Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2005 й. ПФ-3587-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
25.03.2005 й.
N ПФ-3587
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги Қонуни, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунлари кучга киритилганлиги муносабати билан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2005 йил 25 мартдаги
ПФ-3587-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи фармонларига киритиладиган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом II бўлими "б" кичик бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг аризасини консуллик муассасаси барча материаллар ва ўз хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси учун хулоса тайёрлайди. Комиссия Миллий хавфсизлик хизматидан ҳам материаллар олади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 89-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 3-4-сон, 128-модда