Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.08.2024 й. ПҚ-293-сон "Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2024 й.

N ПҚ-293



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КРИПТОЛОГИЯ СОҲАСИДА ТАЪЛИМ ВА

ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда республикада ахборотни криптографик ҳимоялашни таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида республиканинг қатор олий таълим муассасаларида ахборот тизимлари ва технологиялари, ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик инжиниринги ҳамда криптография ва криптотаҳлил йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдидларнинг ошиб бориши, квант технологиясига асосланган тезкор компьютерларнинг яратилиши ва келгусида улардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, ахборотни ҳимоялашда қўлланадиган криптографик алгоритмларни доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Ушбу соҳада илғор хорижий давлатлар эришган ютуқлар миллий криптология мактабини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик ҳимоялашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-614-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ҳамда ахборотни криптографик ҳимоялаш миллий тизимини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида миллий криптология соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурга киритилган мавзуларнинг ижроси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказиладиган танловлар асосида республиканинг соҳавий ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Давлат хавфсизлик хизмати буюртмасига мувофиқ Дастурга киритилган мавзуларни Олий таълим, фаи ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги танловлари доирасида бажарилишига рухсат берилади.

Дастур доирасида эришилган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотлар Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфидаги Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулки ҳисобланади.


3. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Давлат хавфсизлик хизмати ҳузурида республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда - Эксперт гуруҳи) ташкил этилсин.


5. Қуйидагилар Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат ва жамият ҳаётидаги реал эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, республикада криптология соҳасида долзарб муаммоларни ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот мавзуларини шакллантириш;

илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида криптология соҳасига оид фан дастурлари, дарсликлар ва бошқа ўқув материалларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ҳамда улар бўйича эксперт хулосаларини бериш;

криптология соҳасида миллий стандартлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ахборот хавфсизлиги ва замонавий киберхавфсизлик талабларига мослиги юзасидан хулосалар бериш, шунингдек, уларни такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш.


6. Белгилансинки:

Эксперт гуруҳи Давлат хавфсизлик хизмати ҳузурида доимий фаолият юритадиган идоралараро коллегиал орган ҳисобланади;

Эксперт гуруҳининг фаолияти моддий-техник жиҳатдан қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.


7. Давлат хавфсизлик хизмати икки ой муддатда Эксперт гуруҳининг таркибини ва низомини тасдиқласин.


8. Мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилсин, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилсин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 августдаги

ПҚ-293-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида криптология

соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш шакли


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъул ижрочилар


I. КРИПТОЛОГИЯ СОҲАСИГА ОИД ТАЪЛИМНИНГ

УСЛУБИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Республикада криптология фанлари бўйича таълимни ривожлантириш

1. Криптологияга оид фанларнинг ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.


2024 йил

сентябрь


Молиялаштириш талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат хавфсизлик хизмати

2. Илғор хорижий давлатлар тажрибаси ва миллий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, республика олий таълим муассасаларида криптологияга оид фан дастурларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш юзасидан хулосалар тайёрлаш ҳамда уларни Эксперт гуруҳи билан келишиш.


2024 йил

октябрь


3. Ишчи гуруҳ хулосаларини инобатга олган ҳолда ўқув дастурларини қайта ишлаб чиқиш.


2024-2025 йй.

2.

Криптология фанлари бўйича замонавий ўқув-методик мажмуаларни яратиш


1. Криптологияга оид фанлар бўйича замонавий ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш.


2024 йил

октябрь


Республика бюджети ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати


2. Криптологияга оид фанлар бўйича замонавий ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

ноябрь


3. Режага мувофиқ замонавий ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш.


2024-2025 йй.

3.

Криптология фанлари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш


1. Криптологияга оид фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.


2024 йил

сентябрь


Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати


2. Малака ошириш бўйича ўқув дастурларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.


2024 йил

октябрь

3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази базасида криптологияга оид фанлардан дарс бераётган профессор-ўқитувчилар учун соҳанинг етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда малака ошириш курсларини ташкил этиш.


Алоҳида

режага

мувофиқ,

доимий

4.

Республика олий таълим муассасаларининг иқтидорли ёшлари ўртасида криптология бўйича фан олимпиадасини ташкил этиш


1. Олий таълим муассасаларининг иқтидорли ёшлари ўртасида криптология бўйича ҳар йили ўтказиладиган фан олимпиадасини таъсис этиш ва унинг низомини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар (тизимида олий таълим муассасалари мавжуд)


2. Криптология бўйича фан олимпиадасини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь

3. Режага мувофиқ криптология бўйича фан олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили

ноябрь ойида


II. КРИПТОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТЛАР

КЎЛАМИ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

5.

Криптология соҳасидаги илмий фаолият натижаларини оммалаштириш

1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Радиоэлектрон тизимлар ва ахборот технологиялари марказида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, хусусан, криптологиянинг фундаментал ва амалий йўналишлари муаммолари бўйича тайёрланган илмий мақолаларни ўз ичига қамраб олувчи  "Ахборот хавфсизлиги муаммолари" илмий журналини таъсис этиш, таҳрир ҳайъати ва унинг иш тартиби ҳақидаги низом ҳамда нашриёт ишини молиялаштириш тартибини белгиловчи идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида


Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат хавфсизлик хизмати


2. "Ахборот хавфсизлиги муаммолари" илмий журналининг мунтазам фаолият олиб боришини таъминлаш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.


2024 йил

декабрь

3. Эстафета тартибида тегишли муассасаларда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, хусусан криптологиянинг фундаментал ва амалий йўналишлари муаммоларини муҳокама қилиш бўйича ўтказиладиган "CyberCryptUz" илмий-техник конференциясини таъсис этиш, таҳрир ҳайъати ва унинг иш тартиби ҳақидаги низом ҳамда конференция иши ва материалларини нашр этишни молиялаштириш тартибини белгиловчи ҳужжатни ишлаб чиқиш.


2025 йил

апрель


4. "CyberCryptUz" республика илмий-техник конференциясининг мунтазам ташкил этилишини таъминлаш.


Ҳар йили

октябрь

ойида


6.

Фанлар академияси тизимида криптология муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий тузилмани ташкил этиш чораларини кўриш


1. Фанлар академияси тизимида криптологиянинг математик, физик ва техник муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий тузилмалар ва лабораторияларни ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2024 йил

сентябрь


Молиялаштириш талаб этилмайди

Фанлар академияси

2. Фанлар академияси тизимида криптология муаммоларини тадқиқ этувчи тузилмалар ва лабораторияларни ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, "Квант ахбороти", "Квант криптографияси" ва бошқа шу йўналишларда илмий тадқиқотларни амалга оширишни назарда тутиш.


2024 йил

октябрь

7.

Ўзбекистон Миллий университетида криптология фанини янада ривожлантириш чораларини кўриш


1. Ўзбекистон миллий университети таркибида криптологиянинг математик ва компьютер асосларини тадқиқ этиш билан шуғулланувчи ўқув ва илмий тузилмалар ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.


2024 йил

сентябрь


Молиялаштириш талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Ўзбекистон миллий университети таркибида криптология йўналиши бўйича ўқув ва илмий тузилмалар ташкил этишга оид тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, "Квант ахбороти", "Квант компьютери", "Постквант криптографияси", "Криптотаҳлил" ва бошқа шу йўналишларда илмий тадқиқотлар ва таълим жараёнларини амалга оширишни назарда тутиш.


2024 йил

октябрь

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 августдаги

ПҚ-293-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида миллий криптология

соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича

2024-2028 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари

ДАСТУРИ

Т/р

Илмий лойиҳа мавзуси

Амалга ошириш механизми,

кутилаётган натижалар


Лойиҳани бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


Лойиҳани

молиялаштириш

ҳажми*


1.

Криптография фани бўйича электрон ўқув қўлланма яратиш

Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида қўлланма таркиби ва мазмуни бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида замонавий криптографиянинг асосий масалалари ва инструментларини мужассам этган электрон ўқув қўлланмани яратиш.

Қўлланмани услубий ишланмаларга қўйилган талабларга мослигини текшириш, виртуал платформаларда синовдан ўтказиш, ахборот хавфсизлиги йўналишидаги малакавий талабларга мувофиқлиги ва самарадорлиги бўйича баҳолаш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

2.

Криптотаҳлил фани бўйича электрон ўқув қўлланма яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида қўлланма таркиби ва мазмуни бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида замонавий криптотаҳлилнинг асосий масалалари ва инструментларини мужассам этган электрон ўқув қўлланмани яратиш.

Қўлланмани услубий ишланмаларга қўйилган тегишли талабларга мослигини текшириш, виртуал платформаларда синовдан ўтказиш, ахборот хавфсизлиги йўналишидаги малакавий талабларга мувофиқлиги ва самарадорлиги бўйича баҳолаш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар

1 719 317 958 сўм

3.

loT қурилмалари учун шифрлаш алгоритмини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида кичик хотира ва кам ҳисоблаш қувватини талаб қиладиган ҳамда мобил ва мини-қурилмалар учун тезкор ишловчи шифрлаш алгоритмини яратиш.

Алгоритмни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритм учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

4.

Хэш-функция алгоритмини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида ўзгарувчан узунликдаги хэш-қийматни шакллантириш ва турли платформаларда қулай реализация қилиш имкониятига эга калитли ва калитсиз хэш- функция алгоритмларини яратиш.

Алгоритмларни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритмлар учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

5.

Псевдотасодифий сонлар генераторларини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган сонлар генератори учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида текис тақсимланган ва катта даврга эга бўлган псевдотасодифий сонларни ҳосил қилувчи алгоритмларни яратиш.

Алгоритмларни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритмлар учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

6.

Транспорт поғонасида хавфсиз алоқани ўрнатиш учун калитларни генерация қилиш алгоритмини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида транспорт поғонасида фойдаланувчилар ўртасида хавфсиз алоқани ўрнатишда махфийлик, тўлалик ва аутентификация механизимлари учун калитларни генерация қилиш алгоритмини яратиш.

Алгоритмни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритм учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

7.

Асимметрик криптотизим параметрларини генерация қилиш алгоритмларини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида эллиптик эгри чизиқ асосидаги асимметрик шифрлаш, электрон рақамли имзо ва калитларни генерациялаш алгоритмлари параметрларини генерация қилиш алгоритмларини яратиш.

Алгоритмларни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритм учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

8.

Постквант асимметрик шифрлаш алгоритмини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида квант ҳужумларга бардошли постквант асимметрик шифрлаш алгоритмини яратиш.

Алгоритмни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритм учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

9.

Постквант электрон рақамли имзо алгоритмини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида квант ҳужумларга бардошли постквант электрон рақамли имзо алгоритмини яратиш.

Алгоритмни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритм учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

10.

Постквант калитларни генерация қилиш протоколини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган протокол учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида квант ҳужумларига бардошли постквант калитларни генерация қилиш протоколини яратиш.

Протоколни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Протокол учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

11.

Электрон рақамли имзо алгоритмларини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида турли математик масалалар мураккабликларига асосланган кўр-кўрона, жамоавий ва аноним имзо қўйиш махсус алгоритмларини яратиш.

Алгоритмларни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритмлар учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

12.

Булутли ҳисоблаш тизимлари учун махсус шифрлаш алгоритмини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида булутли ҳисоблаш тизимларида катта ҳажмдаги маълумотларни шифрлашга мўлжалланган алгоритм яратиш.

Алгоритмни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Алгоритм учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

13.

Катта разрядли туб сонларни ишлаб чиқиш алгоритмларини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган алгоритм учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида катта разрядли туб сонларни ишлаб чиқиш ва тубликка текширишнинг янги алгоритмларини яратиш.

Алгоритмларни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш, самарадорлигини баҳолаш.

Алгоритмлар учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

14.

Объектни аутентификация қилиш протоколларини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган протокол учун техник топшириқ ва талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида объектни аутентификация қилишнинг замонавий ёндашувларга асосланган протоколларини яратиш.

Протоколларни замонавий криптографик талаблар бўйича текшириш ва криптографик бардошлилигини баҳолаш, ишлаш тезлиги, дастурий ва аппарат-дастурий реализациясини синовдан ўтказиш.

Яратилган протоколлар учун замонавий дастурлаш тилларида кутубхоналар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм

15.

Замонавий криптотаҳлил усулларини яратиш


Республика ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш асосида яратиладиган криптотаҳлил усулларига талабларни ишлаб чиқиш.

Танлов асосида замонавий криптографик алгоритмларнинг криптобардошлилигини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг янги усулларини яратиш.

Яратилган усуллар орқали криптографик алгоритмларни баҳолаш мураккабликлари бўйича тажриба-синовларини ўтказиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш

Яратилган усуллар учун дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш.


2024-2028 йиллар давомида, ўтказиладиган танловга мувофиқ


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


1 719 317 958 сўм


Жами сумма:



25 789 769 370 сўм

          

*) Илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ҳажми Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ea раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу дастурдаги илмий-тадқиқот ишлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳамда Давлат хавфсизлик хизматига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 август