Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2022 й. ПҚ-373-сон "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
10.09.2022 й.
N ПҚ-373
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ТАШКИЛ
ЭТИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОРҚАЛИ
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, "Бир ҳудуд - бир маҳсулот" тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорига мувофиқ, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ва аҳолига узоқ бўлмаган ҳудудлардан:
2022 йилда 80 минг гектар экин майдонларини;
2023-2025 йилларда 120 минг гектар экин майдонларини аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунига қадар қўшимча 20 минг гектар - умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 93 155 гектар экин майдонлари 1 - 1.13-иловаларга мувофиқ аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.
Бунда:
а) экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга:
сув таъминоти яхши бўлган ерлардан - Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
кам сувли ерлардан - вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади;
б) 2022-2023 йилларда деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида экин майдонларини аҳолига бериш учун ташкил этиладиган очиқ электрон танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади;
в) иссиқхона тармоғи кенг ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.
3. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади;
имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов, Х. Каримов) ва Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) билан биргаликда:
а) бир ой муддатда 2022 йилда аҳолига қўшимча тарзда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 20 минг гектар экин майдонларининг, 2023 йил 1 январга қадар 2023 йилда аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 93 155 гектар экин майдонларининг аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ерлардан танланиши ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Бунда, ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган ҳолларда, жумладан ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ушбу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, амалга оширилади;
б) захирага олинган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари буюртмасига асосан амалга оширилишини, бунда давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини;
в) давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган экин майдонларининг сув таъминоти яхши бўлган ерларда - Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида камида 0,15 гектарга, бошқа ҳудудларда камида 0,30 гектарга ҳамда кам сувли ерларда камида 0,5 гектарга тенг бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини;
г) экин майдонларини танлаш ва лотларга ажратиш ишларида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг иштирокини ҳамда улар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинишини;
д) ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, талабгор томонидан очиқ электрон танлов орқали ернинг ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун олинган қўшимча мажбуриятлар бажарилмаганда, ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида деҳқон хўжаликлари аъзолари орасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Мазкур бандда белгиланаётган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминламаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.
5. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов, Х. Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари:
2022 йил якунига қадар қўшимча 20 минг гектар, 2023 йилда 93 155 гектар экин майдонларини очиқ ва шаффофликни таъминлаган ҳолда деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолига ажратсин;
мазкур майдонларга Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги тавсиясига асосан, ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини таъминласин. Бунда, сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экишга алоҳида эътибор қаратилсин;
маҳсулот етиштирувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, шунингдек, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этсин;
агросаноат кластерлари, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналарни жалб қилган ҳолда етиштирилган тайёр маҳсулотни харид қилиш, уни қайта ишлаш, сақлаш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш чораларини кўрсин;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) билан биргаликда экин майдонларида зараркунандалар ҳамда касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли кузатувларни ташкил этиб, деҳқон хўжаликларига экинларни ҳимоя қилиш хизматлари ўз вақтида кўрсатилишини таъминласин;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган кичик агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори Х.М. Каримов мазкур чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш устидан доимий мониторинг ўрнатиб, амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М. Убайдуллаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар
фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган
ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши
бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон
танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган
экин майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Ҳудудлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
12 640 |
6 620 |
6 020 |
Андижон вилояти |
14 470
|
8 418 |
6 052
|
|
3. |
Бухоро вилояти |
14 124 |
8 016 |
6 108 |
Жиззах вилояти |
13 936
|
8 976 |
4 960
|
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
19 794 |
9 264 |
10 530 |
6. |
Навоий вилояти |
9 530 |
6 335 |
3 195 |
7. |
Наманган вилояти |
17 597 |
8 541 |
9 056 |
8. |
Самарқанд вилояти |
16 159 |
8 573 |
7 586 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
16 273 |
7 797 |
8 476 |
10. |
Сирдарё вилояти |
10 360 |
6 160 |
4 200 |
11. |
Тошкент вилояти |
16 546 |
7 458 |
9 088 |
12. |
Фарғона вилояти |
19 117 |
7 178 |
11 939 |
13. |
Хоразм вилояти |
12 609 |
6 664 |
5 945 |
|
193 155
|
100 000 |
93 155
|
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси
туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар
фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган
ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши
бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон
танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган
экин майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-20233 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Амударё |
1 515 |
846 |
669 |
2. |
Беруний |
1 464 |
824 |
640 |
3. |
Бўзатов |
88 |
22 |
66 |
4. |
Кегейли |
861 |
442 |
419 |
5. |
Мўйноқ |
255 |
141 |
114 |
6. |
Нукус |
880 |
371 |
509 |
7. |
Тахтакўпир |
724 |
327 |
397 |
8. |
Тўрткўл |
963 |
510 |
453 |
9. |
Тахиатош |
176 |
74 |
102 |
10. |
Хўжайли |
512 |
166 |
346 |
11. |
Чимбой |
755 |
376 |
379 |
12. |
Шуманай |
1 096 |
695 |
401 |
13. |
Элликқалъа |
817 |
473 |
344 |
14. |
Қонликўл |
707 |
325 |
382 |
15. |
Қораўзак |
712 |
355 |
357 |
16. |
Қўнғирот |
1 115 |
673 |
442 |
Жами |
12 640 |
6 620 |
6020 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.2-ИЛОВА
Андижон вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туман (шаҳар)лар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Андижон |
973 |
631 |
342 |
2. |
Асака |
899 |
660 |
239 |
3. |
Балиқчи |
1 436 |
845 |
591 |
4. |
Бўстон |
608 |
396 |
212 |
5. |
Булоқбоши |
662 |
243 |
419 |
6. |
Жалақудуқ |
1 303 |
785 |
518 |
7. |
Избоскан |
1 282 |
822 |
460 |
8. |
Марҳамат |
981 |
612 |
369 |
9. |
Олтинкўл |
810 |
463 |
347 |
10. |
Пахтаобод |
1 185 |
761 |
424 |
11. |
Улуғнор |
1 260 |
410 |
850 |
12. |
Хўжаобод |
393 |
247 |
146 |
13. |
Шаҳрихон |
1 277 |
835 |
442 |
14. |
Қўрғонтепа |
1 361 |
668 |
693 |
15. |
Хонобод ш. |
41 |
41 |
|
Жами |
14 470 |
8 418 |
6 052 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.3-ИЛОВА
Бухоро вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туман (шаҳар)лар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Бухоро |
1 413 |
802 |
611 |
2. |
Вобкент |
1 415 |
803 |
612 |
3. |
Жондор |
1 390 |
789 |
601 |
4. |
Когон |
920 |
522 |
398 |
5. |
Олот |
1 179 |
669 |
510 |
6. |
Пешку |
1 301 |
738 |
563 |
7. |
Ромитан |
1 361 |
772 |
589 |
8. |
Шофиркон |
1 597 |
906 |
691 |
9. |
Қоракўл |
1 512 |
858 |
654 |
10. |
Қоровулбозор |
410 |
233 |
177 |
11. |
Ғиждувон |
1 589 |
902 |
687 |
12. |
Бухоро ш. |
36 |
21 |
15 |
Жами |
14 124 |
8 016 |
6108 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.4-ИЛОВА
Жиззах вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Арнасой |
781 |
300 |
481 |
2. |
Бахмал |
901 |
797 |
104 |
Дўстлик |
1 941
|
1 040 |
901
|
|
4. |
Зафаробод |
1 144 |
873 |
271 |
5. |
Зомин |
1 464 |
1 040 |
424 |
6. |
Зарбдор |
2 053 |
1 643 |
410 |
7. |
Мирзачўл |
991 |
545 |
446 |
8. |
Пахтакор |
811 |
371 |
440 |
9. |
Фориш |
887 |
578 |
309 |
10. |
Ш.Рашидов |
952 |
525 |
427 |
11. |
Янгиобод |
753 |
448 |
305 |
12. |
Ғаллаорол |
1 258 |
816 |
442 |
|
13 936
|
8 976 |
4 960
|
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.5-ИЛОВА
Қашқадарё вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Косон |
3 554 |
2 113 |
1 441 |
2. |
Китоб |
1 560 |
620 |
940 |
3. |
Касби |
1 716 |
960 |
756 |
4. |
Миришкор |
1 524 |
820 |
704 |
5. |
Муборак |
1 145 |
551 |
594 |
6. |
Нишон |
1 511 |
858 |
653 |
7. |
Чироқчи |
612 |
300 |
312 |
8. |
Шаҳрисабз |
1 363 |
447 |
916 |
9. |
Яккабоғ |
1 634 |
642 |
992 |
10. |
Қарши |
1 551 |
409 |
1 142 |
11. |
Қамаши |
1 388 |
616 |
772 |
12. |
Ғузор |
1 092 |
488 |
604 |
13. |
Деҳқонобод |
133 |
33 |
100 |
14. |
Кўкдала |
1 011 |
407 |
604 |
Жами |
19 794 |
9 264 |
10 530 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.6-ИЛОВА
Навоий вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда |
|||
1. |
Кармана |
1 546 |
1 025 |
521 |
2. |
Конимех |
262 |
197 |
65 |
3. |
Навбаҳор |
2 173 |
1 440 |
733 |
4. |
Нурота |
135 |
92 |
43 |
5. |
Хатирчи |
2 925 |
1 924 |
1 001 |
6. |
Қизилтепа |
2 489 |
1 657 |
832 |
Жами |
9 530 |
6 335 |
3 195 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.7-ИЛОВА
Наманган вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктига яқин ва сув
таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Косонсой |
1 141 |
554 |
587 |
2. |
Мингбулоқ |
2 905 |
1 580 |
1 325 |
3. |
Наманган |
1 378 |
669 |
709 |
4. |
Норин |
1 432 |
695 |
737 |
5. |
Поп |
2 537 |
1 280 |
1 257 |
6. |
Тўрақўрғон |
1 073 |
521 |
552 |
7. |
Уйчи |
1 461 |
709 |
752 |
8. |
Учқўрғон |
2 256 |
1 095 |
1 161 |
9. |
Чортоқ |
788 |
236 |
552 |
10. |
Чуст |
1 562 |
637 |
925 |
11. |
Янгиқўрғон |
1 064 |
565 |
499 |
Жами |
17 597 |
8 541 |
9 056 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.8-ИЛОВА
Самарқанд вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар |
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Булунғур |
1 544 |
765 |
779 |
2. |
Жомбой |
614 |
423 |
191 |
3. |
Иштихон |
1 013 |
577 |
436 |
4. |
Каттақўрғон |
1 446 |
766 |
680 |
5. |
Нарпай |
1 439 |
738 |
701 |
6. |
Нуробод |
477 |
269 |
208 |
7. |
Оқдарё |
756 |
440 |
316 |
8. |
Пайариқ |
1 939 |
949 |
990 |
9. |
Пастдарғом |
2 651 |
1 363 |
1 288 |
10. |
Пахтачи |
884 |
509 |
375 |
11. |
Самарқанд |
484 |
281 |
203 |
12. |
Тайлоқ |
625 |
389 |
236 |
13. |
Ургут |
1 804 |
834 |
970 |
14. |
Қўшработ |
486 |
273 |
213 |
Жами |
16 159 |
8 573 |
7 586 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.9-ИЛОВА
Сурхондарё вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар |
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Ангор |
938 |
351 |
587 |
2. |
Бандихон |
1 267 |
739 |
528 |
3. |
Бойсун |
220 |
67 |
153 |
4. |
Денов |
1 496 |
627 |
869 |
5. |
Жарқўрғон |
1 273 |
569 |
704 |
6. |
Музработ |
1 776 |
1 079 |
697 |
7. |
Олтинсой |
1 018 |
466 |
552 |
8. |
Сариосиё |
1 438 |
910 |
528 |
9. |
Термиз |
778 |
332 |
446 |
10. |
Узун |
742 |
302 |
440 |
11. |
Шеробод |
1 301 |
504 |
797 |
12. |
Шўрчи |
1 007 |
316 |
691 |
13. |
Қизириқ |
1 887 |
1 090 |
797 |
14. |
Қумқўрғон |
1 132 |
445 |
687 |
Жами |
16 273 |
7 797 |
8 476 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.10-ИЛОВА
Сирдарё вилояти туманларида фермер
хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги
пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли
пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган
ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов
орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган
экин майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Боёвут |
1 486 |
873 |
613 |
2. |
Гулистон |
965 |
529 |
436 |
3. |
Мирзаобод |
1 127 |
593 |
534 |
4. |
Оқолтин |
1 017 |
640 |
377 |
5. |
Сардоба |
1 443 |
900 |
543 |
6. |
Сайхунобод |
1 474 |
1 072 |
402 |
7. |
Сирдарё |
986 |
383 |
603 |
8. |
Ховос |
1 862 |
1 170 |
692 |
Жами |
10 360 |
6 160 |
4 200 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.11-ИЛОВА
Тошкент вилояти туманларида фермер
хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта
ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига
яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара
ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Бекобод |
1 942 |
892 |
1 050 |
2. |
Бўка |
1 796 |
716 |
1 080 |
3. |
Бўстонлиқ |
520 |
320 |
200 |
4. |
Зангиота |
446 |
246 |
200 |
5. |
Оҳангарон |
1 176 |
676 |
500 |
6. |
Оққўрғон |
1 237 |
387 |
850 |
7. |
Паркент |
778 |
578 |
200 |
8. |
Пискент |
1 210 |
490 |
720 |
9. |
Тошкент |
378 |
228 |
150 |
10. |
Чиноз |
1 349 |
499 |
850 |
11. |
Юқори Чирчиқ |
870 |
320 |
550 |
12. |
Янгийўл |
1 235 |
535 |
700 |
13. |
Ўрта Чирчиқ |
1 386 |
486 |
900 |
14. |
Қибрай |
653 |
445 |
208 |
15. |
Қуйи Чирчиқ |
1 570 |
640 |
930 |
Жами
|
16 546 |
7 458 |
9 088 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.12-ИЛОВА
Фарғона вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туман (шаҳар)лар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Бағдод |
1 155 |
377 |
778 |
2. |
Бешариқ |
1 300 |
465 |
835 |
3. |
Бувайда |
1 262 |
461 |
801 |
4. |
Данғара |
1 264 |
429 |
835 |
5. |
Ёзёвон |
1 153 |
400 |
753 |
6. |
Олтиариқ |
1 456 |
671 |
785 |
7. |
Риштон |
1 196 |
401 |
795 |
8. |
Сўх |
668 |
440 |
228 |
9. |
Тошлоқ |
1 138 |
420 |
718 |
10. |
Учкўприк |
1 206 |
400 |
806 |
11. |
Фарғона |
1 290 |
520 |
770 |
12. |
Фурқат |
940 |
316 |
624 |
13. |
Ўзбекистон |
1 270 |
390 |
880 |
14. |
Қува |
1 324 |
436 |
888 |
15. |
Қўштепа |
1 265 |
466 |
799 |
16. |
Фарғона ш. |
437 |
260 |
177 |
17. |
Қувасой ш. |
793 |
326 |
467 |
Жами |
19 117 |
7 178 |
11 939 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
1.13-ИЛОВА
Хоразм вилояти туманларида фермер хўжаликлари
ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин
ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан
фуқароларга очиқ электрон танлов орқали
ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин
майдонларининг ҳажмлари
Т/р
|
Туманлар номи
|
Жами ер майдони, гектар
|
шундан, 2022-2023 йилларда
|
|
2022 йилда
|
2023 йилда
|
|||
1. |
Боғот |
1 255 |
784 |
471 |
2. |
Гурлан |
1 412 |
675 |
737 |
3. |
Тупроққалъа |
1 500 |
799 |
701 |
4. |
Урганч |
1 286 |
631 |
655 |
5. |
Ҳазорасп |
1 009 |
546 |
463 |
6. |
Хива |
883 |
490 |
393 |
7. |
Хонқа |
1 359 |
724 |
635 |
8. |
Шовот |
1 399 |
742 |
657 |
9. |
Янгиариқ |
891 |
499 |
392 |
10. |
Янгибозор |
1 070 |
519 |
551 |
11. |
Қўшкўпир |
545 |
255 |
290 |
Жами |
12 609 |
6 664 |
5 945 |
Президентининг
2022 йил 10 сентябрдаги
ПҚ-373-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги аҳоли пунктига яқин ҳамда сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган 195 169 гектар экин майдонларини захирага қайтариш;
б) захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга:
сув таъминоти яхши ҳудудларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
кам сувли ерларда вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин";
б) 3, 7-бандлар ҳамда қарорга 1 - 1.13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган "Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибнинг 18-банди қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади. Бунда, имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади".
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомда:
а) 17 ва 26-бандлардаги "махсус 22626 ҳисобварақларига" сўзлари "асосий ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Низомга 2-иловадаги схеманинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-махсус ҳисобварақларига" сўзлари "асосий ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентида:
а) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:
"4-1. Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини аҳолига бериш учун 2022 - 2023 йилларда ташкил этиладиган очиқ электрон танловда бир нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади";
б) 27-банднинг тўртинчи хатбошиси "мазкур лот такрорий танловга қўйилганда" сўзларидан кейин "шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини ижарага олиш учун 2022-2023 йилларда ташкил этиладиган танловда" сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган хотин-қизлар юқоридаги дафтардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади. Бунда, имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади".
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги "Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 327-сон қарорида:
а) 1-илова (Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "22626-махсус ҳисобварағи" сўзлари "асосий ҳисобварағи" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи хатбошисидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловадаги схеманинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова (Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "22626-махсус ҳисобварағи" сўзлари "асосий ҳисобварағи" сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги "махсус 22626-ҳисобварақларига" сўзлари "асосий ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловадаги схеманинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 3-илованинг 2-бандидаги "22626-махсус ҳисобварағи" сўзлари "асосий ҳисобварағи" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илова (Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "22626-махсус ҳисобварағи" сўзлари "асосий ҳисобварағи" сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги "махсус 22626-ҳисобварақларига" сўзлари "асосий ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловадаги схеманинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илова (Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "22626-махсус ҳисобварағи" сўзлари "асосий ҳисобварағи" сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловадаги схеманинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 5-иловадаги "махсус ҳисобварақ" сўзлари "асосий ҳисобварақ" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-илова (Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "22626-махсус ҳисобварағи" сўзлари "асосий ҳисобварағи" сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги "махсус 22626-ҳисобварақларига" сўзлари "асосий ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловадаги схеманинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-ҳисобварағига" сўзлари "асосий ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 5-иловада "махсус ҳисобварақ" сўзлари "асосий ҳисобварақ" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 10 сентябрь
"Халқ сўзи", 2022 йил 13 сентябрь