Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 й. 610-сон "Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 610



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲАМДА ХОРИЖДА

ҲУЖЖАТЛАР ВА ДАЛОЛАТНОМАЛАРНИ КОНСУЛЛИК

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш, Ўзбекистон Республикасида ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш тартибини, ушбу ҳужжатлар ва далолатномаларга қўйиладиган талабларни, шунингдек, легаллаштириш ёзувини киритиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

      

      

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 ноябрь