Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2024 й. ПФ-72-сон "Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
03.05.2024 й.
N ПФ-72
ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ ВА ИПАКЧИЛИК СОҲАСИДА
БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ
ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хомашё базасини кенгайтириш ҳамда ипак қурти уруғи ҳажмларини кескин кўпайтириш, пилла етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали соҳадаги бандликни икки бараварга ошириш, шунингдек, бозор механизмларини жорий қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида:
1. Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.
2. Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024-2027 йиллар давомида:
тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;
республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;
республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилсин.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-85-сон Фармонининг 1-иловасида назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони "E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.
Бунда, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари томонидан ер майдонларида тутзорлар барпо этилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев қишлоқ хўжалиги вазири, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда:
қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилган дала четларида 2024-2027 йилларда 2-иловага мувофиқ якка қатор тут кўчатлари экилишини таъминласин;
янги тутзорлар барпо қилиш мақсадида "E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун тут кўчатларини экишга мос бўлган ер майдонлари тўлиқ жойлаштирилишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-85-сон Фармонининг 2-иловасида кўрсатилган прогноз кўрсаткичларнинг ўз вақтида бажарилишига шахсан жавобгар этиб белгилансин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2027 йилга қадар босқичма-босқич пиллачилик соҳасида аҳолининг мавсумий бандлигини 2 миллионга етказиш мақсадида:
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чоракда ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, аёллар рўйхатини Қўмитага тақдим қилади;
Қўмита ушбу рўйхатга асосан пиллачилик кластерлари билан биргаликда пиллани етиштириш агротехникаси ва пиллани қайта ишлаш кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил қилади;
мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган аҳолининг бандлиги устувор равишда 105 минг гектар ер майдонида янги тутзорлар барпо этиш ва дала четларида янги тут кўчатлари экиш ҳисобига таъминланади.
6. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
ўқув курсларини юқори даражада ташкил қилиш мақсадида вақтинчалик ўқув бинолари ажратилишини ва зарур шароитлар яратилишини таъминласин;
ҳар чоракда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, аёлларни пилла етиштириш агротехникасига ва пиллани қайта ишлаш кўникмаларига ўқитиш бўйича графикларни тасдиқлаб, ижросини таъминласин.
Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига мазкур бандда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин.
7. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан:
2024 йилда етиштириладиган пилла (тирик пилла)нинг тавсиявий харид нархини 25 фоизга ошириш;
2024 йилдан бошлаб пиллачилик кластерлари томонидан етиштирилган пилла ҳосили учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатини сентябрь ойи этиб белгилаш юзасидан ўзаро келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Фермер хўжаликлари ва касаначилар етиштирган пилла хомашёси учун пиллачилик кластерлари томонидан тўланадиган маблағларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида Қўмита якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнг тўловларни мониторинг қилишни ташкил этсин.
8. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ипакчилик соҳасига 2026 йил 1 январга қадар қуйидаги имтиёзларни қўллашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин:
уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)ларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш;
касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағларни, бўшаган маблағларни уларни моддий рағбатлантиришга йўналтириш шарти билан ижтимоий солиқдан озод қилиш;
ипакчилик соҳасида озуқа базаси сифатида фойдаланиладиган тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўллаган ҳолда тўлаш.
9. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ:
ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича Солиқ кодексининг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун фойда солиғи ноль ставкада қўлланилиши;
ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
10. Қўмита:
2024 йил давомида Фарғона ва Хоразм вилоятларида Ипакчилик илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги давлат муассасаси шаклидаги наслли уруғчилик станциялари ташкил қилинишини;
2025 йил якунига қадар наслли уруғчилик станцияларида маҳаллий ипак қурти уруғи ишлаб чиқарилишини ва пилла етиштирувчиларга сотилишини таъминласин.
11. Белгилансинки, 2024 йил пилла етиштириш мавсумидан бошлаб пиллани қайта ишловчи ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун республика бюджети ҳисобидан 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил Давлат бюджети параметрларида қайд этиб ўтилган субсидияларни ажратиш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Қўмитанинг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан Фарғона ва Хоразм вилоятларида наслли уруғчилик станцияларини ташкил қилишга маблағ йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Қўмита, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2024 йилда наслли уруғчилик станцияларини ташкил қилиш, улар учун ер майдонлари ажратиш, қурилиш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда наслли уруғчилик станцияларида Ўзбекистон шароитига мос, чидамли ва унумдорлиги юқори маҳаллий ипак қурти зотларини яратиш мақсадида 2025-2026 йилларда хорижий донор ва ҳамкорларнинг грантларини жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар.
13. Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024-2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида амалга ошириладиган наслли уруғчилик станциялари ташкил этиш, ипак матоси ва ипак матосидан тайёр маҳсулот ҳамда ипак маҳсулотидан соҳага ноанъанавий бўлган дори-дармон, косметика каби тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 4 фоиз ставкада 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очсин.
Бунда, кредит линияси ҳисобидан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 6 фоиз ставкада (шундан 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари мутаносиблигини таъминлаш мақсадида ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212-сон қарори асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан очилган кредит линиясини мақбуллаштириш эвазига ажратилиши инобатга олинсин.
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
яйловларни ривожлантириш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича масъул органни белгилаш;
"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси ҳамда илмий-тадқиқот институтларини Қўмита таркибидан чиқарган ҳолда фаолиятини такомиллаштириш;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг қоракўлчиликни ривожлантириш, тери ва жун саноати йўналишлари бўйича қўшимча вазифаларини белгилаш.
16. Кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиб ҳамда тутларнинг ноёб навларини сақлаб қолиш мақсадида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ипакчи кўчаси, 1-уй манзилидаги бино ва иншоотлар уларга бириктирилган ер участкаси билан биргаликда Ипакчилик илмий-тадқиқот институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ипакчи кўчаси, 1-уй манзилига жойлаштирилсин.
Институт ўзига тегишли бўш турган ер майдонларига тут дарахтларининг ноёб навлари экилишини ва уларнинг генофондини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
17. Пиллачилик соҳасини бозор тамойиллари асосида ривожлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ишчи гуруҳ 2024 йил 1 июлга қадар мазкур Фармондан келиб чиқиб, 2025 йил пилла етиштириш мавсумидан бошлаб пиллачилик соҳасини бозор тамойиллари асосида ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2856-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидан "ҳамда мақомига кўра вазирга тенглаштирилади" сўзлари чиқариб ташлансин.
20. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 3 майдаги
ПФ-72-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини
янги босқичга олиб чиқишнинг
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
1. Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳаларида бозор муносабатлари ва ҳалол рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш занжирининг барча иштирокчилари учун тенг имкониятлар ва имтиёзлар тизимини йўлга қўйиш.
2. Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида эркин бизнес муҳитини яратиш ҳамда тадбиркорларнинг соҳага кириши ва фаолият юритиши учун ошкора қоидаларни қўллаш орқали тенг имкониятлар ва ишлаб чиқариш занжирининг барча иштирокчилари учун манфаатли тизим яратиш.
3. Республикада очиқ пилла бозорини ташкил этиш, пилланинг бозор нархларида сотилишини ташкил этиш орқали фермерлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни пилла етиштиришга жалб этиш.
4. Ипак қуртининг маҳаллий зотларини яратишни рағбатлантириш, пилла етиштирувчиларни кафолатли равишда сифатли ипак қурти билан таъминлаш ҳамда ипак қурти ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг масъулиятини ошириш.
5. Сифатли ипак ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш даражасини ошириш ва қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар яратиш.
6. Пилла етиштириш ва ипакни қайта ишлаш жараёнларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини кенг жорий қилиш.
Президентининг
2024 йил 3 майдаги
ПФ-72-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилган
дала четларида 2024-2027 йилларда якка
қатор тут кўчатлари экишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Мавжуд якка қатор тут кўчатлари сони (минг туп)
|
Якка қатор тут кўчатлари экиш (минг туп)
|
2024-2027 йилларда жами экиладиган якка қатор тут кўчатлари сони (минг туп)
|
|||
2024 йил
|
2025 йил
|
2026 йил
|
2027 йил
|
||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
9 087 |
3 000 |
4 000 |
5 000 |
5 100 |
17 100 |
2. |
Андижон вилояти |
22 857 |
4 500 |
5 500 |
6 500 |
7 500 |
24 000 |
3. |
Бухоро вилояти |
17 784 |
3 500 |
4 500 |
5 500 |
5 900 |
19 400 |
4. |
Жиззах вилояти |
14 902 |
5 000 |
6 000 |
7 000 |
7 500 |
25 500 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
22 518 |
5 000 |
6 000 |
7 000 |
8 400 |
26 400 |
6. |
Навоий вилояти |
7 934 |
2 500 |
3 500 |
4 500 |
5 500 |
16 000 |
7. |
Наманган вилояти |
19 766 |
4 500 |
5 500 |
6 500 |
7 200 |
23 700 |
8. |
Самарқанд вилояти |
20 013 |
4 500 |
5 500 |
6 500 |
7 500 |
24 000 |
9. |
Сурхондарё вилояти |
16 566 |
4 000 |
5 000 |
6 000 |
6 800 |
21 800 |
10. |
Сирдарё вилояти |
8 354 |
3 500 |
4 500 |
5 500 |
5 900 |
19 400 |
11. |
Тошкент вилояти |
12 704 |
3 500 |
4 500 |
5 500 |
5 900 |
19 400 |
12. |
Фарғона вилояти |
30 318 |
5 000 |
6 000 |
7 000 |
8 500 |
26 500 |
13. |
Хоразм вилояти |
14 658 |
3 500 |
4 500 |
5 500 |
5 900 |
19 400 |
Жами: |
217 461 |
52 000 |
65 000 |
78 000 |
87 600 |
282 600 |
Президентининг
2024 йил 3 майдаги
ПФ-72-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида
2024-2025 йилларда амалга ошириладиган
инвестиция лойиҳаларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа ташаббускори |
Манзили |
Лойиҳа қиймати (минг доллар) |
шундан:
|
Ишлаб чиқариш қуввати
|
Ярати- ладиган иш ўрни
|
Амалга ошириш муддати
|
|||
ўз маблағи (минг доллар)
|
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (минг доллар)
|
ўлчов бирлиги
|
натура |
млн сўм |
|||||||
Республика бўйича жами:
|
60 600 |
30 600 |
30 000 |
х |
х |
272 130,4 |
1 970 |
x |
|||
1. |
Ипак мато бўяшни ташкил этиш |
"Asaka Ipagi" МЧЖ |
Асака тумани |
1 000 |
600 |
400 |
минг п.м. |
30 |
2 232,0 |
40 |
2024 йил декабрь |
2. |
Ипак мато ишлаб чиқариш ва бўяшни ташкил этиш |
"Oltinko'l Zar Ipagi" МЧЖ |
Олтинкўл тумани |
1 000 |
600 |
400 |
минг п.м. |
30 |
2 232,0 |
40 |
2025 йил декабрь |
3. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Ulug'nor Silk 7" МЧЖ |
Улуғнор тумани |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2025 йил декабрь |
4. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Bo'ston Investment-Silk" МЧЖ |
Бўстон тумани |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2025 йил декабрь |
5. |
Ипак трикотаж ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Asaka Silkworm" МЧЖ |
Асака тумани |
1 000 |
500 |
500 |
минг дона |
100 |
13 640,0 |
100 |
2025 йил август |
6. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Romstar" ҚК |
Ромитан тумани |
3 500 |
1 500 |
2 000 |
минг п.м. |
18 |
1 339,2 |
100 |
2025 йил декабрь |
7. |
Ипак трикотаж ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Silk Service" МЧЖ |
Бухоро тумани |
500 |
300 |
200 |
минг дона |
50 |
6 820,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
8. |
Ипакдан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"G'allaorol Silk Eksport" МЧЖ |
Ғаллаорол тумани |
500 |
300 |
200 |
минг дона |
50 |
6 820,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
9. |
Хом ипак ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Yakkabog' Silk Production" МЧЖ |
Яккабоғ тумани |
2 000 |
1 100 |
900 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
10. |
Хом ипак ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Chiroqchi-Tolasi" МЧЖ |
Чироқчи тумани |
2 000 |
1 100 |
900 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
11. |
Хом ипак ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Pop Ipak Tolasi Invest" МЧЖ |
Поп тумани |
2 000 |
1 100 |
900 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
50 |
2024 йил декабрь |
12. |
Хом ипак ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Navoiy Silk Production 2020" МЧЖ |
Кармана тумани |
2 000 |
1 100 |
900 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
40 |
2024 йил декабрь |
13. |
Ипак мато ишлаб чиқариш ва бўяшни ташкил этиш |
"Elbek T.R.J" МЧЖ |
Пастдарғом тумани |
2 000 |
1 500 |
500 |
минг п.м. |
60 |
4 464,0 |
50 |
2025 йил декабрь |
14. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Oltin Pilla 2020" МЧЖ |
Чиноз тумани |
2 000 |
1 100 |
900 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
15. |
Ипакдан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Nurli Tong Silk" МЧЖ |
Марғилон шаҳри |
1 000 |
600 |
400 |
минг дона |
100 |
13 640,0 |
100 |
2024 йил декабрь |
16. |
Ипак мато ишлаб чиқариш ва бўяшни ташкил этиш |
"Xorazm Pilla Xolding" МЧЖ |
Янгиариқ тумани |
2 000 |
1 300 |
700 |
минг п.м. |
30 |
2 232,0 |
50 |
2024 йил декабрь |
17. |
Ипак мато ишлаб чиқариш ва бўяшни ташкил этиш |
"Khiva Silk Fabric" МЧЖ |
Хива тумани |
1 000 |
500 |
500 |
минг п.м. |
60 |
4 464,0 |
50 |
2024 йил декабрь |
18. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Bog'ot Silk Co" МЧЖ |
Боғот тумани |
1 000 |
500 |
500 |
минг п.м. |
60 |
4 464,0 |
40 |
2025 йил декабрь |
19. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Shovot Silk" МЧЖ |
Шовот тумани |
1 000 |
500 |
500 |
минг п.м. |
12 |
892,8 |
30 |
2025 йил декабрь |
20. |
Ипак қурти уруғини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Platinum Silkworm" МЧЖ |
Пастдарғом тумани |
5 000 |
2 000 |
3 000 |
минг қути |
20 |
2 976,0 |
100 |
2025 йил декабрь |
21. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Jayhun silk" МЧЖ |
Амударё тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
22. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Bustan silk" МЧЖ |
Элликқалъа тумани |
500 |
200 |
300 |
минг п.м. |
30 |
2 232 |
30 |
2025 йил декабрь |
23. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"KKR Ipak cluster" МЧЖ |
Беруний тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
24. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Turtkul silk carpets" МЧЖ |
Тўрткўл тумани |
500 |
200 |
300 |
тонна |
10 |
4 340,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
25. |
Саноат усулида (яримавтомат дастгоҳда) ипак ва жун аралашмали гилам ишлаб чиқариш |
"Andijan silk co" МЧЖ |
Марҳамат тумани |
1 000 |
500 |
500 |
дона |
50 |
744,0 |
30 |
2025 йил декабрь |
26. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Sapfir sanoat" МЧЖ |
Шаҳрихон тумани |
500 |
200 |
300 |
минг п.м. |
30 |
2232,0 |
30 |
2025 йил декабрь |
27. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Baliqchi ishonch pillachilik" МЧЖ |
Балиқчи тумани |
1 000 |
500 |
500 |
минг п.м |
30 |
2232,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
28. |
Ипак гилам ишлаб чиқариш |
"Kumushkent ipagi" МЧЖ |
Вобкент тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
30 |
2232,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
29. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"G'ijduvon ipag tola" МЧЖ |
Ғиждувон тумани |
1 500 |
500 |
1 000 |
минг п.м |
100 |
7 440,0 |
100 |
2025 йил декабрь |
30. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Imastar" МЧЖ |
Пешку тумани |
1 000 |
500 |
500 |
тонна |
10 |
4960,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
31. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Silk expert processing" МЧЖ |
Жиззах шаҳри |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
32. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Zomin asl ipak tolasi" ХК |
Зомин тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2024 йил декабрь |
33. |
Ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Al Abbos silk" МЧЖ |
Жиззах шаҳри |
500 |
200 |
300 |
тонна |
10 |
4 340,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
34. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Zafarobod Pilla Klaster" МЧЖ |
Зафаробод тумани |
1 000 |
500 |
500 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
35. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Radiant silk" МЧЖ |
Қарши шаҳри |
1 000 |
500 |
500 |
минг п.м |
20 |
1 488,0 |
30 |
2025 йил декабрь |
36. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Shakhrisabz silk production" МЧЖ |
Шаҳрисабз тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
37. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Al Aziz ipagi" МЧЖ |
Навбаҳор тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
38. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Qiziltepa Pillachilik" МЧЖ |
Қизилтепа тумани |
500 |
200 |
300 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
39. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Xatirchi pilla xazinasi" ХК |
Хатирчи тумани |
1 000 |
500 |
500 |
минг п.м |
60 |
4 464 |
100 |
2025 йил декабрь |
40. |
Ипак калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Zilol silk" МЧЖ |
Тўрақўрғон тумани |
2 000 |
500 |
1 500 |
тонна |
9,2 |
6 844,80 |
30 |
2025 йил декабрь |
41. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Chortoq innovation silk" МЧЖ |
Чортоқ тумани |
1 000 |
500 |
500 |
тонна |
10 |
4 960,0 |
20 |
2024 йил декабрь |
42. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Yangi zamin ipagi" МЧЖ |
Янгиқўрғон тумани |
1 000 |
500 |
500 |
тонна |
10 |
4 960,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
43. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Namangan sof pillasi" МЧЖ |
Наманган тумани |
1 000 |
500 |
500 |
тонна |
10 |
4 960,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
44. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Jomboy Silk-R" МЧЖ |
Жомбой тумани |
1 100 |
600 |
500 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
30 |
2024 йил декабрь |
45. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Oqdaryo ipagi" МЧЖ |
Оқдарё тумани |
500 |
300 |
200 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
46. |
Ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Samarkand silk AO" МЧЖ |
Нарпай тумани |
1 000 |
600 |
400 |
минг п.м. |
30 |
2 232,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
47. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Ziyovuddin silk" МЧЖ |
Пахтачи тумани |
500 |
300 |
200 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
48. |
Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Urgut silk fiber company" МЧЖ |
Ургут тумани |
1 000 |
700 |
300 |
минг дона |
100 |
13 640,0 |
100 |
2025 йил декабрь |
49. |
Ипак гилам ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Ishtixon silk" МЧЖ |
Иштихон тумани |
500 |
300 |
200 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
50. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Tayloq ipagi" МЧЖ |
Тайлоқ тумани |
1 000 |
500 |
500 |
тонна |
10 |
4 960,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
51. |
Хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Zar oltin pilla" МЧЖ |
Булунғур тумани |
1 000 |
700 |
300 |
тонна |
24 |
11 904,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
52. |
Ипак момиғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
"Movarounnahr silk road" МЧЖ |
Бўстонлиқ тумани |
500 |
200 |
300 |
тонна |
10 |
4 340,0 |
20 |
2025 йил декабрь |
53. |
Ипак гилам ишлаб чиқариш ташкил этиш |
"Jinjuz silk co" МЧЖ ХК |
Оҳангарон тумани |
500 |
300 |
200 |
дона |
20 |
297,6 |
20 |
2025 йил декабрь |
Изоҳ. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг таклифига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Президентининг
2024 йил 3 майдаги
ПФ-72-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Пиллачилик соҳасини бозор тамойиллари асосида
ривожлантиришнинг аниқ механизмларини
ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Ж. Ходжаев |
- |
Бош вазир ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари |
И. Абдурахмонов |
- |
қишлоқ хўжалиги вазири |
И. Эргашев |
- |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси |
лавозими бўйича |
- |
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси |
А. Ортиков |
- |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
А. Хайдаров |
- |
иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари |
А. Қаюмов |
- |
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари |
А. Хаитов |
- |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
Ю. Юсупов |
- |
мустақил эксперт, "Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти директори |
лавозими бўйича |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби |
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 8 май