Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 556-сон қарорига 2-илова)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

556-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама

ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид

қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини

субсидиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидиялаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


лойиҳалар - бўялган мато ва/ёки аралаш газлама ва/ёки бўялган газлама ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар;


субсидия - бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;


субсидия олувчилар - бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширадиган ташкилотлар;


ускуналар - бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, аввал ишлатилмаган, ишлаб чиқариш муддати "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган кунгача уч йилдан ошмаган ускуналар.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар импорт қийматининг (Божхона юк деклорациясининг 42-графаси) 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган микдорда ажратилади.

Бунда:

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши; лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;

лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;

ускуна лойиҳани амалга оширган корхона томонидан импорт субсидия олувчи корхона "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси аъзо бўлиши;

лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим (Бунда ускуналар 2022 йил 1 февралдан олдин "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган бўлиши мумкин, бирок ускуналар 2022 йил 1 февралдан кейин фойдаланишга топширилган бўлиши лозим).


3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш бўйича субсидия олувчиларнинг аризалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.


5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар "Савдони ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда - Компания) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси; ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.

6. Субсидия олувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Компаниянинг электрон платформаси орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи электрон шаклда хабардор қилинади.

8. Аризада субсидия олувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

9. Тегишли ҳужжатлар Компанияга субсидия олувчи томонидан электрон платформа орқали электрон шаклда тақдим этилгандан кейин ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Компания уч иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотга етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида электрон шаклда хабар юборади.

10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Компания томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Савдо-саноат палатасига ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига 1 иш куни мобайнида юборилади ва улар томонидан 7 иш куни давомида субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низом талабларига мос келиши бўйича тегишли хулоса тақдим қилинади.

11. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилинади.

12. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади.

Бунда субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиб ижобий қарор қабул қилинган аризалар бўйича Компания томонидан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари микдорида тўлов ундирилади.

Субсидия олувчи томонидан 30 иш куни мобайнида Компаниянинг банк ҳисобварағига тўлов тўланмаган тақдирда, субсидия ажратиш бўйича қабул қилинган ижобий қарор ижросиз қолдирилади.


4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШНИ

РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ


13. Қуйидагилар субсидия олувчиларга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

субсидия олувчилар ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.


14. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра субсидия олувчиларга субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


15. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни (хулосани) олгандан сўнг рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун Компанияга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.

16. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


17. Компания субсидия ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган кундан кейин 1 иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.

18. Савдо-саноат палатаси Компаниянинг буюртманомасига асосан Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

21. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналар харажатлари учун субсидия миллий валютада ажратилади. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналарнинг миллий валютадаги қиймати ускуналарнинг божхонада "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курси бўйича ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

Субсидия олувчи тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама

маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари

доирасида харид қилинган ускуналар

қийматининг бир қисмини субсидиялаш

СХЕМАСИ


Босқичлар

     

     

Масъул ижрочилар

    


       

Тадбирлар

    


     

Бажариш муддатлари

     

 



 






















1-босқич

Субсидия олувчи

       

"Савдони ривожлантириш компанияси" АЖга (кейинги ўринларда - Компания) субсидия олиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.

     

Лойиҳа ишга тушгандан

кейин субсидия олувчининг

ихтиёрига кўра

 



 






















2-боскич

Компания

       

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

     

5 иш куни мобайнида
























3-босқич

Компания

       

Кўриб чиқилган ҳужжатларни Савдо-саноат палатаси ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига юборади ҳамда уларнинг субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулосасини олади.

      

7 иш куни мобайнида
























4-босқич

Компания

      

Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг хулосаси асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.

        

1 иш куни мобайнида
























5-боскич

Компания

     

Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома киритади.

     

1 иш куни мобайнида

  

  

  

6-босқич

Савдо-саноат палатаси

      

Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради.

         

Буюртманома келиб тушган

кундан бошлаб 3 иш куни

мобайнида

 

 

 




Низомга

2-ИЛОВА



"Савдони ривожлантириш компанияси" АЖга

___________________________________ дан

Ариза

__________________________________ (субсидия олувчи номи) (лойиҳа йўналиши: бўялган мато, аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш) лойиҳа(си)лари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли субсидияни ________________________ банкидаги ___________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:


1. Анкета;

2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади).

______________ раҳбари




(Ф.И.О.)

Низомга

3-ИЛОВА

Анкета


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)


3.

СТИР рақами:


4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


5.

Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Ташкилот ташкил топган йил:


9.

Ташкилотда ишловчилар сони:


10.

Ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати - маҳсулот турлари бўйича: (миқдори):

1.

2.

...


11.

Амалга оширилган лойиҳа йўналиши (бўялган мато, аралаш ёки бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш)


12.

Лойиҳа амалга оширилган сана


13.

Асбоб-ускуналар қиймати


14.

Асбоб-ускуналар хариди бўйича шартнома ва тўлов ҳужжатлари (санаси ва рақами)


15.

Асбоб-ускуналар номи, уни ишлаб чиқарган давлат


16.

Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилган сана


17.

Асбоб-ускуналар импорт қилинган сана


18.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси (санаси ва рақами)


______________ раҳбари




(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь