Фойдаланувчилар учун бизнинг шарҳ
ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЧУН
БИЗНИНГ ШАРҲ
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда турлича белгиланган.
Мисол учун, баъзи пайтда “фалон санадан кечиктирмай” деган таъриф ишлатилади. Бунинг маъноси шуки, ҳужжатда кўрсатилган сана тўлов тўлаш ёки ҳисоб-китоб, ҳисобот тақдим этиш ҳали амалга оширилиши мумкин, тегишли орган эса уларни ўз вақтида бажарилгандай қабул қилиши мажбур бўлган муддатга киради.
Баъзи ҳужжатларда жуда ўхшаш, бироқ моҳияти бошқа бўлган “фалон санагача” таърифи ишлатилади. Бу ҳолда кўрсатилган сана ҳисобот, ҳисоб-китоб тақдим этиш ёки тўлов тўлаш учун белгиланган муддатга киритилмайди. Уларни мажбуриятларни бажариш керак бўлган кунга қадар эмас, балки ўша куни тақдим этиш - муддатни ўтказиб юбориш ҳисобланади.
“Солиқ тўловчининг тақвими”дан фойдаланувчиларда моҳиятига кўра турли таърифларнинг ўхшашлиги билан боғлиқ қийинчиликлар туғилмаслиги учун, Тақвимни шакллантиришда қуйидаги тамойил қўлланган:
агар тўлов тўлаш, ҳисоб-китоб ёки ҳисобот тақдим этишнинг муддати ҳужжатда “фалон кунгача” деб белгиланган бўлса, Тақвимда муддатнинг тугаш куни деб ундан олдинги кун, бошқача қилиб айтганда, ўз мажбуриятларини муддатни бузмаган ҳолда бажариш мумкин бўлган охирги кун кўрсатилган.
Чунончи, мисол учун, Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 15 февралда 1097-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Молия вазирлиги ва ДСҚ қарори билан тасдиқланган Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланишича, юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари ва де??он хўжаликларидан ташқари) солиқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача, ҳар ойда тўлаб борилади. Тегишлича, Тақвимда солиқ тўлашнинг охирги куни деб 14-сана кўрсатилган.