Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2022 й. ПҚ-251-сон "Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
20.05.2022 й.
N ПҚ-251
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ МАДАНИЙ
ҲОЛДА ЕТИШТИРИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ
ҲАМДА ДАВОЛАШДА УЛАРДАН КЕНГ
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш учун ер майдонларини ажратишнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларида доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.1-иловага мувофиқ;
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.2-иловага мувофиқ;
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар яйлов ер майдонларида каврак маданий плантацияларини барпо этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.3-иловага мувофиқ;
"Бир туман - бир маҳсулот" тамойили асосида доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлашни кенгайтириш ҳамда аҳоли ўртасида ундан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган ер участкаларини очиқ электрон танловга ойма-ой график асосида қўйиб боришни таъминласин.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров) доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган, ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ер участкаларини электрон онлайн-аукционга 2022 йил 1 августдан бошлаб ойма-ой график асосида қўйиб боришни таъминласин.
Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.А. Салиев) 2022-2026 йилларда заъфарон ўсимлиги маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган 2 000 гектар ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда берилишини таъминласин ҳамда 2022 йилда заъфарон плантацияларини камида 2 бараварга кўпайтириш чораларини кўрсин.
2. Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов) икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда сертификатланган доривор ўсимликларнинг уруғчилиги ва кўчатчилигини йўлга қўйиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳалар бўйича грант танловларини эълон қилишни таъминласин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади;
Тошкент тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари фаолияти йўлга қўйилади;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ибн Сино илмининг билимдонлари" танлови ўтказилади.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев):
2022 йил 1 июндан бошлаб самараси исботланган доривор ўсимликларни босқичма-босқич тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига киритиш. Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги яратилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган дори воситаларининг тиббиёт амалиётида кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида клиник протоколлар, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартлари ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади;
уч ой муддатда барча давлат тиббиёт таълим муассасаларида доривор ўсимликлар ва халқ табобати бўйича таълим беришга йўналтирилган кафедраларни ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;
шифокорларни доривор ўсимликлар ва халқ табобати усуллари асосида даволаш бўйича қайта тайёрлаш ва ихтисослаштиришни ҳамда терапевт, умумий амалиёт ва оилавий шифокорларни тайёрлашда чуқурлаштирилган ўқитишни ташкил этиш;
давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан ҳар бир поликлиникада доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналарива фитобарларни ташкил қилиш;
Тошкент тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Ибн Сино илмининг билимдонлари" танловини ўтказиш;
тиббиёт амалиётида самараси исботланган ва асосий дори воситалари рўйхатига киритилган доривор ўсимликлар ва улардан тайёрланган дори воситаларининг давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан харид қилиниши чораларини кўрсин.
5. Савдо-саноат палатаси (Д.А. Вахабов) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Х. Кариев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, доривор ўсимликларнинг афзалликларини аҳоли ва шифокорлар орасида кенг тарғиб қилиш, доривор ўсимликларни етиштириш ва чуқур қайта ишлашда илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар йили "Ибн Сино мероси" халқаро кўргазмасини ташкил этиш чораларини кўрсин.
7. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
доривор ўсимликлар бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг доривор ўсимликлар маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда уларни қўллашга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам намойиш этилишини ташкил қилиш;
доривор ўсимликларга оид илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда кўмаклашиш, доривор ўсимликшунослик тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
доривор ўсимликлар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар талабини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигига доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмлари тўғрисида таклиф киритиш.
Мазкур бандга мувофиқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юклатилаётган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мавжуд штат бирликлари доирасида Агентликда директор ўринбосари лавозими жорий этилсин ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлашни ташкил этиш ва илмий-ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича қўшимча 5 та штат бирлигидан иборат бошқарма ташкил этилсин.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Х. Кариев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда доривор ўсимликлар соҳасини ривожлантириш бўйича тажрибали хорижий мутахассис ва консультантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
8. Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда биологик фаол қўшимчаларнинг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда реклама қилинишини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда биологик фаол қўшимчалар, биологик фаол қўшимча сифатида рўйхатга олинмаган дамлама, ўтлар, парфюмерия-косметика воситалари рекламасига оид қонунчилик талаблари бузилганда жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда доривор ўсимликлар сифатини таҳлил ва назорат қилиш бўйича халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий лаборатория барпо этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан грант маблағлари жалб этиш чораларини кўрсин.
10. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан биргаликда уч ой муддатда илмий тиббиётда ва фармацевтика саноатида фойдаланиладиган доривор ўсимликлар ҳамда доривор ўсимликлар етиштириладиган ҳудудлар рўйхатини ўз ичига олувчи электрон маълумотлар базасини яратсин.
11. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
а) Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Х. Кариев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда:
мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ер майдонларида доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш;
2022 йил якунига қадар мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ туманларни доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштириш;
доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича давлат-хусусий шериклик ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ташкил этиш чораларини кўрсин;
б) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг буюртмаларига асосан ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги хомашёсини йиғиш ва тайёрлашга квоталарни ажратиш чораларини кўрсин;
в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Б.А. Мусаев):
бир ой муддатда янги яратилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган дори воситалари тиббиёт амалиётида кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида клиник протоколлар, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартларига киритиш мақсадида уларни ҳар олти ойда қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этсин;
доривор ўсимликлардан олинадиган фитопрепаратлар истеъмол бозорини яратиш, хусусан уларнинг дорихоналар тизимида сотувини йўлга қўйиш, фитопрепаратлар яратиш технологиясида халқ табобати усулларини кенг қўллаш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида доривор ўсимликлардан олинадиган фитопрепаратларни қўллаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;
бир ой муддатда доривор ўсимликларни аҳоли ва шифокорлар орасида кенг тарғибот қилиш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаб, ижрога қаратсин;
икки ой муддатда барча тиббиёт олийгоҳлари, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида, ҳудудий Халқ табобатини ривожлантириш марказларида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий қилиш бўйича таклиф киритсин;
уч ой муддатда доривор ўсимликларга оид илмий ишланмаларни тадбиркорлик субъектлари 50 фоизини молиялаштирган тақдирда, қолган қисмини Давлат бюджетидан илмий лойиҳаларга ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш бўйича таклиф киритсин.
12. Доривор ўсимликларни аҳоли хонадонларида етиштириш мақсадида:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан бирга икки ҳафта муддатда аҳоли хонадонларида доривор ўсимликлар етиштиришни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев Тошкент вилоятида бахмалгул, Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков Наманган вилоятида наъматак, Фарғона вилояти ҳокими Х.Ҳ. Бозаров, Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов ўз ҳудудларида ола ўт каби экспортбоп доривор ўсимликларни кооперация асосида аҳоли хонадонларида етиштиришни йўлга қўйсин.
13. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга оид материаллар, туркум телекўрсатувлар намойиш этилишини ташкил этсин.
14. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 20 майдаги
ПҚ-251-сон қарорига
1-ИЛОВА
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда доривор ўсимликлар плантацияларини
барпо этиш учун ер майдонларини ажратишнинг
ЙИҒМА МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
гектарда
Т/р |
Ҳудудлар номи |
2021 йилда жами |
шундан |
2022 йилда жами |
шундан |
2023 йилда жами |
шундан |
||||||
ўрмон фонди ерлари |
ф/х, қ/х корхона- ларида |
яйлов ер майдон- лари (каврак) |
ўрмон фонди ерлари |
ф/х, қ/х корхона- ларида |
яйлов ер майдон- лари (каврак) |
ўрмон фонди ерлари |
ф/х, қ/х корхона- ларида |
яйлов ер майдон- лари (каврак) |
|||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
2 284 |
837 |
1 447 |
2 595 |
1 028 |
1 567 |
2 846 |
1 123 |
1 723 |
|||
2 |
Андижон вилояти |
69 |
53 |
16 |
80 |
62 |
18 |
86 |
64 |
22 |
|||
3 |
Бухоро вилояти |
396 |
242 |
154 |
569 |
294 |
175 |
100 |
642 |
310 |
182 |
150 |
|
4 |
Жиззах вилояти |
3 454 |
165 |
3 039 |
250 |
4 545 |
197 |
3 657 |
691 |
5 635 |
210 |
4 143 |
1 282 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
9 146 |
776 |
7 850 |
520 |
10 358 |
979 |
7 941 |
1 438 |
11 983 |
1 041 |
8 066 |
2 876 |
6 |
Навоий вилояти |
518 |
296 |
42 |
180 |
925 |
375 |
52 |
498 |
1 457 |
398 |
64 |
995 |
7 |
Наманган вилояти |
375 |
174 |
201 |
441 |
217 |
224 |
501 |
223 |
278 |
|||
8 |
Самарқанд вилояти |
985 |
364 |
161 |
460 |
1 892 |
443 |
177 |
1 272 |
3 192 |
450 |
198 |
2 544 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
2 552 |
407 |
1 385 |
760 |
3 998 |
530 |
1 467 |
2 001 |
6 235 |
568 |
1 614 |
4 053 |
10 |
Сирдарё вилояти |
206 |
35 |
171 |
234 |
43 |
191 |
251 |
43 |
208 |
|||
11 |
Тошкент вилояти |
1 085 |
297 |
788 |
1 241 |
377 |
864 |
1 318 |
377 |
941 |
|||
12 |
Фарғона вилояти |
282 |
87 |
195 |
302 |
103 |
199 |
413 |
105 |
208 |
100 |
||
13 |
Хоразм вилояти |
313 |
260 |
53 |
400 |
337 |
63 |
437 |
362 |
75 |
|||
Жами: |
21 664 |
3 993 |
15 501 |
2 170 |
27 580 |
4 985 |
16 595 |
6 000 |
34 996 |
5 274 |
17 722 |
12 000 |
давоми |
гектарда |
||||||||||||
Т/р |
Ҳудудлар номи |
2024 йилда жами |
шундан |
2025 йилда жами |
шундан |
2026 йилда жами |
шундан |
||||||
ўрмон фонди ерлари |
ф/х, қ/х корхона- ларида |
яйлов ер майдон- лари (каврак) |
ўрмон фонди ерлари |
ф/х, қ/х корхона- ларида |
яйлов ер майдон- лари (каврак) |
ўрмон фонди ерлари |
ф/х, қ/х корхона- ларида |
яйлов ер майдон- лари (каврак) |
|||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
3 143 |
1 242 |
1 901 |
3 401 |
1 304 |
2 097 |
3 756 |
1 369 |
2 387 |
|||
2 |
Андижон вилояти |
96 |
70 |
26 |
103 |
74 |
29 |
110 |
77 |
33 |
|||
3 |
Бухоро вилояти |
715 |
325 |
190 |
200 |
791 |
341 |
200 |
250 |
867 |
358 |
209 |
300 |
4 |
Жиззах вилояти |
6 474 |
219 |
4 331 |
1 924 |
8 380 |
230 |
5 585 |
2 565 |
9 872 |
241 |
6 425 |
3 206 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
13 666 |
1 107 |
8 246 |
4 313 |
15 348 |
1 162 |
8 436 |
5 750 |
17 062 |
1 220 |
8 652 |
7 190 |
6 |
Навоий вилояти |
1 982 |
412 |
77 |
1 493 |
2 513 |
433 |
89 |
1 991 |
3 040 |
454 |
98 |
2 488 |
7 |
Наманган вилояти |
562 |
230 |
332 |
620 |
242 |
378 |
672 |
254 |
418 |
|||
8 |
Самарқанд вилояти |
4 493 |
460 |
217 |
3 816 |
5 813 |
483 |
242 |
5 088 |
7 123 |
507 |
257 |
6 359 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
8 571 |
633 |
1 834 |
6 104 |
10 899 |
665 |
2 078 |
8 156 |
13 273 |
698 |
2 368 |
10 207 |
10 |
Сирдарё вилояти |
273 |
45 |
228 |
295 |
47 |
248 |
318 |
50 |
268 |
|||
11 |
Тошкент вилояти |
1 391 |
381 |
1 010 |
1 446 |
400 |
1 046 |
1 510 |
420 |
1 090 |
|||
12 |
Фарғона вилояти |
469 |
105 |
214 |
150 |
531 |
105 |
226 |
200 |
587 |
105 |
232 |
250 |
13 |
Хоразм вилояти |
475 |
387 |
88 |
506 |
406 |
100 |
536 |
427 |
109 |
|||
Жами: |
42 310 |
5 616 |
18 694 |
18 000 |
50 646 |
5 892 |
20 754 |
24 000 |
58 726 |
6 180 |
22 546 |
30 000 |
*) Доривор ўсимликлар плантацияларининг майдонлари йиллар кесимида ўсиб бориш тартибида кўрсатилган.
Президентининг
2022 йил 20 майдаги
ПҚ-251-сон қарорига
1.1-ИЛОВА
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларида
доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
гектарда
Т/р |
Ҳудудлар номи |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
2025 йил |
2026 йил |
Республика бўйича |
16 595 |
17 723 |
18 694 |
20 753 |
22 546 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 567 |
1 723 |
1 901 |
2 097 |
2 387 |
|
1 |
Тўрткўл |
60 |
66 |
75 |
||
2 |
Беруний |
141 |
155 |
166 |
183 |
208 |
3 |
Элликқалъа |
141 |
155 |
166 |
183 |
208 |
4 |
Хўжайли |
107 |
117 |
125 |
138 |
157 |
5 |
Қонликўл |
133 |
146 |
156 |
172 |
196 |
6 |
Қўнғирот |
145 |
159 |
170 |
188 |
214 |
7 |
Нукус т. |
97 |
107 |
114 |
126 |
143 |
8 |
Кегейли |
115 |
126 |
135 |
149 |
170 |
9 |
Бўзатов |
142 |
156 |
166 |
183 |
209 |
10 |
Чимбой |
132 |
145 |
155 |
171 |
195 |
11 |
Қораўзак |
141 |
155 |
166 |
183 |
208 |
12 |
Тахтакўпир |
115 |
126 |
135 |
149 |
170 |
13 |
Мўйноқ |
159 |
175 |
187 |
206 |
235 |
Андижон вилояти |
18 |
22 |
26 |
29 |
33 |
|
1 |
Улуғнор |
6 |
7 |
9 |
10 |
11 |
2 |
Марҳамат |
6 |
7 |
9 |
10 |
11 |
3 |
Пахтаобод |
6 |
7 |
9 |
10 |
11 |
Бухоро вилояти |
175 |
182 |
190 |
200 |
209 |
|
1 |
Бухоро |
40 |
41 |
43 |
45 |
47 |
2 |
Вобкент |
27 |
27 |
28 |
30 |
31 |
3 |
Жондор |
4 |
4 |
4 |
4 |
5 |
4 |
Когон |
1 |
1 |
1 |
||
5 |
Қоракўл |
3 |
3 |
|||
6 |
Қоровулбозор |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
7 |
Пешку |
34 |
35 |
37 |
38 |
40 |
8 |
Ромитан |
57 |
59 |
61 |
63 |
66 |
9 |
Шофиркон |
10 |
10 |
11 |
11 |
12 |
10 |
Ғиждувон |
4 |
4 |
4 |
4 |
4 |
Жиззах вилояти |
3 657 |
4 143 |
4 331 |
5 585 |
6 425 |
|
1 |
Арнасой |
72 |
75 |
78 |
81 |
86 |
2 |
Бахмал |
382 |
592 |
851 |
1 262 |
1 628 |
3 |
Fаллаорол |
1 444 |
1 444 |
962 |
1 628 |
1 731 |
4 |
Ш.Рашидов |
193 |
201 |
208 |
217 |
231 |
5 |
Зарбдор |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
6 |
Зомин |
400 |
611 |
970 |
1 082 |
1 350 |
7 |
Фориш |
428 |
447 |
463 |
482 |
513 |
8 |
Янгиобод |
737 |
770 |
797 |
831 |
883 |
Қашқадарё вилояти |
7 941 |
8 066 |
8 246 |
8 436 |
8 652 |
|
1 |
Ғузор |
10 |
10 |
10 |
11 |
11 |
2 |
Деҳқонобод |
7 274 |
7 390 |
7 556 |
7 732 |
7 932 |
3 |
Косон |
5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
4 |
Нишон |
20 |
20 |
21 |
21 |
22 |
5 |
Шаҳрисабз |
632 |
641 |
654 |
667 |
682 |
Навоий вилояти |
52 |
64 |
77 |
89 |
98 |
|
1 |
Қизилтепа |
12 |
14 |
17 |
18 |
|
2 |
Нурота |
52 |
52 |
63 |
72 |
80 |
Наманган вилояти |
224 |
278 |
332 |
378 |
418 |
|
1 |
Косонсой |
53 |
65 |
78 |
89 |
98 |
2 |
Поп |
53 |
65 |
78 |
89 |
98 |
3 |
Тўрақўрғон |
2 |
2 |
2 |
3 |
3 |
4 |
Чуст |
118 |
146 |
174 |
198 |
219 |
Самарқанд вилояти |
177 |
198 |
217 |
242 |
257 |
|
1 |
Жомбой |
25 |
28 |
31 |
34 |
36 |
2 |
Иштихон |
20 |
22 |
25 |
27 |
29 |
3 |
Каттақўрғон |
30 |
34 |
37 |
41 |
44 |
4 |
Нуробод |
50 |
56 |
61 |
68 |
73 |
5 |
Пастдарғом |
20 |
22 |
25 |
27 |
29 |
6 |
Ургут |
12 |
13 |
15 |
16 |
17 |
7 |
Қўшработ |
20 |
22 |
25 |
27 |
29 |
Сирдарё вилояти |
191 |
208 |
228 |
248 |
268 |
|
1 |
Боёвут |
186 |
203 |
222 |
242 |
261 |
2 |
Ховос |
5 |
5 |
6 |
6 |
7 |
Сурхондарё вилояти |
1 467 |
1 614 |
1 834 |
2 078 |
2 368 |
|
1 |
Бандихон |
24 |
26 |
29 |
33 |
38 |
2 |
Бойсун |
145 |
160 |
181 |
205 |
234 |
3 |
Сариосиё |
22 |
25 |
28 |
32 |
36 |
4 |
Узун |
64 |
70 |
80 |
91 |
103 |
5 |
Шеробод |
1 186 |
1 305 |
1 482 |
1 680 |
1 914 |
6 |
Шўрчи |
27 |
29 |
33 |
38 |
43 |
Тошкент вилояти |
864 |
941 |
1 010 |
1 046 |
1 090 |
|
1 |
Пскент |
51 |
56 |
60 |
62 |
65 |
2 |
Юқоричирчиқ |
68 |
74 |
80 |
83 |
86 |
3 |
Паркент |
23 |
25 |
27 |
28 |
29 |
4 |
Ўртачирчиқ |
74 |
80 |
86 |
89 |
93 |
5 |
Бўстонлиқ |
23 |
25 |
27 |
28 |
29 |
6 |
Оҳангарон |
568 |
619 |
664 |
688 |
717 |
7 |
Қибрай |
57 |
62 |
66 |
69 |
72 |
Фарғона вилояти |
199 |
208 |
214 |
226 |
232 |
|
1 |
Қувасой ш. |
62 |
65 |
67 |
70 |
72 |
2 |
Бешариқ |
42 |
44 |
45 |
48 |
49 |
3 |
Учкўприк |
38 |
40 |
41 |
43 |
44 |
4 |
Фарғона |
57 |
60 |
61 |
65 |
66 |
Хоразм вилояти |
63 |
75 |
88 |
100 |
109 |
|
1 |
Гурлан |
7 |
10 |
12 |
20 |
23 |
2 |
Урганч т. |
56 |
65 |
76 |
80 |
86 |
*) Доривор ўсимликлар плантацияларининг майдонлари йиллар кесимида ўсиб бориш тартибида кўрсатилган.
Президентининг
2022 йил 20 майдаги
ПҚ-251-сон қарорига
1.2-ИЛОВА
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятлар ўрмон фонди ерларида доривор
ўсимликлар плантацияларини барпо этишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
гектарда
Т/р |
Ўрмон хўжаликлар номи |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
2025 йил |
2026 йил |
Республика бўйича |
4 985 |
5 274 |
5 616 |
5 892 |
6 180 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 028 |
1 123 |
1 242 |
1 304 |
1 369 |
|
1 |
Бўзатов ДЎХ |
64 |
65 |
68 |
70 |
73 |
2 |
Мўйноқ ДЎХ |
63 |
68 |
70 |
73 |
78 |
3 |
Хўжайли ДЎХ |
64 |
68 |
74 |
79 |
84 |
4 |
Нукус ДЎХ |
64 |
69 |
72 |
74 |
79 |
5 |
Тахтакўпир ДЎХ |
63 |
69 |
74 |
80 |
82 |
6 |
Беруний ДЎХ |
64 |
69 |
74 |
79 |
84 |
7 |
Қипчоқ ДЎХ |
64 |
69 |
74 |
80 |
85 |
8 |
Элликқалъа ДЎХ |
58 |
64 |
70 |
74 |
80 |
9 |
Чимбой ДЎХ |
61 |
69 |
74 |
79 |
84 |
10 |
Тўрткўл ДЎХ |
62 |
65 |
70 |
75 |
80 |
11 |
Қораўзак ДЎХ |
64 |
66 |
74 |
79 |
84 |
12 |
Нукус МДЎХ |
65 |
65 |
70 |
75 |
80 |
13 |
Шуманай ИДЎХ |
136 |
158 |
189 |
193 |
198 |
14 |
Қонликўл ИДЎХ |
136 |
159 |
189 |
194 |
198 |
Андижон вилояти |
62 |
64 |
70 |
74 |
77 |
|
1 |
Андижон ДЎХ |
62 |
64 |
70 |
74 |
77 |
Бухоро вилояти |
294 |
310 |
325 |
341 |
358 |
|
1 |
Бухоро ДЎХ |
30 |
33 |
35 |
37 |
39 |
2 |
Жондор ДЎХ |
38 |
40 |
42 |
44 |
46 |
3 |
Олот ДЎХ |
15 |
15 |
15 |
17 |
19 |
4 |
Қоракўл ДЎХ |
27 |
28 |
30 |
32 |
33 |
5 |
Қизилқум ДЎХ |
14 |
15 |
15 |
17 |
19 |
6 |
"Нефтчи" ДЎХ |
13 |
14 |
15 |
15 |
17 |
7 |
Шофиркон ДЎХ |
34 |
36 |
38 |
39 |
40 |
8 |
Қоровулбозор ДЎХ |
22 |
25 |
27 |
29 |
32 |
9 |
Ғиждувон ДЎХ |
38 |
40 |
41 |
41 |
42 |
10 |
Қоракўл ИДЎХ |
63 |
64 |
67 |
70 |
71 |
Жиззах вилояти |
197 |
210 |
219 |
230 |
241 |
|
1 |
Жиззах ДЎХ |
57 |
60 |
62 |
69 |
77 |
2 |
Бахмал ДЎХ |
54 |
56 |
60 |
60 |
70 |
3 |
Зомин ДЎХ |
40 |
42 |
45 |
49 |
47 |
4 |
Фориш ДЎХ |
35 |
40 |
40 |
43 |
36 |
5 |
Хўжамушкент ДЎХ |
11 |
12 |
12 |
9 |
11 |
Қашқадарё вилояти |
979 |
1 041 |
1 107 |
1 162 |
1 220 |
|
1 |
Қашқадарё ДЎХ |
81 |
81 |
84 |
89 |
94 |
2 |
Қамаши ДЎХ |
81 |
83 |
82 |
89 |
94 |
3 |
Муборак ДЎХ |
15 |
15 |
15 |
20 |
26 |
4 |
Китоб ДЎХ |
82 |
83 |
86 |
92 |
97 |
5 |
Деҳқонобод ДЎХ |
270 |
316 |
368 |
374 |
379 |
6 |
Жовуз ДЎХ |
70 |
71 |
71 |
77 |
83 |
7 |
Шўртан ДЎХ |
29 |
29 |
33 |
36 |
42 |
8 |
Яккабоғ ИДЎХ |
63 |
69 |
70 |
76 |
81 |
9 |
Қумдарё ДЎХ |
17 |
19 |
20 |
27 |
32 |
10 |
Шаҳрисабз ИДЎХ |
271 |
275 |
278 |
282 |
292 |
Навоий вилояти |
375 |
398 |
412 |
433 |
454 |
|
1 |
Навоий ДЎХ |
67 |
70 |
73 |
76 |
79 |
2 |
Конимех ДЎХ |
19 |
19 |
19 |
20 |
21 |
3 |
Хатирчи ДЎХ |
38 |
40 |
42 |
42 |
43 |
4 |
Учқудуқ ДЎХ |
80 |
90 |
90 |
100 |
106 |
5 |
Томди ДЎХ |
80 |
85 |
90 |
94 |
100 |
6 |
Навбаҳор ДЎИЧК |
21 |
21 |
21 |
22 |
23 |
7 |
Нурота ДЎХ |
70 |
73 |
77 |
79 |
82 |
Наманган вилояти |
217 |
223 |
230 |
242 |
254 |
|
1 |
Наманган ДЎХ |
49 |
53 |
55 |
59 |
63 |
2 |
Косонсой ДЎХ |
34 |
35 |
36 |
38 |
40 |
3 |
Ўртаорол ДЎИЧК |
25 |
27 |
29 |
32 |
34 |
4 |
Поп ИДЎХ |
109 |
108 |
110 |
113 |
117 |
Самарқанд вилояти |
443 |
450 |
460 |
483 |
507 |
|
1 |
Самарқанд ДЎХ |
106 |
108 |
109 |
110 |
114 |
2 |
Пахтачи ДЎХ |
33 |
33 |
34 |
39 |
41 |
3 |
Саройқўрғон ДЎХ |
36 |
37 |
38 |
43 |
46 |
4 |
Каттақўрғон ДЎХ |
76 |
75 |
75 |
80 |
83 |
5 |
Жомбой ДЎХ |
55 |
56 |
56 |
60 |
61 |
6 |
Оқдарё ДЎХ |
50 |
50 |
52 |
53 |
55 |
7 |
Дарғом ДЎИЧҚ |
30 |
30 |
31 |
31 |
34 |
8 |
Фозилмон ИДЎХ |
57 |
61 |
65 |
67 |
73 |
Сирдарё вилояти |
43 |
43 |
45 |
47 |
50 |
|
1 |
Сирдарё ДЎХ |
43 |
43 |
45 |
47 |
50 |
Сурхондарё вилояти |
530 |
568 |
633 |
665 |
698 |
|
1 |
Сурхондарё ДЎХ |
38 |
45 |
47 |
52 |
54 |
2 |
Бойсун ДЎХ |
68 |
55 |
59 |
65 |
68 |
3 |
Қизириқ ДЎХ |
48 |
50 |
52 |
56 |
59 |
4 |
Узун ДЎХ |
39 |
39 |
41 |
44 |
44 |
5 |
Боботоғ ДЎХ |
271 |
314 |
368 |
373 |
388 |
6 |
Ҳисор ИДЎХ |
66 |
65 |
66 |
75 |
85 |
Тошкент вилояти |
377 |
377 |
381 |
400 |
420 |
|
1 |
Тошкент ДЎХ |
64 |
63 |
64 |
67 |
70 |
2 |
Бекобод ДЎХ |
43 |
42 |
43 |
48 |
51 |
3 |
Саксонота ДЎИЧҚ |
27 |
27 |
27 |
30 |
33 |
4 |
Бурчмулла ДЎХ |
113 |
113 |
114 |
118 |
122 |
5 |
Оҳангарон ДЎХ |
92 |
92 |
92 |
95 |
98 |
6 |
Қуйичирчиқ ИДЎХ |
38 |
40 |
41 |
42 |
46 |
Фарғона вилояти |
103 |
105 |
105 |
105 |
105 |
|
1 |
Қўқон ДЎХ |
50 |
52 |
52 |
52 |
52 |
2 |
Фарғона ДЎХ |
53 |
53 |
53 |
53 |
53 |
Хоразм вилояти |
337 |
362 |
387 |
406 |
427 |
|
1 |
Хоразм ДЎХ |
337 |
362 |
387 |
406 |
427 |
*) Доривор ўсимликлар плантацияларининг майдонлари йиллар кесимида ўсиб бориш тартибида кўрсатилган.
Президентининг
2022 йил 20 майдаги
ПҚ-251-сон қарорига
1.3-ИЛОВА
2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятлар яйлов ер майдонларида каврак
маданий плантацияларини барпо этишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
гектарда
Т/р |
Туманлар номи |
2022 йил |
2023 йил |
2024 йил |
2025 йил |
2026 йил |
Республика бўйича |
6 000 |
12 000 |
18 000 |
24 000 |
30 000 |
|
Бухоро вилояти |
100 |
150 |
200 |
250 |
300 |
|
1 |
Ғиждувон |
100 |
150 |
200 |
250 |
300 |
Жиззах вилояти |
691 |
1 282 |
1 924 |
2 565 |
3 206 |
|
1 |
Фориш |
691 |
1 282 |
1 924 |
2 565 |
3 206 |
Қашқадарё вилояти |
1 438 |
2 876 |
4 313 |
5 751 |
7 190 |
|
1 |
Деҳқонобод |
1 438 |
2 876 |
4 313 |
5 751 |
7 190 |
Навоий вилояти |
498 |
995 |
1 493 |
1 991 |
2 488 |
|
1 |
Нурота |
498 |
995 |
1 493 |
1 991 |
2 488 |
Самарқанд вилояти |
1 272 |
2 544 |
3 816 |
5 088 |
6 359 |
|
1 |
Нуробод |
1 000 |
2 000 |
2 728 |
3 912 |
5 007 |
2 |
Қўшработ |
272 |
544 |
1 088 |
1 176 |
1 352 |
Сурхондарё вилояти |
2 001 |
4 053 |
6 104 |
8 156 |
10 207 |
|
1 |
Қумқўрғон |
500 |
1 000 |
1 500 |
1 700 |
2 100 |
2 |
Шеробод |
400 |
800 |
1 100 |
1 700 |
2 100 |
3 |
Шўрчи |
300 |
651 |
800 |
1 100 |
1 500 |
4 |
Бойсун |
500 |
1 000 |
1 500 |
1 800 |
2 200 |
5 |
Узун |
301 |
602 |
1 204 |
1 856 |
2 307 |
Фарғона вилояти |
100 |
150 |
200 |
250 |
||
1 |
Қувасой ш. |
100 |
150 |
200 |
250 |
*) Доривор ўсимликлар плантацияларининг майдонлари йиллар кесимида ўсиб бориш тартибида кўрсатилган.
Президентининг
2022 йил 20 майдаги
ПҚ-251-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Бир туман - бир маҳсулот" тамойили асосида
доривор ўсимликларни етиштиришга
ихтисослаштириладиган туманлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Доривор ва озуқабоп ўсимликлар турлари |
Вилоятлар |
Туман (шаҳар)лар, ҳудудлар |
1. |
Каврак |
Наманган |
Поп |
Қашқадарё |
Яккабоғ, Китоб |
||
2. |
Далачой |
Тошкент |
Бўстонлиқ, Оҳангарон |
Наманган |
Поп |
||
Қашқадарё |
Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод |
||
Жиззах |
Бахмал, Зомин |
||
Сурхондарё |
Узун, Сариосиё, Бойсун |
||
3. |
Тоғрайҳон |
Тошкент |
Бўстонлиқ, Оҳангарон |
Наманган |
Поп |
||
Қашқадарё |
Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод |
||
Жиззах |
Бахмал, Зомин |
||
Сурхондарё |
Узун, Сариосиё, Бойсун |
||
4. |
Андиз |
Қашқадарё |
Яккабоғ |
Тошкент |
Бўстонлиқ |
||
5. |
Анзур пиёзи |
Жиззах |
Бахмал, Зомин |
Қашқадарё |
Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод |
||
6. |
Аччиқ эрмон |
Наманган |
Поп |
Тошкент |
Бўстонлиқ |
||
7. |
Бўймадарон |
Қашқадарё |
Яккабоғ, Китоб |
Наманган |
Поп |
||
Тошкент |
Бўстонлиқ |
||
8. |
Газанда ўти |
Наманган |
Поп |
Тошкент |
Бўстонлиқ |
||
9. |
Дастарбош |
Жиззах |
Бахмал, Зомин |
Қашқадарё |
Яккабоғ, Китоб |
||
Тошкент |
Бўстонлиқ |
||
10. |
Зира |
Жиззах |
Зомин |
Қашқадарё |
Қамаши |
||
Самарқанд |
Ургут |
||
11. |
Зирк (барбарис) |
Қашқадарё |
Қамаши |
Сурхондарё |
Бойсун |
||
12. |
Кийик ўти |
Жиззах |
Бахмал, Зомин, Фориш |
Қашқадарё |
Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод |
||
Наманган |
Поп |
||
Сурхондарё |
Бойсун, Боботоғ |
||
13. |
Ковул |
Жиззах |
Фориш, Ғаллаорол |
Наманган |
Косонсой, Чуст |
||
14. |
Қалампир ялпиз |
Сурхондарё |
Сариосиё, Узун, Бойсун |
Наманган |
Поп |
||
Тошкент |
Бўстонлиқ |
||
15. |
Малина |
Тошкент |
Бўстонлиқ, Оҳангарон, Юқоричирчиқ |
Фарғона |
Фарғона тумани, Қўқон шаҳри |
||
16. |
Мойчечак |
Тошкент |
Пскент, Оққўрғон, Янгийўл, Ўртачирчиқ, Қибрай |
Қашқадарё |
Қарши, Шаҳрисабз, Қамаши |
||
Сурхондарё |
Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон |
||
Фарғона |
Фарғона тумани, Қўқон шаҳри |
||
Андижон |
Барча туманларида |
||
17. |
Наъматак |
Наманган |
Косонсой, Чуст, Поп |
Қашқадарё |
Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод, Шаҳрисабз |
||
Сурхондарё |
Бойсун, Боботоғ, Сариосиё, Олтинсой, Қизириқ |
||
Жиззах |
Фориш, Ғаллаорол, Бахмал, Зомин |
||
Тошкент |
Оҳангарон, Бўстонлиқ, Ўртачирчиқ, Пскент |
||
18. |
Ошқовоқ |
Сирдарё |
Барча туманларида |
Тошкент |
Барча туманларида |
||
Қашқадарё |
Нишон, Косон, Муборак, Касби |
||
19. |
Ровоч |
Сурхондарё |
Сариосиё, Узун, Бойсун |
Самарқанд |
Ургут |
||
20. |
Седана |
Хоразм |
Барча туманларида |
Жиззах |
Бахмал |
||
21. |
Темиртикан |
Бухоро |
Барча туманларида |
Навоий |
Барча туманларида |
||
Сурхондарё |
Қизириқ, Термиз, Сариосиё , Ангор |
||
Қашқадарё |
Нишон, Шўртан, Косон, Муборак |
||
22. |
Исириқ |
Қашқадарё |
Нишон, Шўртан, Косон, Муборак, Касби |
Бухоро |
Барча туманларида |
||
Навоий |
Барча туманларида |
||
Жиззах |
Фориш |
||
23. |
Тирноқгул |
Барча вилоятлар |
Барча туманларида |
24. |
Тожик каврак |
Қашқадарё |
Деҳқонобод, Қамаши |
Самарқанд |
Ургут, Қўшработ |
||
Жиззах |
Фориш, Арнасой, Янгиобод |
||
Сурхондарё |
Узун, Бойсун |
||
Навоий |
Нурота |
||
25. |
Чаканда |
Самарқанд |
Жомбой, Каттақўрғон |
26. |
Ширинмия |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Барча туманларида |
Хоразм |
Барча туманларида |
||
27. |
Шумғия |
Бухоро |
Қоракўл, Олот, Жондор |
28. |
Стевия |
Барча вилоятлар |
Барча туманларда |
29. |
Эхинацея |
Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган |
Барча туманларда |
30. |
Лаванда |
Тошкент |
Бўстонлиқ, Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Пскент, Оққўрғон, Янгийўл, Ўртачирчиқ, Қибрай |
Самарқанд |
Қўшработ, Ургут |
||
Фарғона |
Учкўприк, Фарғона туманлари, Қўқон шаҳри |
||
31. |
Заъфарон |
Жиззах |
Бахмал |
32. |
Бахмалгул (доривор гулхайри) |
Тошкент |
Бўстонлиқ |
Президентининг
2022 йил 20 майдаги
ПҚ-251-сон қарорига
3-ИЛОВА
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш
ва қайта ишлашни кенгайтириш ҳамда аҳоли ўртасида
ундан фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Ижро учун масъуллар |
1. |
Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг аниқ ҳисоб-китобларига асосан, Ўсимлик моддалари кимёси институти ва Тошкент давлат аграр университетида доривор ўсимликлар таркибида мақсадли биологик фаол моддалар мавжудлигини текшириш лабораторияларини ташкил этиш ва уларни жиҳозлашга халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш. |
1. Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтининг ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг ҳисоб-китобларига асосан лабораториялар жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев) |
2. Лабораторияларни ташкил этиш ва жиҳозлашга йўналтириладиган халқаро молия институтларининг жалб этиладиган маблағлар манбаларини аниқлаш. |
2022 йил август |
|||
3. Зарурий жиҳозларни харид қилиш учун тендерларни ўтказиш ва пудратчи ташкилотни танлаш. |
2022 йил октябрь |
|||
4. Лаборатория биноларини таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш. |
2022 йил декабрь |
|||
5. Доривор ўсимликлар таркибида мақсадли биологик фаол моддалар мавжудлигини текширувчи лабораторияларни ишга тушириш. |
2023 йил февраль |
|||
2. |
Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг фарқини (аниқ чегарасини) белгилаш бўйича илмий асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
1. Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг фарқини (аниқ чегарасини) белгилаш. 2. Биологик фаол қўшимчалар ҳисобланган компонентларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш. |
2022 йил июль |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) |
3. |
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида доривор ўсимликлар етиштирувчи кластерларни жалб этган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Фанлар академияси Ботаника боғи ҳузурида намунавий Доривор ўсимликлар ботаника боғини ташкил этиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада: мазкур боғни ташкил этиш учун талаб этиладиган ер майдонини аниқлаш; Қўқон шаҳри ҳокимлиги томонидан мазкур боғ учун ер ажратиш ҳамда бошланғич харажатларни ҳисоблаш ва уни қоплаш учун маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш; Доривор ўсимликлар ботаника боғини ташкил этиш учун талаб этиладиган доривор ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг уруғ ва кўчатларини етказиб бериш механизми; ушбу боғда етиштирилган доривор ўсимликларни парваришлаш ҳамда хомашёсини қайта ишлашни ташкил этувчи ташаббускорларни аниқлаш назарда тутилади. |
2022 йил июль |
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров) |
4. |
Етакчи халқаро экспертлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шифокорлар ва илмий ходимларни жалб қилган ҳолда "Доривор ўсимликлар ва биологик фаол қўшимчаларнинг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятлари" мавзусида халқаро форум ўтказиш. |
1. Форумни ўтказиш муддати ва жойини аниқлаш ва тегишли масъулларни белгилаш. |
2022 йил август |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров) |
2. Форум дастурини ишлаб чиқиш ҳамда унда қатнашувчи етакчи халқаро экспертлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шифокорлар ва илмий ходимларни аниқлаш. |
2022 йил сентябрь |
|||
3. Форумнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш. |
2022 йил октябрь |
|||
5. |
"Қизил китоб"га киритилган доривор ўсимликларни қайта тиклаш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, уруғчилиги ва оналик кўчатзорларини ташкил этиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан грантлар эълон қилиш. |
1."Қизил китоб"га киритилган доривор ўсимликларни тиклаш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, уларнинг уруғчилиги ва оналик кўчатзорларини ташкил этиш бўйича грантлар йўналишларини белгилаш. 2. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини аниқлаш. 3. Танлов асосида мазкур лойиҳалар ғолибларни аниқлаш. |
Ҳар йили |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обламуродов) |
6. |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида доривор ўсимликлардан янги биологик фаол моддаларни ажратиб олиш, уларни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, доривор ўсимликларнинг сертификатланган уруғчилигини ташкил этиш, доривор ўсимликлар кўчатларини "in-vitro" усулида кўпайтириш, уларни етиштириш агротехнологиясини яратиш мавзуларида лойиҳалар танловларини эълон қилиш. |
1. Танловни ўтказиш муддати ва тегишли масъулларни белгилаш, танлов дастурини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) |
2. Танловнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш. |
2022 йил сентябрь |
|||
7. |
"Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти" ҳамда "Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти - GAСP" давлат стандартларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш. |
1. "Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти" ҳамда "Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти - GAСP" давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. 2. Давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш. |
2022 йил июль |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев) |
8. |
"Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти" ҳамда "Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти - GAСP" давлат стандартларига мувофиқлигини баҳолашни йўлга қўйиш. |
"Зарур амалиётлар маркази" ДУК томонидан "Органик ишлаб чиқариш маҳсулоти" ҳамда "Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти - GAСP" давлат стандартларига мувофиқлигини баҳолаш. |
2023 йил июль |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев) |
9. |
Аҳоли томорқаларида доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш мақсадида уч ой муддатда "бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида аҳоли томорқаларида доривор ўсимликларни етиштиришни кооперация усулида ташкил қилиш бўйича салоҳиятли ташаббускорларни аниқлаш ҳамда манзилли дастурни тасдиқлаш. |
1. "Бир туман - бир маҳсулот" тамойили асосида аҳоли томорқаларида доривор ўсимликларни етиштиришни кооперация усулида ташкил қилиш бўйича салоҳиятли ташаббускорларни аниқлаш. |
2022 йил июнь |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) |
2. Аҳоли томорқаларида кооперация усулида доривор ўсимликлар етиштиришни ташкил қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2022 йил июнь |
|||
3. Ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштирувчи ташаббускор субъектлар ва томорқа ер эгалари учун мўлжалланган доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда хомашёларини тайёрлаш бўйича малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
|||
10. |
Умумтаълим мактабларида табиатшунослик, ботаника фанларида доривор ўсимликларнинг хусусиятлари, уларни етиштириш ва қўллаш усуллари ҳамда афзалликларини ўргатишга оид мавзуларни киритиш. |
1. Табиатшунослик, ботаника фанларида доривор ўсимликларнинг хусусиятлари, уларни қўллаш усуллари ва афзалликларини ўргатиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. 2. Чора-тадбирлар асосида табиатшунослик, ботаника фанларига юқоридаги мавзуларни киритиш. |
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб |
Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) |
11. |
Республика ҳудудида ўсувчи доривор ўсимликларни етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш, уруғлик материалларини тайёрлаш, ажратиб олинган экстракт ва субстанциялар таркибини ва қайта ишлаш технологияларини ўрганган ҳолда, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган илмий лойиҳалар портфелини шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. |
1. Ишлаб чиқарувчилар, доривор ўсимликлар кластерларининг таклифлари асосида амалга ошириладиган илмий лойиҳалар йўналишларини аниқлаш. |
2022 йил июнь |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев) |
2. Мазкур йўналишлар асосида илмий лойиҳалар портфелини шакллантириш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. |
2022 йил июль |
|||
12. |
Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган сертификатланган доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатларини етиштириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаб, амалга ошириш. |
Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган сертификатланган доривор ўсимликлар уруғчилиги ва кўчатларини етиштириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2022 йил июнь |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов) |
13. |
Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиш. |
1. Доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрлаш. |
Доимий |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) |
2. Доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда қўллашга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам намойиш этиб бориш. |
Доимий |
|||
3. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қўллашни тарғиб қилиш бўйича "Энг яхши мақола", "Энг яхши телекўрсатув" ва бошқа номинацияларни эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш. |
Ҳар йили |
|||
14. |
Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, доривор ўсимликлар афзалликларини аҳоли ва шифокорлар орасида кенг тарғиб қилиш, доривор ўсимликларни етиштириш ва чуқур қайта ишлашда илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш учун "Ибн Сино мероси" халқаро кўргазмасини ташкил этиш. |
1. Халқаро кўргазмани ўтказиш муддати ва тегишли масъулларни белгилаш, халқаро кўргазма дастурини ишлаб чиқиш. 2. Халқаро кўргазманинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш. |
Ҳар йили |
Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
15. |
Республиканинг барча ҳудудларида шаҳар ва туман кесимида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлар орасида кенг қамровли кооперацияни йўлга қўйиш мақсадида ихтисослашган савдо ярмаркаларини ўтказиш. |
1. Савдо ярмаркаларини ўтказиш муддати ва тегишли масъулларни белгилаш. 2. Савдо ярмаркаларининг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш. |
Ҳар йили март ойи |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев) |
16. |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан Доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш. |
1. Доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораторияси биносини қуриш ва жиҳозлаш учун зарур асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда талаб этиладиган маблағлар миқдорини аниқлаш. 2. Аниқланган зарур маблағлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда Жаҳон банки билан келишиш. 3. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида Доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш. |
2023 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров) |
17. |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида ташкил этиладиган Доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш чораларини кўриш. |
1. Ушбу лабораторияни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда жаҳон стандартларига жавоб берадиган аккредитациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш. 2. Лабораториянинг белгиланган муддатларда аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш. |
2024 йил декабрь |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров) |
18. |
2022-2026 йилларда агротехнолог, технолог ва халқ табобати мутахассислиги бўйича малакали олий ва ўрта махсус маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
1. Олий таълим муассасаларида "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси" ва "Халқ табобати" таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосида грант квоталарини ошириш тўғрисида таклиф киритиш. |
2022 йил июнь |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) |
2. Профессионал таълим муассасаларида "Доривор ва зиравор ўсимликларни етиштириш агротехнологияси" ва "Доривор ўсимликларни етиштириш агрономи" таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосида грант квоталарини ошириш тўғрисида таклиф киритиш. |
2022 йил июнь |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 21 май