурларни амалга ошириш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
5 000,0
|
52.
|
Ноёб ҳайвонлар турларини кўпайтириш учун питомниклар тармоғини ривожлантириш. "Жайрон" Бухоро ихтисослашган питомнигини қўллаб-қувватлаш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
1 000,0
|
53.
|
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини масофадан зондлаш ҳамда замонавий мониторинг қилиш усулларидан фойдаланиш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
500,0
|
54.
|
Орол денгизи инқирозининг таъсирини бартараф этиш учун яшил тикланиш сармояси
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
5 500,0
|
55.
|
Оролбўйи ҳудудида ботқоқли, кўл ва пастекисли экотизимларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш.
|
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
3 800,0
|
ЖАМИ:
|
38 500,0
|
1.4. Қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги
|
56.
|
Минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ҳамда кичик қайта тикланувчи энергия объектларидан фойдаланиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, аҳоли ва бизнес тузилмаларининг энергия самарадорлиги бўйича билимларини ошириш.
|
Энергетика вазирлиги, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти
|
500,0
|
57.
|
Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия жиҳоз-ускуналарини етказиб бериш ёки уларни йиғишни ташкил этиш бўйича корхоналарнитехнопаркларни ташкил қилиш учун шароит яратиш ва кўмаклашиш, аҳоли, хусусий бизнес фойдаланиши учун энергетик самарали бўлган технологияларни (печлар, термоизоляция ва бошқалар) ривожлантириш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти
|
лойиҳа смета асосида
|
58.
|
Коммунал секторда ва қурилиш соҳасида энергия самарадорлигига оид дастурлар.
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги
|
5 000,0
|
59.
|
Қайта тикланувчи энергиядан ер ости сувларини сўриб олиш, ер ости сувларини чучуклаштириш ва марказлашган энергия таъминотидан узоқ бўлган насос станцияларининг энергия таъминоти учун фойдаланиш усулларини синовдан ўтказиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти
|
500,0
|
60.
|
Узоқ ўрмон хўжалиги объектларининг қайта тикланувчи энергия воситасида энергия билан таъминлашнинг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.
|
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти
|
300,0
|
61.
|
Узоқ қишлоқ хўжалиги объектларининг қайта тикланувчи энергия воситасида энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (яйлов жойлар, асал ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар) амалга ошириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги
|
300,0
|
62.
|
Туристик инфратузилма объектларининг (жойлаштириш, овқатланиш объектлари, йўлбўйи инфратузилмаси, осори атиқалар) тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш ёрдамида энергия билан таъминлашнинг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.
|
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти, Туризм ва спорт вазирлиги
|
500,0
|
ЖАМИ:
|
7 100,0
|
1.5. Экологик таълим
|
63.
|
Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал этишга ёшларни рағбатлантириш учун танловлар дастурини амалга ошириш ва инновацион биргаликда ишлаш усуллари маданиятини шакллантириш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
500,0
|
64.
|
Талабаларнинг корхоналарда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инновациялар ва технологиялар бўйича касбий-техник стажировкалари дастурини жорий қилиш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
300,0
|
65.
|
Оролбўйи олий таълим муассасаларида атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш бўйича ўқув лабораториялари тармоғини ривожлантириш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
200,0
|
66.
|
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзбек ва қорақалпоқ тилларида онлайн ўқув платформаларини ташкил қилиш.
Оролбўйи шароитида инновациялар ва технологияларни қўллаш масалалари бўйича "хакатон"ларни ўтказиш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
500,0
|
67.
|
Ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган болаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш дастури.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
500,0
|
68.
|
Қизларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга, шу жумладан, муҳандислик ва АКТ тадқиқотларига фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш дастури.
|
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
500,0
|
69.
|
Мактабгача таълим ташкилотлари учун экология ва соғлом турмуш тарзи бўйича махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
|
Мактабгача таълим вазирлиги
|
100,0
|
70.
|
Мактаб ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва мақбул микроиқлимни яратиш учун мактаб ёнида боғларни ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий ўқув машғулотларини ўтказиш учун экомайдончалар ташкил қилиш.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
2 200,0
|
71.
|
Умумтаълим мактабларининг экологияни ўқитиш бўйича моддий-техник ва методологик-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
500,0
|
72.
|
Маҳаллий аҳоли ва ёшлар учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича таълим дастурлари.
|
Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
100,0
|
73.
|
Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактаблари негизида эко-мактаблар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича дастурлари бўлган мактаблар тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
300,0
|
74.
|
Олий таълим муассасаларида ва мактабларда ёшлар учун тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги бўйича таълим дастурлари/курслари. Ўқитишда ва хабардорликни оширишда қўллаш учун таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.
|
Ёшлар ишлари агентлиги
|
500,0
|
75.
|
Ёшларни ижтимоий фаолллаштириш ҳамда ижтимоий ва экологик дастурларга жалб қилиш учун кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш. Қорақалпоғистон Республикасида камида 5 та кўнгиллилар ҳаракатини тузишда кўмаклашиш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
300,0
|
76.
|
Оролбўйи ёшлар экологик ҳаракатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
300,0
|
77.
|
Ўқув жараёнида фойдаланиш учун мослаштирилган, экология ва сувни тежаш соҳасидаги замонавий инновацион технологиялар бўйича ўқув демо-марказларини ташкил этиш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
200,0
|
ЖАМИ:
|
4 800,0
|
1.6. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлимни мониторинг қилиш
|
78.
|
Гидрометеопрогнозлаш, экологик мониторинг, иқлим ўзгаришлари соҳасида моделлаштириш ва тадқиқотларнинг замонавий ёндашувлари/усуллари бўйича халқаро тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш.
|
Ўзгидромет маркази
|
2 000,0
|
79.
|
Ёш мутахассислар учун ходимлар билан алмашиш дастурлари, стажировка, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёрдамида гидрометеорологик хизмат ходимларининг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
80.
|
Гидрометеохизматни комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
81.
|
Гидрометеорологик прогнозларни якуний фойдаланувчиларга тақдим этиш форматини такомиллаштириш, самарали хабар бериш каналларини ривожлантириш. Гидрометеорологик хизмат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш ва тижорат сервислар ҳисобига ўзини қоплаш қобилиятини ошириш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
82.
|
Гидрометеокузатувлар, экологик назорат ва иқлим ўзгаришлари тадқиқотлар стационар тармоғини ҳамда қор-кўчки станциялари тармоғини кенгайтириш ва техник мустаҳкамлаш.
|
Ўзгидромет маркази
|
2 000,0
|
83.
|
Атроф муҳитни мониторинг қилиш ва гидрометеорологик тадқиқотлар мобил станцияларини/лабораторияларни техник жиҳозлаш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
84.
|
Гидрометеорологик хизмат ходимларининг узоқ станцияларда яшаш шароитларини яхшилаш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
85.
|
Гидрометеорологик хизматнинг гидрометеорологик жараёнларни ва иқлим ўзгаришларини моделлаштириш ва прогнозлаш тизимини техник жиҳозлаш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
86.
|
Иқлим ўзгаришларига мослашиш соҳасида инновацияларни қўллаш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга, устувор иқтисодий соҳаларга ва ижтимоий ривожланишга таъсир этишини моделлаштириш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
87.
|
Экологик ва гидрометеорологик мониторинг тармоғини автоматлаштириш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
88.
|
Илмий тадқиқотларга АКТни жорий қилиш ва Оролбўйи минтақаси учун экологик маълумот банкини шакллантириш. Атроф муҳит ҳолатининг масофадан зондли тадқиқотлари ва комплекс географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.
|
Ўзгидромет маркази
|
1 000,0
|
89.
|
Гидрометеорологик архив ва экологик мониторинг маълумотларини рақамли форматга ўтказиш.
|
Ўзгидромет маркази
|
500,0
|
90.
|
Касб жозибадорлигини ошириш ва кадрлар таркибини ёшартириш учун Гидрометеорологик хизматнинг ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.
|
Ўзгидромет маркази
|
200,0
|
ЖАМИ:
|
9 700,0
|
1.7. Чиқиндиларни бошқариш
|
91.
|
Чиқиндиларни бошқариш бўйича комплекс минтақавий концепцияни ишлаб чиқиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани ва институционал ривожланишни такомиллаштириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
92.
|
Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
100,0
|
93.
|
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
100,0
|
94.
|
Заҳарли ва биологик хавфли чиқиндилар, шу жумладан, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
100,0
|
95.
|
Аҳоли учун чиқиндиларни бошқариш бўйича оммавий ахборот-таълим дастурини амалга ошириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
96.
|
Барча турдаги чиқиндиларни комплекс хатловдан ўтказиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
97.
|
Чиқиндиларни бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик дастурини рағбатлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
98.
|
Марказлаштирилган оқова тизимлари ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
лойиҳа смета асосида
|
99.
|
Йирик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш (йиғиш, ташиш, полигонлар, қайта ишлаш).
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
лойиҳа смета асосида
|
100.
|
Кичик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини бошқариш тизимини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
101.
|
Заҳарли қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, барқарор органик ифлослантирувчилар ва тиббий чиқиндиларни хавфсиз утиллаштириш дастурини амалга ошириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
3 000,0
|
102.
|
Маиший турмушда ва ишлаб чиқаришда пластикдан фойдаланишни камайтириш дастури.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
103.
|
Чиқиндиларни йиғиш, утиллаштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувлардан фойдаланиш.
Чиқиндиларни бошқаришда ва қайта ишлашда инновациялар бўйича "хакатон"ларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
104.
|
Чиқиндиларни мониторинг ва назорат қилиш тизимини ташкил қилиш учун АКТдан фойдаланиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
105.
|
Санитария ва гигиена стандартларини ошириш учун уй хўжалиги даражасида чиқиндиларни барқарор бошқариш тизимларини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
500,0
|
ЖАМИ:
|
9 000,0
|
II. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ИҚТИСОДИЙ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ
|
2.1. Тадбиркорликни ривожлантириш
|
106.
|
Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш. Бизнесни йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлик бўйича курс ва тренингларни ташкил этиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
300,0
|
107.
|
Банд бўлмаган аҳолининг касбий кўникмаларини ривожлантириш орқали уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ҳамда даромадли меҳнат билан банд бўлиш имкониятини кенгайтириш. Бунда чекка ва қишлоқ жойларида яшовчи ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
2 000,0
|
108.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Оролбўйи минтақасида ишлайдиган ходимлари учун малака ошириш курсларини такомиллаштириш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
1 000,0
|
109.
|
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
2 000,0
|
110.
|
Кредит линияларини очиш ва кейинчалик банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
4 000,0
|
111.
|
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари тармоғини ривожлантириш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
500,0
|
112.
|
Ёшлар ўртасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш. Минтақадаги ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан доимий фаолият юритувчи грант дастурини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятларни яратиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
1 000,0
|
113.
|
Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туман бўлинмаларида юридик клиникалар ташкил қилиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
120,0
|
114.
|
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна воситаларини харид қилишга субсидиялар ажратиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
4 000,0
|
115.
|
Қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначилик, тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хомашё харид қилиш учун имтиёзли микрокредит линияларини очиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
5 000,0
|
116.
|
Хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг халқаро мувофиқлик стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
|
300,0
|
117.
|
Товарлар ва хизматларни биргаликда самаралироқ ривожлантириш, тарғиб этиш ва сотиш учун тадбиркорлар томонидан кооперативлар ва/ёки ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмаларини ташкил этишга кўмаклашиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
500,0
|
118.
|
Ёшларнинг турли тоифалари учун универсал тренинг марказини (коворкинг марказини) ташкил қилиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
100,0
|
119.
|
Хусусий тадбиркорлар томонидан товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш учун онлайн платформаларни ривожлантириш.
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
|
200,0
|
120.
|
Касаначилик ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида касбий ўқитиш онлайн платформаларини ишлаб чиқиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
200,0
|
121.
|
Мунтазам танловларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил қилиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
500,0
|
122.
|
Ёшларни АТ, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаларида ишга жойлаштиришни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш. Ёшларнинг меҳнат биржасини ташкил этиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
200,0
|
123.
|
Стартаплар, шу жумладан, технологиялар ва жиҳоз-ускуналарни сотиб олиш учун грантлар берилиши йўли билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шунингдек, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналарни ташкил қилиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
500,0
|
124.
|
Имкониятлари чекланган шахслар учун ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, касбий малакаларни ривожлантириш бўйича касбий курсларни ташкил этиш.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
500,0
|
ЖАМИ:
|
18 920,0
|
2.2. Туризмни ривожлантириш
|
125.
|
Оролбўйида бальнеологик туризмни ривожлантириш учун ерости сувларидан (минерал ва термал сувлар) фойдаланиш.
|
"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ, Туризм ва спорт вазирлиги
|
200,0
|
126.
|
Сув ҳавзалари ҳудудида ҳаваскорлик ва спорт балиқчилигини тартибга солиш ҳамда уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
50,0
|
127.
|
Туризмни ривожлантириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш (сервис, меҳмондўстлик, меҳмон уйларини барпо этиш, гидларни тайёрлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш). Аёллар, ёшлар, имкониятлари чекланган шахслар учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
50,0
|
128.
|
Туризм кластери негизида туристик соҳада хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий аҳоли учун ўқитиш марказини ташкил этиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
200,0
|
129.
|
Маҳаллий аҳолини туристик соҳада хизмат кўрсатишга жалб қилиш масалалари бўйича аёллар гуруҳларига ва ёшларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жойларга чиқиб, сайёр амалий машғулотларни ташкил этиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
50,0
|
130.
|
Хизмат кўрсатишга оид стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш (меҳмон уйлари, овқатланиш жойлари, транспорт хизматлари, гидлар хизматларини сертификатлаш).
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
50,0
|
131.
|
Туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда жараён иштирокчиларини умумий ташкил қилиш ва инфо материалларни хатловдан ўтказиш ҳамда йўналишлар, осори атиқалар, меҳмонхоналар/меҳмон уйлари, музейлар, умумий овқатланиш жойлари, кемпинг шохобчалари, ёнилғи қуйиш станциялари ва бошқалар кўрсатилган туристик хариталар/материалларни ишлаб чиқиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
100,0
|
132.
|
Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташаббускор гуруҳларни ва тадбиркорларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказларини ташкил этиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
50,0
|
133.
|
Маҳаллий туристик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш (замонавий транспорт воситалари ва бошқа махсус техникани сотиб олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлар, преференциялар).
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
100,0
|
134.
|
Оролбўйи минтақасининг табиий ва иқтисодий салоҳияти, рақобат устуворликлари ҳақида материалларни жаҳон ахборот майдонига фаол киритиб, тарғиб этиш бўйича махсус маркетинг дастурини ишлаб чиқиш. Оролбўйи минтақасида туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш бўйича мунтазам чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
200,0
|
135.
|
Йўллар тармоғини (мавжуд йўлларни асфальт билан қоплаш ва янги автомобиль йўлларини ўтказиш) ва йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш (умумий овқатланиш жойлари, дўконлар, кемпинг турар жойлари, ёнилғи қуйиш станциялари).
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
лойиҳа смета асосида
|
136.
|
Туристларни жойлаштириш тармоғини (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва бошқалар) ташкил қилиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
200,0
|
137.
|
Осори атиқалар атрофида инфратузилмани ташкил этиш, (йўналишларни жиҳозлаш, овқатланишни, ҳожатхоналарни, дам олиш жойларини ташкил этиш, сувенирлар билан савдо қилиш).
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
200,0
|
138.
|
Транспорт хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш. Транспорт воситалари, квадроцикллар ва ҳаво шарларини сотиб олиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
300,0
|
139.
|
Тематик сайтларда, жаҳоннинг йирик янгилик каналларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги форумларда тегишли материалларни жойлаштириш йўли билан Оролбўйи масалаларига халқаро эътиборни тортиш учун минтақада туризмни ахборот-тарғибот йўналишида қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
50,0
|
140.
|
Туризмни ривожлантириш учун АКТ ишланмаларини жорий қилиш: веб-саҳифалар (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, овқатланиш объектлари, транспорт ижараси, гидлар ва бошқалар), Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизмат кўрсатишни буюртириш имконияти билан.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
100,0
|
141.
|
Қишлоқларда кўп функцияли ривожланиш марказларини ривожлантириш, улардан туризмни ривожлантириш, таълим бериш, маслаҳат хизматлари, болалар тўгараклари учун фойдаланиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
300,0
|
142.
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги қўриқланадиган зоналарда базавий туристик инфратузилмани (табиат музейлари, йўналишлар), логистикани ривожлантириш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
100,0
|
143.
|
Маҳаллий аҳоли учун туристик соҳада хизматларни кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишни ташкил этиш, бунда аёллар гуруҳларига, ёшларга, имкониятлари чекланган шахсларга махсус эътибор қаратиш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги
|
50,0
|
144.
|
Экологик туризмни ривожлантириш ва Оролбўйи минтақаси табиий объектлари/муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш учун ҳудуднинг экологик сиғимини ва экотизимларга таъсир этишини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, туристик маршрутлар белгилаш.
|
Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
300,0
|
ЖАМИ:
|
2 650,0
|
2.3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
|
145.
|
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари янги технологиялар ва инновациялардан фойдалана олиши учун янги мақсадли микро- ва ўрта кредит молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Шу жумладан, замонавий технологияни қўллашни рағбатлантириш учун банк маҳсулотларини қўшма молиялаштириш/субсидиялаш тизимини жорий қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
10 000,0
|
146.
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг сув тежайдиган технологияларини жорий қилиш дастури.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
2 000,0
|
147.
|
Мутахассисларни тайёрлаш дастурлари ва агрономларнинг, яйлов ишчиларининг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
148.
|
Аҳолини яйловларда барқарор чорвачиликни ривожлантиришга ўқитиш дастурларини кенг қўллаш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
149.
|
Майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун чорвачилик маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут) сотиш тизимини ташкил қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
150.
|
Кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини ва унумдорлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг уюшмаларини, кооперативларини ташкил қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
151.
|
Чорва зотларини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг унумдорлигини ошириш учун селекция марказларини ривожлантириш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
2 000,0
|
152.
|
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун кредит дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш йўллари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
300,0
|
153.
|
Минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сертификатлаш соҳасида жаҳон стандартларини жорий қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
154.
|
Ветеринария назоратини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги лабораторияларини ташкил қилиш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан, емларнинг сифатини назорат қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
155.
|
Емларни ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш. Уруғчиликни ривожлантириш, уруғчилик хўжаликларини ташкил қилиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
156.
|
Яйлов ва ўтлоқ ҳудудларини кенгайтириш учун уларни сув билан таъминлаш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги
|
500,0
|
157.
|
Ўтлоқ яйлов хўжаликлари инфратузилмасини ривожлантириш (сув, энергия таъминоти, ўтлоқларни жиҳозлаш).
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
158.
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут маҳсулотлари) қайта ишлаш бўйича маҳаллий тизимларни/ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Жиҳозланган кушхоналар (мол сўйиш цехлари) тармоғини ривожлантириш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
3 000,0
|
159.
|
Қоракўлчилик ва туячиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини кенг қўллаш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
2 000,0
|
160.
|
Наслчилик ишлари, селекция соҳасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг янги зотларини, линияларини йўлга қўйиш, ҳамда ем экинларининг навларини ва гибридларини яратиш, уруғчилик ва уруғшунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
3 000,0
|
161.
|
Ўзбекистоннинг қурғоқчилик хавфи бўлган ҳудудларида фермерлар ҳамжамиятларининг иқлимий барқарорлигини ошириш дастурларини амалиётга жорий қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
5 000,0
|
162.
|
Зоналарга ажратиш, қишлоқ хўжалиги ишларини мониторинг қилиш ва режалаштириш учун масофадан зондлаш тадқиқотлари усулларидан фойдаланиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
163.
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий корхоналарни, аёлларнинг ташаббускор гуруҳларини/кооперативларни (сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кигизни ишлаб чиқариш ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналарни ташкил қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
1 000,0
|
164.
|
Юқори маҳсулдор қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энергетик самарали бўлган қуёш иссиқхоналари тармоғини ташкил қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
1 000,0
|
165.
|
Селекция, қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида илмий муассасаларнинг салоҳиятини ва техник имкониятларини ошириш, қишлоқ хўжалигида янги технологиялардан ва инновациялардан фойдаланиш соҳасини ўсимликшунослик (гуруч, сабзавотлар ва бошқалар) ва чорвачиликни (шу жумладан, паррандачиликни) ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
500,0
|
166.
|
Халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли тажрибани тарқатиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
167.
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлашнинг фитосанитария назорати мобиль ва/ёки стационар пунктларини ташкил қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
168.
|
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини биологик ҳимоялаш бўйича лабораториялар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
169.
|
Оролбўйи минтақасида мавжуд бўлган сув ҳавзаларини ривожлантириш ва улардан балиқчилик ва аквакультурал етиштириш учун оқилона фойдаланиш чоралари комплексини ишлаб чиқиш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
170.
|
Вазиятни ўрганиш ва ҳар бир алоҳида туман учун кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш чораларини ишлаб чиқиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
200,0
|
171.
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни логистик ва маркетинг қўллаб-қувватлашни ташкил этиш орқали минтақанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
500,0
|
172.
|
Артемияни ишлаб чиқаришда кўмаклашиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
100,0
|
173.
|
Инкубацион цехлар, юқори миқдорли оқсил бўлган емларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш пунктлари, сақлаш ва ташиш тизимлари бўлган замонавий балиқ питомникларини ташкил қилиш орқали балиқчиликни ривожлантириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
1 000,0
|
174.
|
Аквакультурани ривожлантириш, шу жумладан, табиий ва сунъий сув ҳавзалари негизида мўйнали ҳайвонларни (ондатра, нутрия ва бошқалар) кўпайтириш ва боқиш учун ҳайвонот фермаларини ташкил қилиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
500,0
|
175.
|
Аҳолига ерга ишлов бериш ва маҳсулотни йиғиб-териш бўйича хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган МТП (машина-трактор парклари) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
|
"Ўзагросервис" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
3 000,0
|
176.
|
Хўжалик ичидаги ирригация тизимларини таъмирлаш-қуриш ишларини қўллаб-қувватлаш.
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
лойиҳа смета асосида
|
177.
|
Минтақанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий ёндашувлар ва инновацияларни қўллаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари тизимини ташкил этиш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
3 000,0
|
178.
|
Чорвачилик учун емларни ишлаб чиқаришда инновациялардан ва янги технологиялардан фойдаланиш.
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
200,0
|
ЖАМИ:
|
45 400,0
|
III. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ИЖТИМОИЙ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ
|
3.1. Аҳоли пунктларини ривожлантириш
|
179.
|
Чораларни режалаштириш ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режаларини тайёрлаш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
180.
|
Оролбўйи аҳоли пунктларини ривожлантириш методологияларини ва комплекс режаларини ишлаб чиқиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
181.
|
Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларини ҳудудларни бошқаришнинг замонавий усулларига ўқитиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
182.
|
Оролбўйи минтақасида ўқитиш дастурларини ва марказларни ташкил қилиш ёрдамида сув таъминоти ва оқова тизими хизмати ходимларини янги технологиялардан фойдаланишга ўқитиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
183.
|
Коммунал хизматларнинг самарали бошқариш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича салоҳиятини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
184.
|
Аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий таъминотни такомиллаштириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
185.
|
Аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг интеграциялашган секторал дастурларини ва бош режаларини (тарҳларини) ишлаб чиқиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
186.
|
Аҳоли пунктларини (шаҳар, қишлоқ) кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш дастурини амалга ошириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
3 000,0
|
187.
|
Спорт майдончалари (шаҳар, қишлоқ) тармоғини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
188.
|
Кичик аҳоли пунктларида, шу жумладан, эски қудуқларни таъмирлаш ва янги қудуқларни бурғилаш ҳамда эски қурилмаларни таъмирлаш ва янги чучуклаштириш қурилмаларини ва насос станцияларини ўрнатиш йўли билан маҳаллий сув таъминоти ва оқова тизимларини жорий қилиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
2 000,0
|
189.
|
Сув ҳисобини юритишни яхшилашга кўмаклашиш, ва сув таъминоти субъектларининг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун тоифаланган тариф сиёсатини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
190.
|
Сув таъминоти ва сувни чиқариш сифатини назорат қилиш учун сув таъминоти ташкилотларининг лаборатория таъминотини модернизация қилиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
191.
|
Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
лойиҳа смета асосида
|
192.
|
Оқова сувларни тозалаш сифатини ошириш ҳамда марказлаштирилган ва автоном тозалаш тизимларини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
193.
|
Турар жой фондини янгилаш (реновация) ва кўп хонадонли уйларда ва ижтимоий биноларда энергияни тежаш чораларини жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
3 000,0
|
194.
|
Аҳоли пунктлари ичида ҳамда шаҳарлараро барқарор транспорт воситалари ҳаракатланишини янада ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
2 000,0
|
195.
|
Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш, шу жумладан, истеъмол қилиш ва йўқотишларнинг ҳисобини юритиш, ресурсларни самарали тартибга солиш/диспетчерлаштириш, географик ахборот тизимлари тизимини ташкил қилиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
500,0
|
196.
|
Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти соҳасида энг яхши тажриба ва технологияларни тадқиқ этиш ва каталогини тайёрлаш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
100,0
|
197.
|
Қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш учун урбанистика тамойилларини қўллаш. Аҳоли пунктларини ривожлантиришда "Ақлли шаҳар" тамойилларини қўллаш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
198.
|
Болалар боғчаларини ва ясли гуруҳларини ташкил этиш ёрдамида ёш болали аёллар учун меҳнат шароитларини яратиш ва даромадларини ошириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
1 000,0
|
199.
|
Аҳолининг барча гуруҳлари, шу жумладан, ёшлар, аёллар, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган шахслар учун таълим ва ижодий тўгараклар, ривожланиш марказлари тармоғини ривожлантириш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
200.
|
Аҳолининг ҳаракатланиши чекланган гуруҳлари учун тўсиқларсиз муҳитни яратиш.
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
200,0
|
ЖАМИ:
|
17 700,0
|
3.2. Соғлиқни сақлаш
|
201.
|
Тиббий ходимларнинг, шу жумладан, масофадан ўқитиш тизимини жорий қилиш ҳисобидан малакасини доимий ошириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
500,0
|
202.
|
Ёшлар учун репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш мақсадида профилактик тиббий дастурларни ишлаб чиқиш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
500,0
|
203.
|
Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
500,0
|
204.
|
Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари даражасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
лойиҳа смета асосида
|
205.
|
Оилавий ва қишлоқ поликлиникаларини, биринчи навбатда, узоқ ҳудудларда техник жиҳозлашни яхшилаш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
2 000,0
|
206.
|
Узоқ аҳоли пунктларида яшовчиларга тиббий хизматлар кўрсатиш учун керакли жиҳоз-ускуналар (рақамли флюорограф, ЭКГ, ультратовушли мосламалар, гематологик ва биохимик анализаторлар) билан жиҳозланган мобил амбулаторияларни ташкил этиш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
1 000,0
|
207.
|
Шошилинч ёрдам тизимини ривожлантириш, транспорт билан таъминлаш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
500,0
|
208.
|
Тиббий препаратлардан фойдаланиш имконини таъминлаш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
200,0
|
209.
|
Тиббий хизмат кўрсатиш учун АКТ, узоқ ҳудудлардаги аҳоли учун масофадан маслаҳат бериш тизимини ривожлантириш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
200,0
|
210.
|
Узоқ аҳоли пунктларида бирламчи бўғин мутахассислари учун мақбул турар жой шароитларини яратиш. Узоқ аҳоли пунктларида ишлайдиган ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
1 700,0
|
ЖАМИ:
|
7 100,0
|
3.3. Таълим
|
211.
|
Мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ходимларининг стажировкаларини, тематик тренингларини ташкил этиш орқали малакасини ошириш. МТТ ходимлари учун мавжуд бўлган таълим муассасалари (коллежлар/техникумлар) ва педагогик олийгоҳлар негизида тренинг марказларини ташкил қилиш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги
|
200,0
|
212.
|
Олий таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларига ўтишда педагогларга услубий ёрдам кўрсатиш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
50,0
|
213.
|
Олий таълим муассасалари ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш марказлари салоҳиятини ошириш ва техник жиҳозлаш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
100,0
|
214.
|
Устувор мавзули йўналишларда инновацион технологиялар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, АКТ, тил ўқитиш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳаларини, олий таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
200,0
|
215.
|
Болалар таълим муассасаларини техник жиҳозлашни яхшилаш.
|
Мактабгача таълим вазирлиги
|
1 000,0
|
216.
|
БТМ ўқувчилари учун транспорт хизматларини яратиш ва махсус мактаб автобусларини сотиб олиш.
|
Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги
|
200,0
|
217.
|
Техникумлар ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг хусусий секторда амалиёт /стажировка ўташ тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
200,0
|
218.
|
Ўқув жараёнини масофадан ўқитишнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш орқали онлайн таълим тизимини такомиллаштириш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
|
1 000,0
|
219.
|
Ўқув материалларини рақамлаштириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш маълумотлари, шу жумладан, ўқувчилар ўзлаштириши маълумотлари базаларини шакллантириш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
|
200,0
|
220.
|
Оролбўйи мактабларида санитария-гигиеник инфратузилмани таъминлаш.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
3 900,0
|
221.
|
Минтақада мактабларнинг иситиш тизимларини таъмирлаш.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
2 500,0
|
222.
|
Минтақада мактабларнинг ичимлик сув таъминотини таъминлаш.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
2 400,0
|
223.
|
Марказларни замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда касбий ва тил тайёргарлиги курсларини ташкил этиш орқали ёшларнинг касбий ва тил тайёргарлиги марказларини ривожлантириш.
|
Ёшлар ишлари агентлиги
|
200,0
|
224.
|
Олий таълим муассасалари талабаларининг илмий муассасаларда, дала тадқиқотларида амалиёт ўташ тизимини ривожлантириш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
200,0
|
225.
|
Қорақалпоғистон Республикаси туманлари кесимида робототехника бўйича курсларни ташкил этиш. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан мутахассисларни қисқа ва ўрта муддатли курсларга жалб қилиш.
|
Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги
|
200,0
|
226.
|
АКТ соҳасида маҳаллий мутахассисларнинг доимий мактабини ташкил қилиш мақсадида маҳаллий АКТ мутахассислари учун тренинг курсларини ташкил этиш.
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
|
150,0
|
227.
|
Қизларнинг касбий-техник таълими учун жиҳоз-ускуналарни тақдим этиш.
|
Халқ таълими вазирлиги
|
4 400,0
|
228.
|
Ёш мутахассисларни Оролбўйи олий таълим муассасаларида ва профессионал таълим муассасаларида ишлашга жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш дастури. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фанга жалб қилиш фондини ташкил қилиш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
300,0
|
229.
|
Олий таълим муассасалари ва профессионал техник таълим муассасалари учун гендер тенглик масалалари бўйича махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тажриба-синов тарзида жорий қилиш.
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
100,0
|
230.
|
Махсус услубларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли жиҳоз-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш орқали ўзига хос ривожланиш хусусиятлари (нутқ нуқсонлари, кўриш ва эшитиш нуқсонлари) бўлган болаларга таълим бериш тизимини такомиллаштириш.
|
Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
|
500,0
|
ЖАМИ:
|
18 000,0
|
IV. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ
ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ
|
231.
|
Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашни ва таҳлилини ўтказиш.
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
500,0
|
232.
|
Мунтазам ахборот алмашиш ҳамда Оролбўйи минтақасида тараққиёт дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш механизмини ташкил қилиш, шу жумладан, экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона минтақавий реестрини шакллантириш.
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
2 000,0
|
233.
|
Ўзбекистонда Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни самарали мониторинг қилиш механизмини ташкил қилиш, шу жумладан, дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун ягона электрон платформани ва экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона минтақавий реестрини ишлаб чиқиш.
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
2 000,0
|
ЖАМИ:
|
4 500,0
|
УМУМИЙ ҚИЙМАТИ:
|
210 270,0
|