Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 119-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-63-сон, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-20-сон "Инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 13.12.2004 й. Қарори (АВ томонидан 25.12.2004 й. 1436-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.12.2004 й.

N 1436

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.12.2004 й.

N 119


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.12.2004 й.

N 2004-63


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.12.2004 й.

N 01/06-20

ҚАРОРИ



Инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар

кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли

жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига

ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган

пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2005 йил 4 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сонли "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2004 йил 5 майдаги 209-сонли "Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири


С. Раҳимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат мулкини бошқариш

ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси

М. Асқаров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 527-модда.