Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2024 й. 56-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2024 й.

N 56



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1999 ЙИЛ

3 СЕНТЯБРДАГИ 414-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ (ТЎЛАШ)

ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш, соҳани самарадорлик ва натижадорлик индикатор кўрсаткичларига эришиш учун зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари "сув хўжалиги бюджет ташкилотларида" сўзларидан кейин "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказида," сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 31 январь