Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 556-сон қарорига 3-илова)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

556-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт

қилувчи ташкилотларни субсидиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


субсидия - тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;


субсидия олувчилар - тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотлар;


Компания - "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ.


2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


3. Пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи (2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда ундириладиган йиғимнинг 40 фоизи) ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.


3-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


4. Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидия ажратилиши учун:

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар ҳисобот ойи давомида уюшмага аъзо тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт миқдорлари, СТИРи кўрсатилган рўйхатини шакллантиради ҳамда амалга оширилган маълумотларини солиштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига киритади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалга оширилган экспорт ҳажмларини ўрганиб чиқади ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаб, ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 15-санасига қадар "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига тақдим этади;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан келишилган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт миқдорларри,

СТИРи кўрсатилган рўйхатни ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 15-санасидан 18-санасига қадар Компанияга тақдим қилади.

Бунда ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 15-санасидан кейин Божхона қўмитаси базасидаги маълумотларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар инобатга олинмайди.

Маҳсулотлар АҚШ долларидан бошқа турдаги валютада экспорт қилинган бўлса, унинг микдори кейинги ойнинг 1-санасида Марказий банкнинг валюталар курси бўйича АҚШ доллари эквивалентига ўтказиш йўли ҳисобланади.

5. Компания "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан тақдим қилинган рўйхат асосида пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдори бўйича Жамғармага ҳисобот ойида келиб тушган маблағларни тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тенг улушда тақсимлайди ҳамда ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 20-санасига қадар субсидия ажратиш учун Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.

Бунда Савдо-саноат палатаси пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи (2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда ундириладиган йиғимнинг 40 фоизи) бўйича Жамғармага ҳисобот ойида келиб тушган маблағлар юзасидан маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Компанияга киритиб боради.

6. Савдо-саноат палатаси Компания томонидан тақдим қилинган буюртманома асосида уч иш куни ичида ҳар бир тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

7. Субсидия ажратилиши юзасидан ҳисоботлар ҳар ой якуни бўйича Савдо-саноат палатасига киритиб боради.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.


9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА


Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини

(ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи

ташкилотларга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

   

       

Масъул ижрочилар

    


       

Тадбирлар

   


     

Бажариш муддатлари

    

 



 






















1-босқич

"Ўзтўқимачиликсаноат"

уюшмаси


      

Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт ҳажми, СТИРи кўрсатилган рўйхатини шакллантиради ҳамда келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига киритади.

      


Ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар




























2-боскич

Иктисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

Божхона қўмитаси


       

Амалга оширилган экспорт ҳажмини ўрганиб чиқади ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаб, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига тақдим этади.

       


Ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 15-санасига қадар




























3-босқич

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


      

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан келишилган, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг рўйхатини "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ (кейинги ўринларда - Компания) тақдим қилади.

    


Ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 18-санасига қадар




























4-боскич

Компания


      

Жамғармага келиб тушган маблағларни тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тенг улушда тақсимлайди.

Субсидия ажратиш учун Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.

    


Ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 20-санасига қадар



 

5-боскич

Савдо-саноат палатаси


      

Компаниянинг буюртманомаси асосида ҳар бир тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

      


Буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь