Спортни ривожлантириш вазирининг 13.07.2022 й. 8-мҳ-сон "Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2022 й. 3137-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.07.2022 й.
N 3137-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ
13.07.2022 й.
N 8-мҳ
БУЙРУҒИ
"Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган
олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига
ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва
қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон "Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.И. Икрамов
ИЛОВА
"Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган
олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига
ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва
қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимасидаги "2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги" деган сўзлар "2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига (бундан буён матнда гимнастика мактаби деб юритилади) ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибини белгилайди.";
б) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 16 июль