Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

O`z DSt 632:2021. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Пахта толаси. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш усуллари (АВ томонидан 06.11.2021 й. 51-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 20.10.2021 й. 05-1305-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 6 ноябрда 51-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2021 йил 20 октябрдаги

05-1305-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 632:2021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

O`z DSt 632:2021

Пахта толаси. Нуқсонлар ва ифлос

аралашмалар миқдорини аниқлаш усуллари


1. Мазкур давлат стандарти "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган.


2. "Пахта" стандартлаштириш техник қўмитаси томонидан тақдим этилган.


3. Мазкур давлат стандартининг Shirley пахта анализаторида нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улушини аниқлаш бўйича талаблари ASTM D2812-07 "Пахта толаси таркибидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг миқдорини аниқлашнинг стандарт усули" (расмий манба: ASTM D2812-07 Standard Test Method for Non-Lint Content of Cotton) ва SITC тизимларида SITC непслар миқдорини аниқлашга доир талаблар ASTM D5866-12 "Пахта толасидаги непcлар миқдорини аниқлашнинг стандарт усули" (расмий манба: ASTM D5866-12 Standard Test Method for Neps in Cotton Fibers) халқаро стандартлари билан уйғунлашган.



1. ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ


Мазкур давлат стандарти пахта толасига тааллуқлидир ва қуйидагиларни аниқлаш усулларини белгилайди:

турли русумдаги пахта анализаторларида нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини;

қўлда ажратиш орқали нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини (арбитраж усули);

SITC да тугунчалар (непслар) сонини;

ташқи кўриниш намуналарига солиштириш орқали нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини;

O`z DSt 3295 га мувофиқ SITC (НVI) тизимларида толанинг ифлослигини.



2. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


ГОСТ ИСО 139-2014 Тўқимачилик материаллари. Синовлар ва кондициялашни ўтказиш учун стандарт атмосфера шароитлари (расмий манба: ГОСТ ИСО 139-2014 - Материалы текстильные. Стандартные атмосферные условия для проведения кондиционирования и испытаний);


ГОСТ 10681-75 Тўқимачилик материаллари. Кондициялаш ва намуналарни синаш ва уларни аниқлаш усуллари учун иқлимий шароитлар (расмий манба: ГОСТ 10681-75 Материалы текстильные. Климатические условия для кондиционирования и испытания проб и методы их определения);


ГОСТ 24104-2001 - Лаборатория тарозилари. Умумий техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 24104-2001-Весы лабораторные. Общие технические требования);


O`z DSt 581:2002 Пахтани қайта ишлаш. Атамалар ва таърифлар;


O`z DSt 604:2016 Пахта толаси. Техникавий шартлар;


O`z DSt 614:2014 Пахта толаси. Намуна танлаб олиш усуллари;


O`z DSt 629:2021 Пахта толаси. Ранги ва ташқи кўринишини аниқлаш усуллари


O`z DSt 3295:2018 Пахта толаси. Пахта толасини классификациялаш асбоблари ёрдамида физик-механик хусусиятларини ўлчаш учун стандарт синаш усуллари.


Изоҳ. Мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларни Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январь ҳолати бўйича тузилган стандартлар кўрсатгичи бўйича ёки тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжатга ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) бўлса, унда мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) давлат стандартига амал қилиниши лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат ўзгартириш киритилмасдан бекор қилинган бўлса, унга ҳавола қилинган қоида ушбу ҳаволага тегишли бўлмаган қисмида қўлланилади.



3. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


Мазкур давлат стандартида O`z DSt 581 бўйича қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилган:


пахта толасининг нуқсонлари - пахта толасининг йигирилиш хоссаларини ёмонлаштирувчи нуқсонлар (тугунчаклар, комбинациялашган тугунчаклар, пишмаган толалар пластиги, толали чигит қобиғи, пишмаган чигит (улюк), толали майдаланган чигит);


ўлик пахта - массаси бўйича турлича ривожланмаган, турли рангдаги пишмаган толалар билан қопланган чигитлар;


пишмаган тола пластиги - ўзаро ёпишиб қолган пишмаган толалар тўплами;

тугунчаклар - қўлда чўзганда узилмасдан ажралмайдиган, турли шакл ва массадаги зич буралган ва чигалланган толалар тутамлари;


комбинациялашган тугунчаклар - бир нечта (иккитадан кам бўлмаган) чигалланган тугунчаклардан ташкил топган гуруҳ;


толали чигит қобиғи - сиртида толалари қолган (2 mm2 гача бўлган) чигит қобиғи қисмлари;


тугунчалар (neps) - массаси 0,05 mg дан кам учлари турли томонга кетган кичик тугун шаклидаги чигаллашиб кетган толалар;


Изоҳ. Халқаро тажрибада SITCнинг тола синов натижалари бланкларида "непслар" эквивалент атамасидан фойдаланилганлиги боис, мазкур давлат стандартида ҳам "непслар" атамаси қўлланилган.


майдаланган чигит - қолдиқ толали чигит қобиғининг (2 mm2 дан катта бўлган) йирик қисмлари;


толадаги органик аралашмалар - ғўзанинг қисмлари (барг, гулдон, гул, кўсак тавақалари, шоҳ қисмлари, шунингдек мустаҳкамликка эга бўлмаган қуриган, чириган ва бўлинган пахта қисмлари) ва ифлос ўсимликлардан ташкил топган аралашмалар;


минерал аралашмалар - келиб чиқиши табиий, органик бўлмаган аралашмалар (тупроқ, қум, чанг);


SITC (Standardized Instruments for Testing of Cotton) - пахта толасини узунлик, узунлиги бўйича бир текисдалиги, пишиқлик, узилишдаги узайиши, микронейр, ранг ва ифлосланиш, непслари (тугунча) сони кўрсаткичларини синаш бўйича стандартлаштирилган асбобларнинг номини қисқартирилган белгиланиши.



4. ЎЛЧАШ УСУЛИ


4.1. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш усуллари синов намунасидан қўлда ажратиш орқали ёки механик қурилмалар - пахта анализаторлари ёрдамида кейинчалик массаси бўйича фоизли миқдорини аниқлаш билан пахта толасини ажратиб олишга асосланган.


4.2. Инфрақизил нурда непслар сонини аниқлаш усули непсларни учбурчакли тўлқинларни ишлаб чиқара олиш қобилиятига асосланган, бунда уларнинг амплитудалар чўққилари пахта толаларининг тўғри бурчакли тўлқин чўққиларидан камида бир неча баробар юқори, бу эса тола массаси бирлигида непсларнинг умумий сонини ва ўртача ўлчамини аниқлаш имконини беради.


4.3 Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш синалаётган намунани тасдиқланган ташқи кўриниш намуналари билан сунъий ёки табиий ёруғликда солиштириш йўли билан бажарилади.



5. ЎЛЧАШ ШАРОИТИ


5.1. Синашдан олдин бирлаштирилган намуналар 4 h давомида ГОСТ ИСО 139 бўйича иқлимий шароитларда ёки намуна массасининг ўзгариши 2 h давомида 0,25% дан ошмаган ҳолларда ундан кам вақт давомида ушлаб турилади.


5.2. Синовлар ГОСТ ISO 139 бўйича иқлимий шароитларда ўтказилади.


5.3. Агар кондиционер қурилмасининг қуввати имкон берса ГОСТ 10681 бўйича иқлим шароитида намуналарни кондиционерлаш ва толаларни синашга рухсат этилади.


5.4. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини аниқлашда, тола намунасини синаш давомида ҳавонинг доимий нисбий намлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.


5.5. Непсларнинг миқдорини аниқлашда текшириш намунасини ҳам ва синаш намуналари ҳам синовдан олдин стандарт иқлим шароитларида ушлаш талаб қилинмайди. Непсларнинг миқдорини аниқлашда ҳавонинг намлик ва ҳарорат даражаларининг аҳамияти йўқ.


5.6. Ташқи кўриниш намуналарига солиштириш орқали аниқлашда намунани иқлим шароитларида ушлаш талаб қилинмайди. Синовлар O'z DSt 629 стандартининг 5.1 бандига мувофиқ жиҳозланган классер хонасида ўтказилади.



6. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ВА ЁРДАМЧИ ҚУРИЛМАЛАР


6.1. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини пахта анализатори ёрдамида аниқлаш учун қуйидаги лаборатория жиҳозлари қўлланилади:

пахта анализаторлари;

ГОСТ 24104 бўйича энг катта тортиш чегараси кўпи билан 1000 g, шкала бўлинмалари кўпи билан 10 mg бўлган лаборатория тарозилари;

пахта анализаторлари учун белгиланган тартибда тасдиқланган пахта толасининг нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши давлат стандарти намуналари;

ифлос аралашмаларни йиғиштириш учун кичкина чўтка.


6.2. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини қўлда ажратиб аниқлаш учун қуйидаги лаборатория жиҳозлари қўлланилади:

ГОСТ 24104 бўйича энг катта тортиш чегараси кўпи билан 220 g, шкала бўлинмалари кўпи билан 0,1 mg бўлган лаборатория тарозилари;

белгиланган тартибда тасдиқланган пахта толасининг нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши давлат стандарти намуналари;

картон варағи ёки устки қисми сайқалланган ўлчамлари 50´50 cm бўлган юпқа тахта;

пластмасс стаканчалар;

пинцет.


6.3. Непсларни аниқлаш усулида синовлар ўтказиш учун қуйидаги лаборатория ускуналари қўлланилади:

толаларни тозалаш ва ажратиш учун толани титиш қурилмаси бўлган, шунингдек непсларнинг сонини ҳисоблаш ва саралаш учун тегишли датчикка эга бўлган SITC (асбоби);

тегишли SITC учун ҳар бир ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб бериладиган текшириш тола намунаси.


6.4. Ташқи кўриниш намуналарига солиштириш орқали аниқлаш усулида ўлчашларни бажаришда пахта толасининг O'z DSt 604 га мувофиқ саноат навлари ва синфлари бўйича тасдиқланган ташқи кўриниши намуналари қўлланилади.



7. ЎЛЧАШЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК


7.1. Намуна танлаб олиш


Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш учун бирлаштирилган намуна танлаб олиш O`z DSt 614 га мувофиқ бажарилади.

Синаш усулига боғлиқ бўлган ҳолда бирлаштирилган намунадан синаш учун 1-жадвалда кўрсатилган массада намуна танлаб олинади.



1-ЖАДВАЛ


Синаш усули, ускуналар

      

Синаш учун намуна массаси,

g

     

Синаш учун намуна сони

     

Тортиш аниқлиги, кўпи билан

    

Пахта анализаторлари


100 ± 0,5

2

100 mg

қўлда ажратиш билан нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш





5% гача


50

1

50 mg

5% ва ундан кўп


10

1

10 mg

SITCда непс сонини аниқлаш

Ҳар бир синов намунасининг массаси ва узунлиги SITC ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатига мувофиқ


SITC ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатига мувофиқ

Толали (тасма) намунасининг узунлиги SITC ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатида кўрсатилган узунликдан ± 10 mm

Намуна массаси SITC ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатига мувофиқ


Ташқи кўриниш намуналари билан таққослаш


100 - 150

1


   

    

7.2. Пахта анализаторини ўлчашларни

ўтказишга тайёрлаш


7.2.1 Ҳар бир туридаги пахта анализаторлари қўлламасида берилган тавсияларга мувофиқ пахта толасининг нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушининг давлат стандарти намуналари билан текширилиши ва индивидуал тузатиш коэффициенти ўрнатилиши керак.


7.2.2. Синашларни ўтказишдан аввал пахта анализаторини тола ва ифлосликлардан яхшилаб тозаланади ва бўш ҳолатда барқарор тезликка келгунча ҳар бир анализатор русумлари учун ишлаб чиқарувчининг қўлланмасига мувофиқ (2-3 min) ишлатилади.



7.3. Непс миқдорини аниқлаш учун

SITCни тайёрлаш


7.3.1. Синашни бошлашдан аввал SITC камида 5 min қиздирилади.


7.3.2. Тасма кўринишидаги синов намунаси талаб қилинадиган SITC учун ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига биноан тасмани тайёрланади ёки ажратилади. Тасма бир хил бўлиши керак ва бўшлиқлари ёки зичлиги суст бўлган пахта толасининг катта қисмлари бўлмаслиги керак.


7.3.3. Ҳафтада камида бир марта, SITC ни икки хил текшириш толаси намунасида непслар сони ва ҳажмини аниқлашнинг тўғрилигини текширилади. Ҳар бир текшириш толаси намунасидан 1-жадвалга мувофиқ тайёрланган ўнта намунани текширилади.


7.3.4. Текшириш толасининг ҳар бир намунаси бўйича ўртача ўнта синов кўрсатилган қийматларнинг ±15% атрофида бўлиши керак.


7.4. Намуналар қадоқлари синаш вақтида катта кўриш майдонини қамраб олмаслиги керак. Синов ўтказилаётган стол юзаси тоза ва текшираётган намунанинг атрофида бегона жисмлар бўмаслигини таъминланган бўлиши керак.



8. ЎЛЧАШЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8.1. Пахта толасини бир маротаба тозалаш

туридаги пахта анализаторида нуқсонлар ва ифлос

аралашмалар массавий улушини аниқлаш


Синаш учун намуна пахта анализаторининг таъминлаш столчасига бир текис қилиб ёйилади ва анализаторга намунани узатиш механизми ишга туширилади.

Синаш учун намунанинг ҳаммаси ўтказилгандан сўнг пахта анализатори тўхтатилади. Пахта анализаторининг гард камерасидан ҳамда ҳаво филтридан нуқсонлар ва ифлос аралашмалар олинади, ва уларнинг умумий массасини аниқлаш учун биргаликда тортилиб массалар йиғиндиси 1 mg аниқликда ҳисобланади.



8.2. Пахта толасини икки маротаба тозалаш туридаги

пахта анализатори ёрдамида нуқсонлар ва ифлос

аралашмалар массавий улушини аниқлаш


8.2.1. Синаш учун тайёрланган намуна тўртта тахминан тенг бўлакка бўлинади. Бўлаклардан бири текис қатламда қабул қилувчи столчанинг юзасига ёйилади. Шу қатламдан пинцет ёрдамида учраган чигит, шох қисмлари қолдиқлари териб олинади ва гард камерасига йиғилувчи ифлос аралашмаларга қўшилади. Сўнгра пахта анализаторга синаш учун намунани узатиб берувчи қурилма ишга туширилади.

Асбобнинг таъминловчи столчасидаги толанинг камайиб бориши билан иккинчи чорак бўлакча қўшиб юборилади.


8.2.2. Синаш учун намунанинг биринчи ярмини охирги толалари барабанга етказиб берилгандан 1 min ўтгач пахта анализатори ўчирилади. Тоза тола камерасидан тозаланган тола олинади.


8.2.3. Синаш учун намунанинг иккинчи ярми ҳам шу тартибда ўтказилади. Ўтказиб бўлингандан сўнг камерадан тозаланган тола олинади ва синаш учун намунанинг биринчи ярмини ўтказишдан олинган тоза толага қўшилади.


8.2.4. Ифлосликлар тўпланувчи камерасидан толали қисм олинади ва янгидан текис қатламда асбобнинг қабул қилувчи столчасига ёйилиб, анализатордан ўтказилади.

Ифлосликлардан ажралган тола, синаш учун барча намунани ўтказиш орқали олинган тозаланган толага қўшилади.


8.2.5. Асбобнинг ифлосликлар тўпланувчи камерасидан, филтрлардан нуқсонлар ва ифлос аралашмалар эҳтиётлик билан чўтка ёрдамида сидириб ва йиғиштириб олинади ва биргаликда массаси 1 mg аниқликда ўлчанади.


8.2.6. Ғўзанинг узун толали навларида нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш учун, синовлар учун намунани ўтказишда ажралган тозаланган толани пахта анализатори орқали такрорий ўтказиш керак. Ифлосликлар тўпланувчи камерасидан толали қисми олинади ва пахта анализаторидан икки марта ўтказилади.



8.3. Пахта анализатори ёрдамида тозаланган

пахта толасининг массаси орқали нуқсонлари ва

ифлос аралашмалари миқдорини аниқлаш


8.3.1. Синаш учун пахта толасининг намунаси тахминан учта тенг бўлакларга бўлинади. Бўлаклардан бирини пахта анализаторининг таъминлаш столига бир хил қалинликда текис ёйиб жойлаштирилади.

Ҳаво туйнуги тўлиқ очилиб, таъминловчи цилиндрнинг юргизувчи муфтаси уланади ва пахта анализаторини синаш учун намуна билан таъминлаш бошланади. Синаш учун пахта толасининг намунаси анализаторга берилаётганда, унинг қисмларини таъминлаш столига жойлаш давом эттирилади, шу орқали бутун намунага ишлов берилиши тугагунча бир хил таъминлаш тезлиги ушлаб турилади.


8.3.2. Синаш учун намуна таъминловчи цилиндрнинг остидан бутунлай ўтгач барча толали чиқиндиларни ифлослик камерасидан ва ифлослик таглигидан йиғиб олинади. Улар таъминлаш столининг ўртасига ёйилади ва пахта анализатори орқали ўтказилади.


8.3.3. Муфта ажратилади ва бункердан тозаланган толани йиғиш учун ҳаво заслонкаси бир лаҳзага ёпилади.


8.3.4. Тозаланган толани иккинчи марта пахта анализаторидан ўтказилади.


8.3.5. Ифлослик камераси деворларидан ва ифлослик таглигига чиқиндилар қутисига тушган чиқиндилари олинади ва улар яна пахта анализаторидан ўтказилади.


8.3.6. Таъминлаш цилиндрининг муфтасини ажратилиб, ҳаво туйнуги тўсқич билан бир зумга ёпилади ва тозаланган толани бункердан чиқариб олинади. Толани 0,1 g аниқликда тарозида тортилади. Бу толанинг массаси L бўлади.


8.3.7. Ифлослик камера деворларидан барча майда заррачаларни ва таъминлаш столи юзаси остидан нуқсонлар ва ифлос аралашмаларни йиғиб олинади. Толанинг нуқсонлар ва ифлос аралашмаларини 0,1 g аниқликда тарозида тортилади. Бу кўринадиган чиқиндилар массаси V бўлади.



8.4. Қўлда ажратиш орқали нуқсонлар ва ифлос

аралашмалар массавий улушини аниқлаш.

Арбитраж усули


8.4.1. Синаш учун намуна m1 сайқалланган юпқа тахта ёки картон устига жойлаштириб, кетма-кет уч босқичда ифлос аралашмалар пинцет билан ажратилади.



8.4.2. Биринчи ажратиш


Синаш учун намунадан: тугунчаклар, комбинациялашган тугунчаклар, пишмаган ва майдаланган чигит, пишмаган тола пластиги ва йирик ифлосликлар ажратилади ва алоҳида пластмасс идишчаларга жойлаштирилади. Ажратишда ажралган майда ифлосликлар, йирик ифлосликлар йиғилган идишчага қўшилади.

Ҳар турдаги ифлосликларни массасини алоҳида ± 1 mg аниқликда ўлчанади ва кейин m2 массалар йиғиндиси ҳисобланади.

Шу билан бирга нуқсонлар ва ифлос аралашмалардан тозаланган тола ҳам ±1 mg аниқликда тортилади ва уни m3 массаси аниқланади.



8.4.3. Иккинчи ажратиш


Биринчи ажратиш натижасида олинган m3 тоза толанинг ўн жойидан, нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши 5% дан кам бўлганда 0,05m3 га тенг, нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улуши 5% ва ундан кўп бўлганда 0,1m3 га тенг қилиб иккинчи ажратиш учун m4 масса танланади.

m4 массадан толали чигит қобиғи ва майда ифлосликлар ажратилади ва алоҳида ± 0,1 mg аниқликда массаси ўлчанади. Шу аниқликда иккинчи ажратиш натижасида олинган тоза толанинг массаси m5 ҳам ўлчанади.



8.4.4. Учинчи ажратиш


m5 массадаги пахта толасининг бир нечта жойидан нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улуши 5% дан кам бўлганда 0,2 m5 га, нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улуши 5% ва ундан кўп бўлганда 0,5m5 га тенг қилиб m6 масса ажратилади.

m6 массадан тугунчалар ажратилади, кейин ± 0,05 mg аниқликда ўлчанади.



8.5. Непслар миқдорини ва ўлчамларини аниқлаш


8.5.1. SITC ишлатиш бўйича йўриқномасига амал қилган ҳолда ҳар бир намуна текширилади.


8.5.2. Агар прибор битта намунани жойлаш тирқишига эга бўлса, синаш намунасини айланаётган таъминлаш ролиги остига секин асталик билан шундай узатилиши керакки, бунда синаш учун намуна пилтаси чўзилмасдан узатилиши лозим. Намуна синаш зонасидан тўлиқ ўтказилиши керак.


8.5.3. Агар SITC намуналарни узатиш учун автоматик карусел барабани билан жиҳозланган бўлса, уни барабандаги жойлар сонига мос келадиган намуналар сони билан тўлдирилиш керак. Бундай ҳолда, бир намунанинг ўзидан олинган барча синаш намуналари кетма-кет жойлаштирилиши керак. Намуна пилтасини карусел барабанига тиқиш учун намунани барабаннинг пастки қисмига синаш зонасига суриб қўйиш учун трикотаж игнасидан фойдаланишга рухсат этилади.


8.5.4. SITC автоматик равишда непсларнинг умумий сонини ва ўртача ўлчамини ҳисоблаб чиқаради.



8.6. Классёр хонасида пахта толасининг нуқсонлар

ва ифлос аралашмалари миқдорини ташқи кўриниш

намуналарига солиштириш орқали аниқлаш усули


Пахта толасининг нуқсонлар ва ифлос аралашмалари миқдорини аниқлаш маҳсус жиҳозланган классёр хоналарида бажарилади. Синалаётган намуна классификатор столига, аниқ бир навни ифодаловчи ташқи кўриниш намуналари билан ёнма-ён қўйилади ва солиштириш йўли билан нуқсонлар ва ифлос аралашмалари кўпроқ яқин келувчи синф топилади. Мутахассис томонидан синалаётган намуна юқори ва пастки бўлакларга ажратилади (китоб шаклида очиб) ва намунанинг ички юзасидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг ташқи кўриниш намуналари билан солиштирилади. Агар намунанинг ташқи ва ички юзаларидаги ифлос аралашмалари бир бирига мос келмаса, баҳолаш натижаси сифатида нуқсонлар ва ифлос аралашмалари миқдори мос келувчи ячейка белгиланади.



9. ЎЛЧАШЛАР НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ


9.1. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини бир

ва икки маротаба тозалаш туридаги пахта

анализатори ёрдамида аниқлаш


9.1.1. Бир ва икки маротаба тозалаш туридаги пахта анализаторида синов ўтказилганда нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдори (П) фоизларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

        

         

      

Бу ерда:

m2 - ажралган нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массаси, g;

m1 - синаш учун олинган намунанинг массаси, g;

К - стандарт намуна ёрдамида аниқланадиган пахта анализаторининг индивидуал коэффициенти.


9.1.2. Синов натижаси сифатида мазкур давлат стандартининг 10.1 бандида кўрсатилган рухсат этилган тафовутдан ошмаган, икки параллел аниқланган натижаларнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади.

Акс ҳолда учинчи синов ўтказилади. Агар такрор аниқлашда ҳам тафовут рухсат этилгандан ошса, у ҳолда синов натижаси қилиб учта параллел синов натижаларининг ўртача арифметик қиймати ҳисобланади.

Ҳисоблаш иккинчи ўнлик белгисигача аниқлик билан амалга оширилади ва вергулдан кейин биринчи ўнлик белгисигача яхлитланади.



9.2. Пахта анализатори ёрдамида пахта

толасининг массаси орқали нуқсонлар ва ифлос

аралашмаларини аниқлаш


9.2.1. Қайта ишланган толанинг массавий улуши Lс фоизларда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

       

         


Бу ерда:

L- мазкур давлат стандартининг 8.3.6-бандига мувофиқ тозаланган толанинг массаси, g;

W - текширилаётган намунанинг массаси, g.


9.2.2. Кўринадиган чиқиндиларнинг массавий улуши WV фоизларда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

      

      

         

Бу ерда:

V - мазкур давлат стандартининг 8.3.7 бандига кўра кўринадиган (анализатордан чиқарилган) чиқиндилар массаси, g.


9.2.3. Куйиндилар (кўринмас чиқиндилар) Wi фоизларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

         

       

         

9.2.4. Нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши П фоизларда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

        

       


9.2.5. Ҳисоблашлар 0,1% аниқликда бажарилади.



9.3. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий

улушини қўлда ажратиб аниқлаш

      

9.3.1. Нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг ҳар бир тури (Хi) фоизларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

        

           


Бу ерда:

mi - намунани ажратиш натижасида ажратилган нуқсонлар ва ифлос аралашмалар i турининг массаси, g;

m1 - мазкур давлат стандартининг 7.1 бандига мувофиқ синаш учун олинган намунанинг 50 g ёки 10 g га тенг бўлган массаси, g;

Кi - иккинчи ва учинчи ажратишда намуна массасининг камайишини ҳисобга олувчи коэффициент.

Кi коэффициентининг синаш учун олинган намунанинг массаси ва ажратиш босқичига боғлиқ катталиклари 2-жадвалда келтирилган.



2-ЖАДВАЛ


Синаш учун намунани

ажратиш босқичи

      

Синаш учун олинган намунанинг граммлардаги

массасида намуна массасининг

камайиш коэффициенти Кi

        

50

    

10

    

Биринчи


1


1


Иккинчи


20


10


Учинчи


100


20


        

Пахта толаси намунасидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг якуний массавий улушини (П) ҳамма Хi қийматларни жамлаб фоизларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

     

         

9.3.2. Ҳисоблаш иккинчи ўнлик белгисигача аниқликда амалга оширилади ва вергулдан кейинги биринчи ўнлик белгигача яхлитланади.



10. ЎЛЧАШЛАРДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН ХАТОЛИКЛАР


10.1. Икки намунанинг синов натижалари орасидаги рухсат этилган тафовут (усулнинг ўхшашлиги) бир ва икки маротаба тозалаш туридаги пахта анализаторларида ҳамда қўлда ажратиб аниқлаш усулида қўйидагилардан ошмаслиги керак:

нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши кўпи билан 5,5% бўлганда - 0,4% абс.;

нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши 5,5% ва ундан кўп - 0,8% абс.


10.2. Турли лаборатория таҳлиллари, шунингдек битта лабораторияда, лекин ҳар ҳил операторлар томонидан қўлда ажратиш усули билан ҳамда бир ва икки маротаба тозалаш туридаги пахта анализаторларида олинган (усулнинг қайтарилувчанлиги) иккита таҳлил натижалари орасидаги йўл қўйилган фарқланиш 3-жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак.



3-ЖАВДВАЛ


Нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг

массавий улуши,%

     

Бир ва икки маротаба

тозалаш туридаги пахта

анализатори, абс.%

    

Қўлда ажратиш,

абс.%

     

2,5 гача


0,4

0,2

2,5 дан 5,5 билан бирга


0,4

0,4

5,6 ва ундан кўп


0,8

0,8

      

10.3. Икки намунанинг синов натижалари орасидаги рухсат этилган тафовут (усулнинг ўхшашлиги) пахта толасининг массаси орқали нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш пахта анализаторида қўйидагилардан ошмаслиги керак:

нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши 5,5% билан бирга - 0,35% абс.;

нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши 5,6% ва ундан кўп - 0,84% абс.


10.4. Истеъмолчи ва етказиб берувчининг лаборатория таҳлиллари, шунингдек битта лабораторияда, лекин ҳар ҳил операторлар томонидан пахта толасининг массаси орқали нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдорини аниқлаш пахта анализаторларида олинган (усулнинг қайтарилувчанлиги), иккита таҳлил натижалари орасидаги йўл қўйилган фарқланиш қуйидагилардан ошмаслиги керак:

нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши 5,5% билан бирга - 0,64% абс.;

нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши 5,6% ва ундан кўп - 2,06% абс.


10.5. Иккита намунани синаш натижалари ўртасидаги хамда етказиб берувчи ва истеъмолчининг лаборатория таҳлиллари, шунингдек битта лабораторияда, лекин ҳар хил операторлар томонидан (усулнинг қайтарилувчанлиги) олинган иккита таҳлил натижалари ўртасидаги 0,95 ишонч эҳтимоллигида непс миқдорини синаш натижалари ўртасидаги йўл қўйиладиган фарқлар (усулнинг ўхшашлиги) 4-жадвалда кўрсатилганидан камроқ бўлиши керак.


10.6. Келишмовчиликларни ҳал қилиш тартиби В иловага мувофиқ амалга оширилади.



4-ЖАДВАЛ


Непсларнинг

ўртача

миқдори

Ўхшашликнинг стандарт оғишидан кам (бир лаборатория ичида)

        

Қайтарувчанликнинг стандарт оғишидан кам (лабораториялар аро)

      

Бир лаборатория ичида рухсат этилган тафовут натижаларидан кам (усулнинг ўхшашлиги)

    

Лабораториялараро рухсат этилган тафовут натижаларидан кам (усулнинг қайтарилувчанлиги)

          

6


3,1

3,1

8,6

9,6

86


15,1

16,5

42,1

46,1

109


15,0

18,8

42,1

52,7

138


31,6

37,3

88,6

104,4

348


32,4

37,2

87,8

104,2

516


44,3

44,3

124,0

124,0

650


50,6

63,5

141,8

177,9

824


49,7

58,2

139,2

163,1

          

10.7. Пахта толасининг нуқсонлари намуналари (расми) мазкур давлат стандартининг А-иловасида келтирилган.

       

        




Давлат стандартига

А-ИЛОВА (мажбурий)



Пахта толасининг нуқсонлари

     

         

      

А.1-расм. Тугунчаклар

     

       

      

А.2-расм. Комбинациялашган тугунчаклар

      

     

         

А.3-расм. Пишмаган тола пластиги

       

    

         

А.4-расм. Толали чигит қобиғи

        

        

        

А.5-расм. Синиқ чигит

        

       

    

А.6-расм. Улюк

       

       

        

А.7-расм. Тугунчалар

       

      


А.8-расм. Майда ифлос аралашмалар

         

       


А.9-расм. Йирик ифлос аралашмалар

         

          




Давлат стандартига

В-ИЛОВА (мажбурий)



Пахта толасининг нуқсонлар

ва ифлос аралашмалар кўрсаткичи бўйича

синфини баҳолашда келишмовчиликларни

ҳал қилиш тартиби


Агар истеъмолчи ва етказиб берувчи лабораторияларидаги синаш натижалари фарқи нуқсонлар ва ифлос аралашмалар кўрсаткичи бўйича мазкур давлат стандартининг 10.2-бандига мувофиқ рухсат этилган оралиқда бўлса ва синаш натижалари ҳар-хил синфларда бўлса, бу ҳолда истеъмолчи тола синфини тасдиқланган ташқи кўриниш намуналари бўйича аниқлайди.

Ташқи кўриниши бўйича синфи, етказиб берувчи томонидан баҳоланган синф билан мос келса, етказиб берувчининг маълумотлари қабул қилинади.



БИБЛИОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАРИ


СУТ 59.060.10

Муҳим сўзлар: стандарт, пахта толаси, тола нуқсонлари, ифлос аралашмалар, массавий улуши, аниқлаш усуллари, пахта анализатори, қўлда ажратиш, SITC, непслар, непслар миқдори.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).