Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 й. 687-сон "Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.11.2022 й.
N 687
ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 24 ноябрдаги ПҚ-430-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Товар-хом ашё биржаларида товар деривативлари, шу жумладан, фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа аъзоларига малака талабларини белгилаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
фьючерс савдолари билан шуғулланадиган брокерлик идораларини аккредитациялаш, фьючерс савдолари иштирокчиларига қўйиладиган талаблар, уларга савдоларда иштирок этишга рухсат бериш ва рухсат беришни рад этиш тартибларини;
брокерлик идоралари ва уларнинг трейдерларига фьючерс савдолари билан шуғулланиш бўйича қўйиладиган малака талабларини белгилаш;
б) Биржа савдоларида нархлар ҳийла-найранги, ички (инсайдерлик) маълумотлардан фойдаланиш ва асоссиз даромад олишнинг рақобатга зид бошқа усулларидан фойдаланишнинг олдини олиш қоидалари 2-иловага мувофиқ:
биржа савдоларида нархлар ҳийла-найрангининг олдини олиш чоралари ва уларни аниқлаш тартибларини;
биржа иштирокчилари томонидан нархлар ҳийла-найрангига йўл қўймаслик бўйича тақиқланадиган ҳаракатларни;
ички (инсайдерлик) маълумотларнинг ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш бўйича чеклов ва жавобгарликни белгилаш;
в) Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
товар-хом ашё биржалари фаолиятини амалга ошириш учун электрон биржа савдолари тизимларига қўйиладиган талаблар;
зарур дастурий таъминотлар ва серверга қўйиладиган талаблар;
ахборот хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш даражасини таъминлаш ва биржа савдосининг ҳар бир иштирокчиси учун тенг фойдаланиш талаблари.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар-хом ашё биржалари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 30 ноябрдаги
687-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорининг 8-бандида:
а) тўртинчи - олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Белгилансинки, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг миқдорларини белгилашда, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан сотиладиган маҳаллий юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни сотиш бўйича "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ хизматларига 0,1 фоиз миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,06 фоиз;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,02 фоиз";
б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига - 0,02 фоиз";
в) еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда:
воситачилик йиғимлари учун ундириладиган маблағлар битим қийматидан тегишинча биржа хизматлари учун 3 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига йўналтириладиган тўловлар учун 2 фоиз нисбатда тақсимланади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари фондига ўтказиладиган воситачилик йиғимлари биржа учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқишда айрилувчи харажатлар ҳисобланади".
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. ҲККП биржанинг таркибий бўлинмаси бўлиб, юридик шахс мақомига эга эмас ҳамда биржа номидан, агар қонун ва қонуности ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган ҳар қандай мустақил операция ва ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқисиз иш олиб боради".
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ хизматларига 0,02 фоиз миқдордаги воситачилик йиғими";
ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси "монополияга қарши курашиш органига тақдим этади" сўзларидан кейин "ва ушбу маҳсулотларни мазкур жадвалларда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйиб боради" сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, бу ҳақда маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан ўн кун аввал, фавқулодда юзага келган вазиятларда эса шу куннинг ўзидаёқ аниқ сабабларни кўрсатиб ҳамда омбордаги мавжуд маҳсулот захираси тўғрисидаги асослантирилган маълумотларни тақдим этган ҳолда монополияга қарши курашиш органи ва биржани хабардор қилади.
Монополияга қарши курашиш органи, зарур бўлганда, мутасадди идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда, жойига чиқиб, мавжуд муаммоларни ўрганади";
в) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Сотувчи ва харидорларга маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш, сотиш, сотиб олиш, мажбуриятларни бажариш ва битимларни бекор қилишда мазкур Низом ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган монополияга қарши талаблар қўлланилади";
г) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Монополияга қарши курашиш органи маҳсулотлар бўйича белгиланган аванс миқдорлари, тўлов ва етказиб бериш муддатларига ўзгартириш киритиш хақида сотувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга хақли";
д) 31-1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"бошланғич нархларни асоссиз ошириш";
е) 32-1-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан, экспортга сотиш ҳолатлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларида бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ўртасидаги фарққа кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади";
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Биржа савдолари иштирокчилари томонидан манипуляция ҳаракатлари натижасида, бунда мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно, жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлари аниқланганда, олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи билан манипуляция натижасида шаклланган маҳсулот сотилиш нархи ўртасидаги фарқ суммасини манипуляция ҳаракатлари содир этилган савдоларда сотилган маҳсулот ҳажмига кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағ олиб қўйилади";
учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошидаги "биринчи ва иккинчи қисмида" сўзлари "биринчи - учинчи хатбошиларида" сўзлари билан алмаштирилсин".
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягонана низом 31-иловадан кейин қуйидаги мазмундаги 32-илова билан тўлдирилсин:
"Махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби
тўғрисидаги ягона низомга
32-ИЛОВА
Товар хом-ашё биржаси фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 7 декабрь