Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2005 й. 21-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.01.2005 й.
N 21
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари - Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозими қисқартирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари - Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов