Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2022 й. 663-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазирининг функционал вазифалари ҳамда Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.11.2022 й.
N 663
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ВАЗИРИНИНГ ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА
ВА КИМЁ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ЭНЕРГЕТИКА
ВАЗИРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА ВА КИМЁ СОҲАЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазирининг функционал вазифалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ўн кун муддатда Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 22 ноябрь