Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 18.07.2022 й. N 15-сон)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ
18.07.2022 й.
N 15-сон
ҚАРОРИ
Ипак йигириш корхоналари
учун санитария-гигиена талаблари
(0029-22-сон СанҚваН)ни
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2022 йил 12 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 102]
Ўзбекистон Республикаси "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ипак йигириш корхоналари учун санитария-гигиена талаблари (0029-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Ўзбекистоннинг ипак йигириш ва ипакни қайта ишлаш корхоналари учун санитария нормалари ва қоидалари" (0133-02-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).