Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 07.06.2023 й. 256-сон "Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.06.2023 й. 1222-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2023 й.

N 1222-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР

ВАЗИРИНИНГ

07.06.2023 й.

N 256


БУЙРУҒИ



Олий таълим тўғрисидаги низомнинг

52-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2003 йил 9 январдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 1222, 2003 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 4-сон) билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 52-бандидаги "248 - 250; 254 - 257-моддалари" деган сўзлар "383 - 386-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                         И. Абдураҳмонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 июнь