Тошкент шаҳар ҳокимининг 07.02.2022 й. 106-14-0-Q/22-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
07.02.2022 й.
N 106-14-0-Q/22
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ
КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН 2022 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА
ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 20 февраль), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 15 декабрдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 551-14-0-Q/21-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 01/26-18-2212-сон, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 02/36-01-6/10-5187-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 02/04-02-01-32/3116-сонли келишувини ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 5 январдаги 07/04-сонли хатини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;
Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (С.Арипов) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А.Ахмаджонов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати:
мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 11 февралдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 146-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Шакиров зиммасига юклатилсин.
Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев
2022 йил 7 февралдаги
106-14-0-Q/22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан
фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган
ижара тўловининг энг кам ставкалари
Т/р |
Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсади |
2022 йилда 1 кв.м. майдон учун йиллик энг кам ижара тўлови ставкалари |
Ишлаб чиқариш
|
||
1. |
Ёқилғи ишлаб чиқариш |
15 200 |
2. |
Кимёвий ишлаб чиқариш |
15 200 |
3. |
Нефт-кимё саноати |
15 200 |
4. |
Машинасозлик |
15 200 |
5. |
Машинасозлик ва асбобсозлик саноати |
15 200 |
6. |
Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш |
15 200 |
7. |
Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги |
12 300 |
8. |
Қурилиш, йўл ва коммунал муҳандислик |
12 300 |
9. |
Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати |
12 300 |
10. |
Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
15 200 |
11. |
Метал конструкциялар ва маҳсулотлар саноати (токарлик хизмати) |
15 200 |
12. |
Машина ва ускуналарни таъмирлаш |
15 200 |
13. |
Машинасозликнинг бошқа тармоқлари |
15 200 |
Ўрмончилик, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати
|
||
14. |
Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати |
15 200 |
15. |
Ёғочни қайта ишлаш саноати |
15 200 |
16. |
Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати |
15 200 |
17. |
Дераза ва эшиклар, мебель ишлаб чиқариш саноати (ёғочдан) |
49 300 |
18. |
Қурилиш материаллари саноати |
15 200 |
Енгил саноат
|
||
19. |
Тўқимачилик саноати |
15 200 |
20. |
Тикувчилик саноати |
15 200 |
21. |
Чарм, мўйна ва пойабзал маҳсулотлари саноати |
15 200 |
22. |
Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари |
15 200 |
Озиқ-овқат саноати
|
||
23. |
Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари) |
15 200 |
24. |
Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати |
15 200 |
25. |
Балиқ маҳсулотлари саноати |
15 200 |
26. |
Тегирмончилик саноати |
15 200 |
27. |
Комбикорм (омухта ем) саноати |
12 300 |
28. |
Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари |
15 200 |
Саноатнинг бошқа тармоқлари
|
||
29. |
Тиббиёт саноати |
15 200 |
30. |
Полиграфия саноати |
49 300 |
31. |
Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш |
36 500 |
32. |
Саноатни хўжалик бошқаруви |
49 300 |
Қишлоқ хўжалиги
|
||
33. |
Ўсимликшунослик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 гектар ер майдони учун |
9 972 900 |
34. |
Чорвачилик ва паррандачилик |
12 300 |
35. |
Балиқчилик (шу жумладан сунъий майдон) 1 гектар учун |
9 972 900 |
36. |
Асаларичилик 1 гектар ер майдони учун |
5 967 000 |
37. |
Ветеринария хизматлари |
15 200 |
38. |
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар |
15 200 |
39. |
Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 гектар ер майдони учун |
9 972 900 |
Транспорт ва алоқа
|
||
40. |
Ер устида ҳаракатланувчи умумфойдаланишдаги темир йўл транспорти |
39 800 |
41. |
Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобиль тўхташ жойлари ва гараж) |
39 800 |
42. |
Транспорт инфратузилмалари (жарима майдонлари) |
10 300 |
43. |
Автомобилларни ювиш |
58 500 |
44. |
Автомобилларга ёнилғи қуйиш |
61 200 |
45. |
Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари |
36 500 |
46. |
Почта алоқаси |
33 500 |
47. |
Курьерлик алоқаси |
39 800 |
48. |
Электр-симли алоқа |
39 800 |
49. |
Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида) |
128 900 |
Қурилиш
|
||
50. |
Қурилиш |
30 400 |
51. |
Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари |
30 400 |
52. |
Пластик дераза ва эшиклар ишлаб чиқариш |
65 000 |
Савдо ва умумий овқатланиш
|
||
53. |
Улгуржи савдо |
61 200 |
54. |
Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорларидаги савдо дўконлари |
147 200 |
55. |
Чакана савдо |
91 800 |
56. |
Умумий овқатланиш |
61 200 |
57. |
Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд) |
58 500 |
58. |
Китоб дўконлари |
5 900 |
59. |
Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари |
61 200 |
60. |
Халқ хўжалиги савдо-харид маҳсулотлари даллоллик хизматлари |
91 800 |
61. |
Моддий техника таъминоти ва етказиб бериш |
67 300 |
62. |
Маълумот-ҳисоблаш хизматлари |
67 300 |
63. |
Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш |
67 300 |
64. |
Кўчмас мулклар билан боғлиқ муносабатлар |
67 300 |
65. |
Реклама, кўргазмалар хизматлари |
61 200 |
66. |
Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар |
61 200 |
67. |
Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари |
91 800 |
68. |
Таҳририят ва нашриётлар |
34 100 |
69. |
Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари |
34 100 |
70. |
Турар жой-коммунал хўжаликлари |
34 100 |
71. |
Меҳмонхона ҳўжалиги |
67 300 |
72. |
Умумий яшаш жойлари |
39 000 |
73. |
Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари |
37 100 |
74. |
Сартарошхона, фотосалон, модалар ательеси, пойабзалларни таъмирлаш устахонаси |
49 140 |
75. |
Ломбардлар |
73 900 |
76. |
Ҳаммомлар |
104 700 |
77. |
Сауналар ва бассейнлар |
213 700 |
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот
|
||
78. |
Соғлиқни сақлаш |
49 100 |
79. |
Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш |
49 100 |
80. |
Фитобар |
21 300 |
81. |
Маданий кўнгилочар марказлар (бильярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар) |
67 300 |
82. |
Жисмоний тарбия ва спорт |
21 300 |
83. |
Дорихоналар |
49 100 |
84. |
Оптика, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар савдо дўконлари |
48 800 |
85. |
Ижтимоий-дорихоналар |
34 100 |
Таълим
|
||
86. |
Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш (ўқув курслари билан) |
43 100 |
87. |
Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш |
30 800 |
88. |
Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун) |
18 100 |
89. |
Ўқув муассасаларида умумий овқатланиш |
23 600 |
90. |
Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат таълим муассасалари учун) |
15 200 |
91. |
Маданият ва санъат |
85 800 |
92. |
Кўргазмалар |
41 000 |
93. |
Мактабдан ташқари тарбия |
18 100 |
94. |
Маданият ва дам олиш боғлари |
43 100 |
95. |
Ботаника боғлари ва зоопарклар |
43 100 |
96. |
Телевидениялар ва радиоэшиттиришлар редакциялари |
43 100 |
97. |
Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари |
153 100 |
98. |
Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш |
30 400 |
99. |
Автомактаблар |
52 700 |
Молия-кредит фаолияти
|
||
100. |
Молия, кредит ва пенсия таъминоти (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) |
61 200 |
101. |
Аудиторлик фаолияти |
47 000 |
102. |
Банк фаолияти |
91 800 |
Фаолиятнинг бошқа турлари
|
||
103. |
Суғурта ва нотариал хизматлар |
61 200 |
104. |
Суд ва юридик хизмат муассасалари |
43 100 |
105. |
Адвокатлик коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар |
43 100 |
106. |
Жамоатчилик бирлашмалари |
15 200 |
107. |
Омборхоналар |
61 200 |
108. |
Давлат ташкилотларига офис |
30 400 |
109. |
Хусусий ташкилотларга офис |
104 100 |
110. |
Архив хизмати |
19 500 |
111. |
Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизация) |
61 200 |
112. |
Лабораториялар |
30 400 |
113. |
Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет) |
153 100 |
114. |
Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари |
98 100 |
115. |
Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари |
73 900 |
116. |
Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар) |
98 100 |
117. |
Банкоматлар |
919 200 |
118. |
Нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
51 000 |
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилдаги 02/1-74-сон топшириғига асосан ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисмлар ва муассасалар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг савдо бошқармаси таркибий бўлинмалари учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 12.06.2013 йилдаги 02/02-1-74-сон топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг спорт залларидан фойдаланишда Ўзбекистон Баскетбол Федерациясининг ёзма мурожаатига асосан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2013 йилдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб "Адолат" СДПнинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари, шунингдек, "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун Партия балансидаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, "Шарқ Тонги" кўчаси, 23-уй манзилида жойлашган давлат мулки объектидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси белгиланган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2014 йилдаги 02/107-2670-сон топшириғига асосан 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб "Тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳаракати" Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри (шу жумладан Миробод тумани) Кенгашлари, шунингдек, "XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси балансидаги тегишли давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси белгиланган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 йилдаги 18-Ю-14-7/1694-сонли топшириғига асосан 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририяти учун Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган давлат мулки объектидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдори қўлланилиши топширилган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги 834-сон қарори мувофиқ, давлат мулки, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг шаҳар ва туман кенгашлари тавсияномасига асосан 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара тўловининг "ноль" ставкаси асосида берилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 йилдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тавсиясига асосан Олимпия ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига хусусий спорт муассасаларини ташкил этиш учун давлат мулки, шу жумладан аҳоли кам жойлашган ҳудудлардаги ер майдонлари ижара тўловининг "ноль" ставкаси асосида ажратилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2018 йилдаги 609-20-сонли топшириғига асосан, келгусида Мудофаа вазирлиги томонидан вазирлик тизимидаги ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик, ўзини ўзи таъминлаш ва молиялаштириш тамойиллари асосида амалга оширадиган давлат унитар корхоналарига, шунингдек вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмаларига биноларни, иншоотларни, жойларни, асбоб-ускуналарни, мебелларни ва бошқа мол-мулкни ижара шартномаси асосида вақтинчалик фойдаланишга беришда бинолардан, иншоотлардан, жойлардан, асбоб-ускуналардан, мебеллардан ва бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставка белгиланади.
2022 йил 7 февралдаги
106-14-0-Q/22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)
ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган
коэффициентлар
Бинолар ва иншоотлар бўиича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко),
бунда:
Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Кз - ҳудудий зона коэффициенти;
Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;
Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 15 декабрдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 551-14-0-Q/21-сон қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):
Зоналар |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
1-зона |
4,73 |
2-зона |
3,81 |
3-зона |
2,89 |
4-зона |
1,97 |
5-зона |
1,15 |
2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):
Қурилиш тури |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
алоҳида турган бино |
1,0 |
бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган |
0,8 |
ярим ертўла, ертўла |
0,6 |
чердак, болахона |
0,5 |
реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми |
0,2 |
3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
Қўлланиладиган коэффициент |
|
ер майдони мавжуд бўлганда |
0,3 |
4. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):
Қулайлик |
Қўлланиладиган коэффициент |
метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган |
0,8 |
марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар |
0,7 |
иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган |
0,6 |
2022 йил 7 февралдаги
106-14-0-Q/22-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари
РЎЙХАТИ*
1. |
Абдулла Қодирий кўчаси |
2. |
Абдурауф Фитрат кўчаси |
3. |
Абай кўчаси |
4. |
Амир Темур шоҳ кўчаси |
5. |
Асака кўчаси |
6. |
Афросиёб кўчаси |
7. |
Аҳмад Дониш кўчаси |
8. |
Аэропорт ҳудуди |
9. |
Беруний кўчаси |
10. |
Бешёғоч кўчаси |
11. |
Бешқайрағоч кўчаси |
12. |
Бобур кўчаси |
13. |
Боғишамол кўчаси |
14. |
Бодомзор йўли кўчаси |
15. |
Бунёдкор шоҳ кўчаси |
16. |
Бухоро кўчаси |
17. |
Буюк ипак йўли кўчаси |
18. |
Буюк Турон кўчаси |
19. |
Гавҳар кўчаси |
20. |
Дархон кўчаси |
21. |
Дўрмон йўли кўчаси |
22. |
Зарафшон кўчаси |
23. |
Заргарлик кўчаси |
24. |
Зарқайнар кўчаси |
25. |
Зиё кўчаси |
26. |
Зиёлилар кўчаси |
27. |
Зулфияхоним кўчаси |
28. |
Ислом Каримов кўчаси |
29. |
Истиқбол кўчаси |
30. |
Истиқлол кўчаси |
31. |
Ифтихор кўчаси |
32. |
Қатортол кўчаси |
33. |
Катта Хирмонтепа кўчаси |
34. |
Кичик халқа йўли кўчаси |
35. |
Қорасарой кўчаси |
36. |
Қорасув кўчаси |
37. |
Қоратош кўчаси |
38. |
Қумариқ кўчаси |
39. |
Кўкча Дарвоза кўчаси |
40. |
Лабзак кўчаси |
41. |
Локомотив кўчаси |
42. |
Лутфий кўчаси |
43. |
Матбуотчилар кўчаси |
44. |
Махтумқули кўчаси |
45. |
Мирзо Улуғбек кўчаси |
46. |
Миробод кўчаси |
47. |
Муқимий кўчаси |
48. |
Мустақиллик майдони |
49. |
Мустақиллик шоҳ кўчаси |
50. |
Мухаммад Юсуф кўчаси |
51. |
Мухтор Ашрафий кўчаси |
52. |
Навоий кўчаси |
53. |
Назарбек кўчаси |
54. |
Нукус кўчаси |
55. |
Нурафшон кўчаси |
56. |
Ойбек кўчаси |
57. |
Оққўрғон кўчаси |
58. |
Оқтепа майдони |
59. |
Олмазор кўчаси |
60. |
Осиё кўчаси |
61. |
Охангарон кўчаси |
62. |
Паркент кўчаси |
63. |
Сағбон кўчаси |
64. |
Самарқанд Дарвоза кўчаси |
65. |
Себзор кўчаси |
66. |
Содиқ Азимов кўчаси |
67. |
Талабалар кўчаси |
68. |
Тарас Шевченко кўчаси |
69. |
Темур Малик кўчаси |
70. |
Туркистон кўчаси |
71. |
Уста Ширин кўчаси |
72. |
Фарғона йўли кўчаси |
73. |
Фаробий кўчаси |
74. |
Фарҳод кўчаси |
75. |
Фидокор кўчаси |
76. |
Фурқат кўчаси |
77. |
Чилонзор кўчаси |
78. |
Чоштепа кўчаси |
79. |
Чўпонота кўчаси |
80. |
Шароф Рашидов кўчаси |
81. |
Шастри кўчаси |
82. |
Шаҳрисабз кўчаси |
83. |
Шимолий Олмазор кўчаси |
84. |
Шота Руставели кўчаси |
85. |
Шўртепа кўчаси |
86. |
Юнус Ражабий кўчаси |
87. |
Янги Сергели кўчаси |
88. |
Янги Юнусобод кўчаси |
89. |
Янгишаҳар кўчаси |
90. |
Яҳё Ғуломов кўчаси |
91. |
Мирзо Турсунзода кўчаси |
92. |
Янги Сергели кўчаси |
93. |
Қўрғонтепа кўчаси |
94. |
Шокир ариқ кўчаси |
95. |
Қипчоқ кўчаси |
96. |
Тошкент халқа айланма йўли кўчаси |
*) Изоҳ: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)