Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 й. 257-сон "Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2024 й.

N 257




ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА

МУВОФИҚЛИГИ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИРИНИ

КЎРСАТИБ БОРИШ (МАРКИРОВКАЛАШ)

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировакалаш) механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорининг 9-бандида Давлат бюджети лойиҳасини шакллантириш ва ижроси бўйича ҳисоботларда бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертлар иштирокида Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) юзасидан дастлабки таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бюджет харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини таснифлаш;

харажатларни таснифлашнинг мақсади, объекти ва қамрови;

харажатларни аниқлаш ва таснифлаш механизмлари;

харажатларни таснифлаш учун иқлим ўзгаришига таъсирни юмшатиш ва мослаштириш чора-тадбирларини белгилаш;

харажатларни таснифлаш натижаларини эълон қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг моҳияти ва у билан белгиланган мезонлар масъул ижрочилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

2024 йил 1 декабрга қадар халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ушбу қарор билан тасдиқланган Концепцияни такомиллаштириш ҳамда "яшил" бюджетлаштириш (таснифлаш) тартибини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май