Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2024 й. ПҚ-245-сон "Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2024 й.

N ПҚ-245



ҲУДУДЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ

САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ВА БЎШ ЕР

УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш ва урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан туманлар ва шаҳарларнинг драйвер йўналишларини амалга ошириш учун мастер-режаларни ишлаб чиқиш амалиётини кенг жорий қилиш, бўш ер участкаларида юқори даромад келтирадиган фаолият турларини ташкил қилиш, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларининг мастер-режаларга мувофиқ амалга оширилишини ташкил қилиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тижорат банклари кўмагида мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ туманлар ва шаҳарларда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини жойлаштиришни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳалари тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

2024 йил 1 августга қадар мастер-режаларни ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда тасдиқлашни таъминласин;

2024 йил 1 августдан бошлаб жорий йил якунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўрсин;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, зарур ҳолларда, мастер-режа ҳудудларидаги ер участкаларининг тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритиб борсин.


2. Қуйидагилар:

Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 майдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жараёнларини ва хусусийлаштириш дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 268-сон қарори билан 68 та туман ва шаҳарларда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани барпо этиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш учун мастер-режа асосида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари режаси тасдиқланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков) жорий йил якунига қадар мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани барпо этиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш учун мастер-режалар ишлаб чиқилиши ва ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


3. Туманлар ва шаҳарлар бўйича ишлаб чиқиладиган мастер-режаларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

шаҳарларда ва туман марказларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш;

аҳоли гавжум бўлган шаҳар ҳудудларидан оқиб ўтувчи сув бўйларини ободонлаштириш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш, улар атрофида енгил конструкцияли кўчма савдо ва сервис шохобчаларини ташкил этиш;

ҳудудларда аҳоли, туристлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, жумладан "яшил" ҳудудларни кўпайтириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини, дам олиш ва кўнгилочар марказлар, савдо мажмуаларини ташкил қилиш ва юқори даромадли иш ўринларини яратиш;

бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш, жумладан ҳудуднинг драйвер йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ер участкаларида иқтисодий самараси юқори фаолият турларини ривожлантириш, шунингдек, бўш ерларни тайёр лотларга ажратган ҳолда тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш;

ҳудуднинг инфратузилмага бўлган эҳтиёжини баҳолаш, жумладан бўш ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектлари параметрларини аниқлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг таклифлари асосида мастер-режаларни ишлаб чиқиш, жумладан инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини танлаб олиш ва шакллантириш.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) билан биргаликда бир ой муддатда мастер-режаларга қўйиладиган минимал талабларни инобатга олган ҳолда ўртача нарх кўрсаткичларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК мастер-режаларни ишлаб чиқиш бўйича ўртача нарх кўрсаткичларини ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказсин.


5. Мазкур қарорга 2-иловадаги туманлар ва шаҳарларда мастер-режаларни ишлаб чиқиш мақсадида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачилигида:

бир ҳафта муддатда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ушбу қарорнинг 3-бандида келтирилган асосий йўналишлардан келиб чиқиб, кейинчалик "K-SAVDO" ва "E-AUKSION" тизимларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида реализация қилиш учун майдонининг камида 60 фоизи бўш ер участкаларидан иборат бўлган (реновация ҳудудлари бундан мустасно) ҳудудларни танлаб, уларнинг рўйхатини тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда мастер-режаларни ишлаб чиқишга қўйиладиган минимал талаблар асосида техник топшириқларни (кейинги ўринларда - техник топшириқ) ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқласин;

бир ой муддатда техник топшириқ, ташкилот ва компанияларга қўйиладиган минимал талаблар асосида белгиланган тартибда мастер-режаларни ишлаб чиқиш учун ташкилотларни (кейинги ўринларда - ишлаб чиқувчилар) танлаб, шартномалар тузсин;

2024 йил 1 ноябрга қадар мастер-режаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқлашни таъминласин.

Бунда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги мастер-режа ҳудудидаги бўш ер участкаларини мастер-режалар тасдиқлангунга қадар аукцион савдоларига чиқармаслик чораларини кўрсин;

мазкур қарорга 2-иловадаги туманлар ва шаҳарлар бўйича ишлаб чиқиладиган мастер-режаларни молиялаштириш манбаи этиб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет ссудаси белгилансин;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

икки ҳафта муддатда мастер-режаларни ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ ва ишлаб чиқувчиларга қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим қилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабномалари асосида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 30 млрд сўмгача бюджет ссудасини ажратсин.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бюджет ссудаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган тушумларнинг тегишли маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган қисми ва бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган муддатларда қайтаришни таъминласин;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари мастер-режаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши учун масъул этиб белгилансин.


6. Туризм қўмитаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ туманлар ва шаҳарларда туризм салоҳияти юқори ҳудудларни белгиласин, икки ой муддатда уларда туризм масканларини ташкил этиш бўйича мастер-режаларни ишлаб чиқиш мақсадида ишлаб чиқувчилар билан белгиланган тартибда шартнома тузиб, 2024 йил 1 ноябрга қадар мастер-режаларни ишлаб чиқишни якунлаш чораларини кўрсин.

Бунда:

мастер-режаларни ишлаб чиқиш бўйича Туризм қўмитаси буюртмачи этиб белгиланади;

харажатларни молиялаштириш Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Германия халқаро ҳамкорлик жамиятидан (кейинги ўринларда - GIZ) жалб этилган грантлар доирасида 10 та туманда мастер-режаларни ишлаб чиқишга GIZ томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти жалб этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Институт 2024 йил 1 декабрга қадар мазкур қарорга 4-иловадаги 5 та ва 2025 йил 1 августга қадар қолган 5 та туманлар бўйича мастер-режаларни ишлаб чиқишни таъминласин.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Кадастр агентлиги Институтнинг сўрови асосида бир ой муддатда тегишли маълумотларни тақдим этсин ҳамда ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар орасида сўровномалар ташкил этишга кўмаклашиб борсин.


8. Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир хафта муддатда 2024 йилда мастер-режаларни ишлаб чиқиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режа-графикларини тасдиқласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги мастер-режалар ҳудудларидаги бўш ер участкаларини мастер-режаларда белгиланган объектларни ташкил этиш шарти билан аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриб борсин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мастер-режаларни амалга ошириш, жумладан мастер-режа асосида аукцион савдоларига чиқариладиган бўш ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига ташаббускорларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг ташкилий тузилмасида ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўйсунувида ҳудудларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда мастер-режалар сони ва кўламидан келиб чиқиб, 3-5 тагача штат бирлигидан иборат мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Лойиҳа офислари (кейинги ўринларда - Лойиҳа офислари) ташкил қилинсин.

Лойиҳа офислари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ташкилий тузилмасидан 13 та ҳамда Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳудудий бўлимларидан 37 та мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилсин ва уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ва шаҳарларда мастер-режа ҳудудларини аниқлаш, тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу ҳудудлар чегараларини белгилаш ва унинг тасдиқланишини таъминлаш;

мастер-режаларни ишлаб чиқишда буюртмачилар билан яқиндан ишлаб, уларга техник топшириқларни тайёрлаш, мастер-режаларни ишлаб чиқишга жалб этиладиган ташкилотларни аниқлашга кўмаклашиш;

мастер-режаларга мувофиқ ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришни ва ташаббускорларни жалб қилишни ташкил қилиш;

мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини доимий мониторинг қилиб бориш, амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда тегишли ҳудудий комиссияга киритиб бориш.

Бунда Лойиҳа офислари раҳбари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг котибияти мудирига тенглаштирилиши ҳамда Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, улар томонидан амалга ошириладиган ишларни ҳар ойда мониторинг ва муҳокама қилиш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


11. Мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича қуйидаги вертикал тизим ташкил қилинсин:

а) республика даражасида:

таркиби мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ тасдиқланадиган республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни муҳокама этиб, муаммоли масалаларни бартараф қилиш чораларини кўриб боради, масъуллар фаолиятини танқидий кўриб чиқади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мастер-режалар бўйича ҳудудларга услубий ва молиявий масалаларга ечим топишда кўмак беради, тегишли ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жойига чиққан ҳолда амалга оширилган ишларнинг натижадорлигини ўрганади ва уларни жадаллаштириш бўйича кўмаклашади ҳамда бу борада республика комиссиясига таҳлилий маълумотлар ва таклифларни киритиб боради;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мастер-режаларнинг шаҳарсозлик ва архитектуравий ечимларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишига масъул бўлади, мастер-режалар асосида қурилиш ишларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилишини таъминлайди, ушбу йўналишларда ҳудудларга кўмаклашиб боради;

Туризм қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Лойиҳа офислари билан биргаликда тегишли йўналишлар бўйича мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ишларни ҳар ойда муҳокама қилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклифлар киритиб боради;

б) ҳудудий даражада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ҳокимлари раҳбарлигида ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар буюртмачилар ва Лойиҳа офислари билан биргаликда мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ ишларни ҳар ойда муҳокама қилади, аниқланган муаммоларни ваколат доирасида бартараф этиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига маълумот киритиб боради;

в) туман (шаҳар) даражасида туман (шаҳар) ҳокимлари мастер-режаларни ишлаб чиқишга жалб этиладиган ташкилотлар билан доимий ишлайди, тегишли маълумотларни тақдим қилиб боради ҳамда ер участкаларини мастер-режага мувофиқ аукцион савдоларига чиқаради.

Бунда республика комиссиясининг ишчи органи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи эса Лойиҳа офислари этиб белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласин.


12. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар маҳаллий ва хорижий лойиҳа институтлари ва экспертларини жалб қилган ҳолда мазкур қарорнинг 6-иловасига мувофиқ дастлабки босқичда илдам ривожлантириш учун танлаб олинган шаҳар ва туманлар марказларининг бош режаларини замонавий ёндашувлар асосида янгилашни бошласин.


13. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:

а) 2025 йил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида бош режалар ишлаб чиқилиши зарур бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини тасдиқласин;

б) икки ой муддатда ҳудудларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича амалдаги дастурни қайта кўриб чиққан ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили 1 ноябрга қадар шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича амалдаги дастурларни қайта кўриб чиқиб, келгуси йилда ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларини, жумладан бош режа ва мастер-режаларни ишлаб чиқиш бўйича дастурни (кейинги ўринларда - Дастур) аҳолиси сони тез ўсаётган ва илдам ривожланаётган, урбанизация ва агломерация тенденциялари юқори бўлган ҳудудларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда календарь йилининг 1 декабрига қадар тасдиқланган Дастурга мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари, жумладан бош режа ва мастер-режаларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди;

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти илдам ривожланаётган, урбанизация ва агломерация тенденциялари юқори бўлган ҳудудлар бўйича тадқиқотлар олиб боради ва бош режа ва мастер-режаларни ишлаб чиқиш учун зарур яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга прогноз ҳисоб-китобларни шакллантиради.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги "Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-376-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда:

2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар электрон аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 15 фоиздан кўп бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби амал қилмаслиги белгилаб қўйилсин;

аукцион ғолиби томонидан дастлабки тўлов суммасининг камида 15 фоизи тўланганда, унга ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилсин".


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков, Туризм қўмитаси раиси У.Р. Шодиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш ҳамда ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 июлдаги

ПҚ-245-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тижорат банклари кўмагида ишлаб чиқилган

мастер-режаларга мувофиқ аукцион савдоларига

чиқариладиган ер участкалари параметрлари

             

Т/р

Туман/

шаҳар

номи

     

Аукционга

чиқариладиган

ер участкалари

      

шундан

      

лот сони

майдони, гектар

объект сони

чакана

савдо

       

йирик

савдо,

бозор

мажмуа-

лари

      

умумий овқатланиш шохоб-

чалари

      

кўнгилочар марказлар


маиший хизмат кўрсатиш объект-

лари


хусусий ижтимоий хизматлар


кўп қаватли уй-жой бинолари


жойлаш-

тириш восита-

лари


бошқалар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

объект сони

майдони, гектар

Жами

      

608

772,2

1758

429

34,0

22

38,2

280

14,1

34

84,5

394

56,0

75

60,9

759

342,9

27

25,7

125

110,9

1.

Нукус шаҳри


7

18

68

40

0,7



26,0

0,4

2,0

17,0











2.

Андижон шаҳри


14

20

59

15

1,5

1,0

1,5

12,0

0,2

3,0

9,0

13,0

1,3

1,0

0,8

12

3,7

1,0

1,5

1,0

0,1

3.

Жиззах шаҳри


175

81,5

105

18

9,2

9,0

8,2



6,0

2,8

28,0

15,2

5,0

2,7

35

41,3



4,0

2,1

4.

Қарши шаҳри


11

57

14



1

12,8

2

2,8

6

19,4



6

32,8



2

3,5

2

26

5.

Қамаши тумани


18

41,0

18



1,0

0,2

3,0

0,5





1,0

1,2



3,0

6,0

10,0

33,1

6.

Навоий шаҳри


120

202,8

374

30

2,0

2,0

6,0

8,0

1,6



48,0

18,9

42,0

11,9

240

157,4

4,0

5,0



7.

Наманган шаҳри


85

135,7

255

3

1,3

2

4,5

15

2



10

1,3



201

100,5



24

26,1

8.

Поп тумани


15

4,81

21

3

1,04

1

1,01

8

0,64



1

0,045

3

0,4



1

0,41

4

1,04

9.

Термиз шаҳри


61

96,8

177

240

2,4

1

0,4

122

0,9

8

21,8

10

10,1

3

0,5

171

14

3

1,85

1

0,07

10.

Бойсун тумани


19

24,8

22

2

3,6

1,0

0,5

3,0

1,8



3,0

3,8

2,0

8,6



7,0

5,2

4,0

1,4

11.

Сариосиё тумани


1

2,0

5



1,0

0,5

3,0

0,5

1,0

1,0











12.

Гулистон шаҳри


14

29,0

136

18,0

4,3

1,0

2,3

18,0

0,8

5,0

4,5

30,0

1,8

12,0

2,0

20

6,4

2,0

1,0

30,0

6,0

13.

Паркент тумани


5

2,0

10







1,0

0,5

1,0

0,1



8,0

1,3





14.

Фарғона шаҳри


63

56,8

494

60,0

8,0

1,0

0,3

60,0

2,0

2,0

8,5

250

3,5



72

18,3

4,0

1,2

45,0

15,0

         

Изоҳ. Аукционга чиқариладиган лотлар сони, майдони ва объектлар сони ҳамда йўналишларига ер участкасини танлаш материаллари ишлаб чиқилиб, "YERELEKTRON" АТТ орқали келишилгандан сўнг аниқлик киритилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 июлдаги

ПҚ-245-сон қарорига

2-ИЛОВА



Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва

туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация

ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар

ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р


Туман (шаҳар) номи

   

Ҳудуд номи

     

1.

Элликқалъа тумани


Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Қўнғирот тумани


3.

Асака тумани


Андижон вилояти

4.

Шаҳрихон тумани


5.

Марҳамат тумани


6.

Бухоро тумани


Бухоро вилояти

7.

Когон шаҳри


8.

Ғиждувон тумани


9.

Ш.Рашидов тумани


Жиззах вилояти

10.

Ғаллаорол тумани


11.

Косон тумани


Қашқадарё вилояти

12.

Китоб тумани


13.

Қарши тумани


14.

Зарафшон шаҳри


Навоий вилояти

15.

Хатирчи тумани


16.

Қизилтепа тумани


17.

Тўрақўрғон тумани


Наманган вилояти

18.

Чортоқ тумани


19.

Чуст тумани


20.

Жомбой тумани


Самарқанд вилояти

21.

Иштихон тумани


22.

Денов тумани


Сурхондарё вилояти

23.

Жарқўрғон тумани


24.

Узун тумани


25.

Қизириқ тумани


26.

Гулистон тумани


Сирдарё вилояти

27.

Мирзаобод тумани


28.

Сирдарё тумани


29.

Оққўрғон тумани


Тошкент вилояти

30.

Янгийўл шаҳри


31.

Данғара тумани


Фарғона вилояти

32.

Учкўприк тумани


33.

Қува тумани


34.

Урганч тумани


Хоразм вилояти

35.

Хива шаҳри


36.

Хонқа тумани


37.

Шовот тумани


38.

Қўшкўпир тумани


        

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари асосида мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 июлдаги

ПҚ-245-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм

масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар

ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р


Туман (шаҳар) номи

        

Ҳудуд номи

      

1.

Элликқалъа тумани


Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Тахтакўпир тумани


3.

Хонобод шаҳри


Андижон вилояти

4.

Хўжаобод тумани


5.

Когон тумани


Бухоро вилояти

6.

Арнасой тумани


Жиззах вилояти

7.

Бахмал тумани


8.

Фориш тумани


9.

Хатирчи тумани


Навоий вилояти

10.

Косонсой тумани


Наманган вилояти

11.

Чуст тумани


12.

Чортоқ тумани


13.

Поп тумани


14.

Янгиқўрғон тумани


15.

Ургут тумани


Самарқанд вилояти

16.

Самарқанд тумани


17.

Ангрен шаҳри


Тошкент вилояти

18.

Оҳангарон тумани


19.

Фарғона тумани


Фарғона вилояти

20.

Боғот тумани


Хоразм вилояти

        

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Туризм қўмитасининг таклифлари асосида мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 июлдаги

ПҚ-245-сон қарорига

4-ИЛОВА



Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)

билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга

қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар

РЎЙХАТИ

                 

Т/р


Туман номи

         

Ҳудуд номи

        

1.

Амударё тумани


Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Чимбой тумани


3.

Ғиждувон тумани


Бухоро вилояти

4.

Ромитан тумани


5.

Булунғур тумани


Самарқанд вилояти

6.

Каттақўрғон тумани


7.

Миришкор тумани


Қашқадарё вилояти

8.

Яккабоғ тумани


9.

Хива тумани


Хоразм вилояти

10.

Ҳазорасп тумани


          

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари асосида мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 июлдаги

ПҚ-245-сон қарорига

5-ИЛОВА



Мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга

оширишни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

           

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раҳбари


2. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


4. А.Ж. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


5. У.Р. Шадиев

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси


6. Ф.Ж. Пулатов

-

Кадастр агентлиги директори


7. Ж.Ю.Турсунов

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


8. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


9. У.К. Абидхаджаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори


10. Ш.Х. Отабоев

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Республика комиссияси котиби

          

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

        

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 июлдаги

ПҚ-245-сон қарорига

6-ИЛОВА



Дастлабки босқичда илдам ривожлантириш

учун танлаб олинган туман ва шаҳарлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Ҳудуд номи

Танланган туман/шаҳар

номи

        

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Қўнғирот тумани

2.

Андижон вилояти


Асака тумани

3.

Бухоро вилояти


Ғиждувон тумани

4.

Жиззах вилояти


Ғаллаорол тумани

5.

Қашқадарё вилояти


Шаҳрисабз тумани

6.

Навоий вилояти


Хатирчи тумани

7.

Наманган вилояти


Чортоқ тумани

8.

Самарқанд вилояти


Булунғур тумани

9.

Сирдарё вилояти


Сирдарё тумани

10.

Сурхондарё вилояти


Денов тумани

11.

Тошкент вилояти


Янгийўл шаҳри

12.

Фарғона вилояти


Қува тумани

13.

Хоразм вилояти


Шовот тумани

          

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари асосида мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

      

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 9 июль