Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2024 й. ЎРҚ-935-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.04.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.05.2024 й. маъқулланган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.2024 й.

N ЎРҚ-935



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 23 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 18 майда маъқулланган


Ушбу Қонун билан "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, уларга биноан "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.

Бундан ташқари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятга лицензия берганлик учун тўланадиган давлат божи ставкаси миқдорини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.

Ушбу Қонун "Умра" зиёратини амалга оширадиган фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 186-модда, N 4, 265, 269-моддалар, N 6, 444, 445-моддалар, N 7, 538-модда; 2024 йил, N 1, 5, 6, 7-моддалар, N 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар) илованинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

28. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:





а) диний таълим муассасаларининг фаолияти


- БҲМнинг 10 баравари




б) "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият


- БҲМнинг 10 баравари


".

         

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда; 2022 йил, N 4, 340-модда, N 5, 465-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 185-модда, N 7, 533-модда, N 9, 710, N 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, N 1, 5, 7-моддалар, N 2, 105, 112-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-илова:


45-позициясининг "Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар" деган устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 51-позиция билан тўлдирилсин:


"

51.

"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия


"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият.


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси


";

      

2) 2-илова қуйидаги мазмундаги 123-позиция билан тўлдирилсин:

       

"

123.

Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома


Давлат харидларининг субъектларига давлат харидлари электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш.


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


";

          

3) 4-илованинг:


I бўлими қуйидаги мазмундаги 44-позиция билан тўлдирилсин:


"

44.

"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия

         

200

";

      

II бўлими қуйидаги мазмундаги 113-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

113.

Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома

          

200

".

           

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 июль


"Халқ сўзи", 2024 йил 4 июль