Тошкент шаҳар ҳокимининг 27.01.2023 й. 50-14-0-Q/23-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
27.01.2023 й.
N 50-14-0-Q/23
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ
КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН 2023 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА
ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 20 феврал), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 15 декабрдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 551-14-0-Q/21-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 01/26-19/1122-сон, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 02/24/10-5709-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 02/04-32/15-сонли келишувини ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 4 январдаги 05/1-сонли хатини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;
Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (И.Кадиров) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 31-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган буджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "нол" ставкаси қўлланилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати (М.Азимова):
мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz. веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 7 февралдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 106-14-0-Q/22-сонли қарори (5-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклатилсин.
Тошкент шаҳар ҳокими
вазифасини бажарувчи Б.С. Рахмонов
2023 йил 27 январдаги
50-14-0-Q/23-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан
фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган
ижара тўловининг энг кам ставкалари
Т/р |
Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсади |
2023 йилда 1 кв.м. майдон учун йиллик энг кам ижара тўлови ставкалари |
Ишлаб чиқариш
|
||
1 |
Ёқилғи ишлаб чиқариш |
17 480 |
2 |
Кимёвий ишлаб чиқариш (ўғит маҳсулотлари) |
17 480 |
3 |
Нефт-кимё саноати |
17 480 |
4 |
Машинасозлик ва асбобсозлик саноати |
17 480 |
5 |
Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш |
17 480 |
6 |
Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги |
14 140 |
7 |
Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати |
14 140 |
8 |
Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
17 480 |
9 |
Метал конструкциялар ва маҳсулотлар саноати |
17 480 |
10 |
Машина ва ускуналарни таъмирлаш |
17 480 |
11 |
Машинасозликнинг бошқа тармоқлари |
17 480 |
12 |
Ичимликлар ишлаб чиқариш |
17 480 |
13 |
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
17 480 |
14 |
Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш |
17 480 |
15 |
Резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш |
56 690 |
Қурилиш саноати
|
||
16 |
Қурилиш, йўл ва коммунал муҳандислик |
14 140 |
17 |
Дераза, эшиклар ва мебел ишлаб чиқариш саноати (ёғочдан) |
56 690 |
18 |
Дераза, эшик ва мебеллар ишлаб чиқариш (пластик, алюмин ва МДФдан) |
74 750 |
19 |
Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари |
34 960 |
20 |
Шлакоблок ишлаб чиқариш |
17 480 |
21 |
Полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
56 690 |
22 |
Бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
40 100 |
Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати
|
||
23 |
Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати |
17 480 |
24 |
Ёғочни қайта ишлаш саноати |
17 480 |
25 |
Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати |
17 480 |
Енгил саноат
|
||
26 |
Тўқимачилик саноати |
17 480 |
27 |
Тикувчилик саноати |
17 480 |
28 |
Чарм, мўйна ва поябзал маҳсулотлари саноати |
17 480 |
29 |
Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари |
17 480 |
Озиқ-овқат саноати
|
||
30 |
Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари) |
17 480 |
31 |
Гўшт маҳсулотлари саноати |
17 480 |
32 |
Сут маҳсулотлари саноати |
34 960 |
33 |
Балиқ маҳсулотлари саноати |
17 480 |
34 |
Тегирмончилик саноати |
17 480 |
35 |
Комбикорм (омухта ем) саноати |
14 140 |
36 |
Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
17 480 |
37 |
Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари |
17 480 |
Саноатнинг бошқа тармоқлари
|
||
38 |
Тиббиёт саноати |
17 480 |
39 |
Полиграфия саноати |
56 690 |
40 |
Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш |
41 970 |
Қишлоқ хўжалиги
|
||
41 |
Ўсимликшунослик 1 гектар ер майдони учун |
11 468 800 |
42 |
Иссиқхона хўжалиги |
10 000 |
43 |
Чорвачилик ва паррандачилик |
14 140 |
44 |
Балиқчилик (шу жумладан сунъий майдон) 1 гектар учун |
11 468 800 |
45 |
Асаларичилик 1 гектар ер майдони учун |
6 862 000 |
46 |
Ветеринария хизматлари |
17 480 |
47 |
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар |
17 480 |
48 |
Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 гектар ер майдони учун |
11 468 800 |
Транспорт ва алоқа
|
||
49 |
Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобил тўхташ жойлари ва гараж) |
45 700 |
50 |
Транспорт инфратузилмалари (жарима майдонлари) |
20 600 |
51 |
Автомобилларни ювиш |
67 200 |
52 |
Автомобилларга ёқилғи қуйиш (бензин, дизел) |
61 200 |
53 |
Автомобилларга ёқилғи қуйиш (газ қўйиш шахобчалари) |
70 300 |
54 |
Электромобилларни қувватлаш шахобчаси |
30 600 |
55 |
Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари |
41 900 |
56 |
Почта алоқаси |
38 500 |
57 |
Курерлик алоқаси |
45 700 |
58 |
Электр-симли алоқа |
45 700 |
59 |
Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида) |
148 200 |
Савдо ва умумий овқатланиш
|
||
60 |
Улгуржи савдо |
70 300 |
61 |
Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорларидаги савдо дўконлари |
169 200 |
62 |
Чакана савдо |
105 500 |
63 |
Умумий овқатланиш |
70 300 |
64 |
Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд) |
67 200 |
65 |
Китоб дўконлари |
6 700 |
66 |
Ломбардлар |
84 900 |
Хизмат кўрсатиш
|
||
67 |
Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари |
70 300 |
68 |
Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш (нусха кўчириш хизмати) |
77 300 |
69 |
Компьютер ўйинларини ташкил этиш |
115 950 |
70 |
Кўчмас мулклар билан боғлиқ муносабатлар |
77 300 |
71 |
Реклама, кўргазмалар хизматлари |
70 300 |
72 |
Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари |
105 500 |
73 |
Меҳмонхона хўжалиги |
77 300 |
74 |
Умумий яшаш жойлари |
44 800 |
75 |
Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари |
42 600 |
76 |
Сартарошхона, фотосалон, модалар ателеси, поябзалларни таъмирлаш устахонаси |
56 500 |
77 |
Ҳаммомлар |
120 400 |
78 |
Сауналар ва бассейнлар |
245 700 |
79 |
Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари |
39 200 |
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот
|
||
80 |
Соғлиқни сақлаш |
56 400 |
81 |
Тиббий диагностика хизмати (шу жумладан лаборатория) |
66 400 |
82 |
Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш |
56 400 |
83 |
Фитобар |
24 400 |
84 |
Маданий кўнгилочар марказлар (билярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар) |
77 300 |
85 |
Жисмоний тарбия ва спорт |
24 400 |
86 |
Дорихоналар |
56 400 |
87 |
Оптика, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар савдо дўконлари |
56 100 |
88 |
Ижтимоий-дорихоналар |
39 200 |
Таълим
|
||
89 |
Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш |
49 500 |
90 |
Ўқув курсларини ташкил этиш |
59 500 |
91 |
Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш |
35 400 |
92 |
Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун) |
29 750 |
93 |
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида умумий овқатланиш |
35 150 |
94 |
Умумий ўрта таълим мактабларида умумий овқатланиш |
27 140 |
95 |
Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат таълим муассасалари учун) |
17 480 |
96 |
Маданият ва санъат |
98 600 |
97 |
Кўргазмалар |
47 100 |
98 |
Маданият ва дам олиш боғлари |
49 500 |
99 |
Ботаника боғлари ва зоопарклар |
49 500 |
100 |
Телевидениялар ва радиоэшиттиришлар редакциялари |
49 500 |
101 |
Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари |
176 000 |
102 |
Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш |
34 900 |
103 |
Автомактаблар |
60 600 |
Молия-кредит фаолияти
|
||
104 |
Молия, кредит ва пенсия таъминоти (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) |
70 300 |
105 |
Аудиторлик фаолияти |
54 000 |
106 |
Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар |
70 300 |
107 |
Банк фаолияти |
105 500 |
Фаолиятнинг бошқа турлари
|
||
108 |
Суғурта ва нотариал хизматлар |
70 300 |
109 |
Суд ва юридик хизмат муассасалари |
49 500 |
110 |
Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар |
49 500 |
111 |
Жамоатчилик бирлашмалари |
17 480 |
112 |
Омборхоналар |
70 300 |
113 |
Давлат ташкилотларига офис |
34 900 |
114 |
Хусусий ташкилотларга офис |
119 700 |
115 |
Архив хизмати |
22 400 |
116 |
Таҳририят ва нашриётлар |
39 200 |
117 |
Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари |
39 200 |
118 |
Турар жой-коммунал хўжаликлари |
39 200 |
119 |
Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш |
70 300 |
120 |
Вулканизация, пайвандлаш, чилангарлик ишларининг барча турлари |
43 800 |
121 |
Лабораториялар |
34 900 |
122 |
Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет) |
176 000 |
123 |
Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари |
112 800 |
124 |
Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шахобчалари |
84 900 |
125 |
Ҳунармандчилик турлари бўйича (ёдгорлик мажмуалари ясаш, мисгарлик, ўймакорлик, рассомчилик, дўппидўзлик, телпак, чўгирма, чопон ва х.к) |
42 600 |
126 |
Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар) |
112 800 |
127 |
Банкоматлар |
1 057 000 |
128 |
Нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
58 600 |
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилдаги 02/1-74-сон топшириғига асосан, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисмлар ва муассасалар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг савдо бошқармаси таркибий бўлинмалари учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг "нол" ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 12.06.2013 йилдаги 02/02-1-74-сон топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг спорт залларидан фойдаланишда Ўзбекистон Баскетбол Федерациясининг ёзма мурожаатига асосан, давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг нол ставкаси қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2013 йилдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб "Адолат" СДПнинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари, шунингдек, "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун Партия балансидаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, "Шарқ Тонги" кўчаси, 23-уй манзилида жойлашган давлат мулки объектидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "нол" ставкаси белгиланганган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2014 йилдаги 02/107-2670-сон топшириғига асосан 2014 йилнинг 1-августидан бошлаб, "Тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳаракати" Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри (шу жумладан Миробод тумани) Кенгашлари, шунингдек, "ХХИ аср" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси балансидаги тегишли давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "нол" ставкаси белгиланган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2016 йилдаги 18-Ю-14-7/1694-сонли топшириғига асосан 2016 йилнинг 1-мартидан бошлаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририяти учун Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган давлат мулки объектидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдори қўлланилиши топширилган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги 834-сон қарори мувофиқ, давлат мулки, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг шаҳар ва туман кенгашлари тавсияномасига асосан 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара тўловининг "нол" ставкаси асосида берилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 йилдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан 2018 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тавсиясига асосан, Олимпия ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига хусусий спорт муассасаларини ташкил этиш учун давлат мулки, шу жумладан, аҳоли кам жойлашган ҳудудлардаги ер майдонлари ижара тўловининг "нол" ставкаси асосида ажратилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2018 йилдаги 609-20-сонли топшириғига асосан, келгусида Мудофаа вазирлиги томонидан вазирлик тизимидаги ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик, ўзини ўзи таъминлаш ва молиялаштириш тамойиллари асосида амалга оширадиган давлат унитар корхоналарига, шунингдек, вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмаларига биноларни, иншоотларни, жойларни, асбоб-укуналарни, мебелларни ва бошқа мол-мулкни ижара шартномаси асосида вақтинчалик фойдаланишга беришда бинолардан, иншоотлардан, жойлардан, асбоб-укуналардан, мебеллардан ва бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўловининг нол ставка белгиланади.
2023 йил 27 январдаги
50-14-0-Q/23-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб
чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко),
бунда:
Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Кз - ҳудудий зона коэффициенти;
Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;
Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 15 декабрдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 551-14-0-Q/21-сон қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):
Зоналар |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
1-зона |
4,73 |
2-зона |
3,81 |
3-зона |
2,89 |
4-зона |
1,97 |
5-зона |
1,15 |
2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициэнтлар (Кқ):
Қурилиш тури |
Қўлланиладиган коэффициентлар |
алоҳида турган бино |
1,0 |
бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган |
0,8 |
ярим ертўла, ертўла |
0,6 |
чердак, болахона |
0,5 |
реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми |
0,2 |
3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
Қўлланиладиган коэффициент |
|
ер майдони мавжуд бўлганда |
0,3 |
4. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициэнти (Кт):
Қулайлик |
Қўлланиладиган коэффициент |
метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган |
0,8 |
марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар |
0,7 |
иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган |
0,6 |
2023 йил 27 январдаги
50-14-0-Q/23-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари
РЎЙХАТИ*
1. |
Абдулла Қодирий кўчаси |
2. |
Абдурауф Фитрат кўчаси |
3. |
Абай кўчаси |
4. |
Амир Темур шоҳ кўчаси |
5. |
Асака кўчаси |
6. |
Афросиёб кўчаси |
7. |
Аҳмад Дониш кўчаси |
8. |
Аэропорт ҳудуди |
9. |
Беруний кўчаси |
10. |
Бешёғоч кўчаси |
11. |
Бешқайрағоч кўчаси |
12. |
Бобур кўчаси |
13. |
Боғишамол кўчаси |
14. |
Бодомзор йўли кўчаси |
15. |
Бунёдкор шоҳ кўчаси |
16. |
Бухоро кўчаси |
17. |
Буюк ипак йўли кўчаси |
18. |
Буюк Турон кўчаси |
19. |
Гавҳар кўчаси |
20. |
Дархон кўчаси |
21. |
Дўрмон йўли кўчаси |
22. |
Зарафшон кўчаси |
23. |
Заргарлик кўчаси |
24. |
Зарқайнар кўчаси |
25. |
Зиё кўчаси |
26. |
Зиёлилар кўчаси |
27. |
Зулфияхоним кўчаси |
28. |
Ислом Каримов кўчаси |
29. |
Истиқбол кўчаси |
30. |
Истиқлол кучаси |
31. |
Ифтихор кўчаси |
32. |
Қатортол кўчаси |
33. |
Катта Хирмонтепа кўчаси |
34. |
Кичик халқа йўли кўчаси |
35. |
Қорасарой кўчаси |
36. |
Қорасув кўчаси |
37. |
Қоратош кўчаси |
38. |
Қумариқ кўчаси |
39. |
Кўкча Дарвоза кўчаси |
40. |
Лабзак кўчаси |
41. |
Локомотив кўчаси |
42. |
Лутфий кўчаси |
43. |
Матбуотчилар кўчаси |
44. |
Махтумқули кўчаси |
45. |
Мирзо Улуғбек кўчаси |
46. |
Миробод кўчаси |
47. |
Муқимий кўчаси |
48. |
Мустақиллик майдони |
49. |
Мустақиллик шоҳ кўчаси |
50. |
Мухаммад Юсуф кўчаси |
51. |
Мухтор Ашрафий кўчаси |
52. |
Навоий кўчаси |
53. |
Назарбек кўчаси |
54. |
Нукус кўчаси |
55. |
Нурафшон кўчаси |
56. |
Ойбек кўчаси |
57. |
Оққўрғон кўчаси |
58. |
Оқтепа майдони |
59. |
Олмазор кўчаси |
60. |
Осиё кўчаси |
61. |
Оҳангарон кўчаси |
62. |
Паркент кўчаси |
63. |
Сағбон кўчаси |
64. |
Самарқанд Дарвоза кўчаси |
65. |
Себзор кўчаси |
66. |
Содиқ Азимов кўчаси |
67. |
Талабалар кўчаси |
68. |
Тарас Шевченко кўчаси |
69. |
Темур Малик кўчаси |
70. |
Туркистон кўчаси |
71. |
Уста Ширин кўчаси |
72. |
Фарғона йўли кўчаси |
73. |
Фаробий кўчаси |
74. |
Фарҳод кўчаси |
75. |
Фидокор кўчаси |
76. |
Фурқат кўчаси |
77. |
Чилонзор кўчаси |
78. |
Чоштепа кўчаси |
79. |
Чўпонота кўчаси |
80. |
Шароф Рашидов кўчаси |
81. |
Шастри кўчаси |
82. |
Шаҳрисабз кўчаси |
83. |
Шимолий Олмазор кўчаси |
84. |
Шота Руставели кўчаси |
85. |
Шўртепа кўчаси |
86. |
Юнус Ражабий кўчаси |
87. |
Янги Сергели кўчаси |
88. |
Янги Юнусобод кўчаси |
89. |
Янгишаҳар кўчаси |
90. |
Яҳё Ғуломов кўчаси |
91. |
Мирзо Турсунзода кўчаси |
92. |
Янги Сергели кўчаси |
93. |
Қўрғонтепа кўчаси |
94. |
Шокир ариқ кўчаси |
95. |
Қипчоқ кўчаси |
96. |
Тошкент халқа айланма йўли кўчаси |
*) Изоҳ: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).
Манба: e-qaror.gov.uz.