Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2022 й. ПҚ-195-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
06.04.2022 й.
N ПҚ-195
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ
ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилсин;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5143-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 6 апрелдаги
ПҚ-195-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 10 июндаги "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини
такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги ПҚ-5143-сон қарорига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 2-бандда:
а) "б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) "г" кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги "Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти" сўзлари "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банддаги "269" рақами "278" рақами билан алмаштирилсин.
3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Белгилансинки:
Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан амалга оширилади".
4. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2021 йил 10 июндаги
ПҚ-5143-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ижро этувчи
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимлари умумийчекланган сони - 278 нафар.
Техник ходимлар сони - 52 нафар".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 7 апрель