Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1997 й. 463-I-сон "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
29.08.1997 й.
N 463-I
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ
ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич рўёбга чиқариш юзасидан комплекс тадбирлар режасини ишлаб чиқиб амалга оширсин. Давлат бюджетини тасдиқлашда миллий дастурнинг молиявий ва моддий таъминотига алоҳида эътибор берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов