Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ички ишлар вазирининг 25.06.2024 й. 186-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 58-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.07.2024 й. 2240-8-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2024 й.

N 2240-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

25.06.2024 й.

N 186


БУЙРУҒИ



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

йўриқноманинг 58-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-884-сон "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 58-банди иккинчи хатбошисидан "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                П.Р. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 июль