Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотадиган қарорлари рўйхати (ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон қарорига 31-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 декабрдаги
31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини
йўқотадиган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 28 сентябрдаги 412-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси ашёларини ишлаб чиқариш ҳамда сотишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 4 майдаги 212-сон қарорининг 1, 4-6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 24-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 13 сентябрдаги 419-сон қарорининг 12-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2001 йил 23 ноябрдаги 459-сон қарорининг 5-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига 28-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 19-21-иловалар.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 523-модда.