Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Рақамли технологиялар вазирлигининг 08.07.2024 й. 268-мҳ-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 01.07.2024 й. 20-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.08.2024 й. 3061-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2024 й.

N 3061-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.07.2024 й.

N 268-мҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

01.07.2024 й.

N 20


ҚАРОРИ



"Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ ва 28-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Ш.Х. Шерматов

Департамент бошлиғи

С.С. Сохибназаров

        





Қарорга

ИЛОВА



"Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор номи ва 1-банддаги "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари" деган сўзлар "Почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


1) номидаги "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари" деган сўзлар "Почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддимаси ва 2-илованинг 2-банди "а" кичик бандидаги "почта алоқаси операторлари, провайдерлари" деган сўзлар "почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 1-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички назорат - почта алоқаси миллий операторининг пул маблағларининг почта ўтказмаларини жўнатишниамалга оширувчи, фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш, шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этувчи ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолияти;";

ўн учинчи хатбошидаги "операторлари, провайдерлари" деган сўзлар "миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошидаги "операторлари, провайдерларида" деган сўзлар "миллий операторида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пул маблағларининг почта ўтказмаси (бундан буён матнда пул ўтказмаси деб юритилади) - почта жўнатмаси бўлиб, жўнатувчи унинг воситасида ўзи почта алоқаси миллий операторига тўлаган пул маблағлари суммасини адресатга тўлашни топширади;";

йигирма бешинчи хатбошисидаги "операторлари, провайдерларининг" деган сўзлар "миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси - чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилмадир (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).";


4) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"почта алоқаси миллий операторининг жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик;";


5) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Почта алоқаси миллий оператори томонидан ички назорат тизими унинг иш жиҳатлари, фойдаланувчилар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.";


6) 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Почта алоқаси миллий оператори ички назорат тизимининг тегишли тузилмасини ташкил этиши керак.";

иккинчи хатбошидаги "почта алоқаси оператори, провайдери" деган сўзлар "почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ички назорат тизими тузилмаси миллий операторининг тегишли бўлинмаси ёки масъул ходимлари, шунингдек почта алоқаси ходимларидан иборат.";

иккинчи хатбошидаги "почта алоқаси оператори, провайдери" деган сўзлар "почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички назорат тизими тузилмаси раҳбари олий маълумотга ва почта алоқаси миллий операторининг пул ўтказмалари билан боғлиқ бўлинмасини бошқариш бўйича камида икки йиллик иш тажрибасига ёки ички назорат тизими тузилмасида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши керак.";


8) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ички назорат тизимининг тузилмаси раҳбари ва масъул ходимларига малакавий ва ишбилармонлик обрўсига қўйиладиган талаблар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, почта алоқаси миллий операторининг раҳбари томонидан белгиланади.";


9) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "қонунчилик ҳужжатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 10-бандда:

бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги "почта алоқаси оператори, провайдерининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"почта алоқаси фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан почта алоқаси миллий оператор раҳбари кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлайди ва киритади;";


11) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "почта алоқаси оператори, провайдерининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Почта алоқаси миллий оператори мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар акс этган ички қоидаларни ишлаб чиқиши керак:";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"масъул ходимлар томонидан почта алоқаси миллий оператори раҳбарига жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби;";

ўзбек тилидаги матн қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички назорат тизимининг мақсад ва вазифаларига эришиш мақсадида ички назорат тизими раҳбари, масъул ходимлари ва почта алоқаси ходимлари ўртасида функсионал вазифаларни тақсимлаш;";

ўзбек тилидаги матннинг ўн тўртинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн еттинчи хатбошидаги "почта алоқаси оператори, провайдерининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Почта алоқаси миллий операторининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотлар билан алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаэнс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функсияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шўба корхоналардан уларнинг фойдаланувчилари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;

махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.";


14) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Почта алоқаси миллий оператори ҳар йили 15-январгача ички назорат тизими тузилмаси раҳбарлари ва масъул ходимларининг рўйхатларини, уларнинг шахсий маълумотларини илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инспекцияга тақдим этади.";


15) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Почта алоқаси миллий оператори ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасигача жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги чораклик ҳисоботларини Инспекцияга тақдим этилади.";


16) 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Почта алоқаси операторлари, провайдерларининг" деган сўзлар "Почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "почта алоқаси операторлари, провайдерларининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Почта алоқаси миллий оператори фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш чораларини кўриши керак.";


18) 20-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Почта алоқаси миллий оператори фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланиши шарт ва фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 19-бандида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта алоқаси миллий оператори юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўриши керак.";


19) 20-1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20-1. Почта алоқаси миллий оператори мазкур Қоидаларнинг 19-бандидаги учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижасига ишониши мумкин. Мазкур ҳолларда фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш натижаси бўйича сўнгги жавобгарлик почта алоқаси миллий операторининг зиммасида қолади. Бунда, почта алоқаси миллий оператори:";

бешинчи ва олтинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта алоқаси миллий оператори мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.

Почта алоқаси миллий оператори фойдаланувчи билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.";


20) 22-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Фойдаланувчининг операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириғи билан бир вақтда ёки кўп маротаба мурожаат қилишида почта алоқаси миллий оператори қуйидагиларни бажаришга мажбур:";

рус тилидаги матн қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"осуществлять пересылку денежных переводов после надлежащей проверки пользователей.";

рус тилидаги матнда еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


21) 23-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Почта алоқаси миллий оператори қуйидаги ҳолларда халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратиши ва таҳлил қилиши керак:";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жўнатувчилар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бўлмаган тақдирда почта алоқаси миллий оператори хорижий давлатларнинг почта алоқаси операторлари, провайдерлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ улардан уч иш куни давомида пул маблағларини жўнатувчилар тўғрисида қўшимча ахборот олиш имкониятига эга бўлиши керак. Бундай имконият бўлмаган ҳолда почта алоқаси оператори, провайдери билан шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш зарур.";


22) 23-1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23-1. Халқаро пул ўтказмаларини жўнатиш бўйича хизматларни кўрсатувчи почта алоқаси миллий оператори қуйидагиларни амалга ошириши лозим:";

олтинчи хатбошидаги "операторлар, провайдерлар" деган сўзлар "почта алоқаси миллий оператор" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар пул ўтказмаси мазкур бандда белгиланган талабларга жавоб бермаса, почта алоқаси миллий операторига пул ўтказмаларини жўнатиш тақиқланади.";


23) 27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агарда кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, почта алоқаси миллий оператори фойдаланувчининг раҳбарини идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.";


24) қуйидаги мазмундаги 27-1 ва 27-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"27-1. Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун белгиланган талаблар қўлланилади.

27-2. Почта алоқаси миллий операторининг чет элдаги шуъба корхоналари ва филиаллари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида почта алоқаси миллий операторининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда почта алоқаси миллий операторининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.";


25) қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. Почта алоқаси миллий оператори фойданалувчилардан олинган ахборот (ҳужжатлар) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда, ушбу ахборотни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, почта алоқаси миллий оператори тегишли ташкилотларга фойдаланувчилар ҳақидаги ахборотнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун мурожаат қилишга ҳақли.";


26) 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдаланувчи, бенефициар мулкдор ёки операция иштирокчиларининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахс билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган ҳолда, почта алоқаси миллий оператори мазкур Қоидаларнинг 8-бобида белгиланган чораларни кўриши керак.";


27) 31-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Почта алоқаси миллий оператори қуйидаги ҳолларда фойдаланувчига операцияларни амалга оширишни рад этиши лозим:";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай ҳолларда почта алоқаси миллий оператори махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши керак.";


28) 33-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни почта алоқаси миллий оператори ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чораларни кўриши шарт.

Почта алоқаси миллий оператори таваккалчилик даражаси ҳамда уни пасайтиришнинг талаб этиладиган даражасини аниқлаши, таваккалчилик тури ва даражасига қараб тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши керак.";


29) 35-банди қуйидаги мазмундаги "и-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"и-1) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси;";


30) 36 - 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда, почта алоқаси миллий оператори ушбу фойдаланувчига нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўриши ва доимий мониторинг қилиб бориши шарт.

37. Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси миллий оператор фойдаланувчини лозим даражада текшириш натижалари бўйича тўпланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқиши лозим

38. Почта алоқаси миллий оператори ички қоидаларда белгиланган тартибда юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча фойдаланувчиларнинг ҳисобини юритиши керак. Юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар махсус журналга киритилади.";


31) 39-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Почта алоқаси миллий оператори жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадда почта алоқаси миллий оператори:";

бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "почта алоқаси оператори, провайдерининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "почта алоқаси оператори, провайдери" деган сўзлар "почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32) 40-1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта алоқаси миллий оператори махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйиши мумкин.";


33) 48 ва 49-бандлардаги "почта алоқаси оператори, провайдери" деган сўзлар "почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


34) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Почта алоқаси миллий оператори операцияларни амалга оширишда улар иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштириши шарт.";


35) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағлари ишга солинмай тўхтатиб қўйилганда почта алоқаси миллий оператори ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағларининг миқдорини кўрсатган ҳолда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида уч соатдан кечиктирмай хабар юбориши лозим.";


36) 55-банддаги "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари" деган сўзлар "Почта алоқаси миллий оператори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


37) 58-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Почта алоқаси миллий оператори фақат махсус ваколатли давлат органидан қуйидагилар тўғрисида тегишли ахборотни олган ҳолдагина ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағларидан фойдаланишга рухсат беради ва тўхтатиб турилган операция ўтказилишини тиклайди:";


38) 59-банддаги "Почта алоқаси операторлари, провайдерларининг" деган сўзлар "Почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин


39) 60-банддаги "почта алоқаси операторлари, провайдерларининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


40) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Почта алоқаси миллий оператори махсус ваколатли давлат органининг ёзма сўровлари бўйича қўшимча ахборотни тақдим этади.";


41) 61-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта алоқаси миллий оператори махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини кўриш мақсадида пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни ўз вақтида ва фойдаланувчини олдиндан хабардор қилмасдан ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиши шарт.";


42) 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Почта алоқаси миллий оператори пул маблағлари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки фойдаланувчи билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлаши шарт.";


43) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Почта алоқаси миллий оператори жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайди, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайди ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Почта алоқаси миллий оператори ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган ахборотнинг унинг ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди.";


44) 68-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. Почта алоқаси миллий оператори ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.";

иккинчи хатбошидаги "почта алоқаси оператори, провайдерининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


45) 69-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Почта алоқаси миллий оператори томонидан мазкур қоидаларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Инспекция, зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.";

иккинчи хатбошидаги "почта алоқаси оператори, провайдерининг" деган сўзлар "почта алоқаси миллий операторининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


46) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"71. Почта алоқаси миллий оператори, шу жумладан почта алоқаси миллий операторининг раҳбари, ички назорат тизими тузилмасининг раҳбари ва масъул ходимлари ҳамда почта алоқаси ишчилари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 август