Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.08.2024 й. 536-сон қарорига илова)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 августдаги

536-сон қарорига

ИЛОВА



Электрон ҳисоблаш машиналари учун

яратилган дастурларни ва маълумотлар

базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида"ги Қонунига (кейинги ўринларда - Қонун) асосан электрон ҳисоблаш машиналари ҲМ) учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича талабномани (кейинги ўринларда - талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда - талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.


4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ТАЛАБНОМАГА ДОИР ТАЛАБЛАР


5. Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак.


6. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда - ариза);

ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини идентификация қилиш имконини берувчи материаллар;

реферат.


7. Ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.

Аризада талабнома берувчининг тўлиқ номи (исми), асарнинг ҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси) номи кўрсатилади.


8. Аризанинг 21-кодли "Талабноманинг қайд рақами" ва 22-кодли "Талабноманинг келиб тушган санаси" графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.


9. Аризанинг 71-кодли "Ҳуқуқ эгаси" графасида талабнома берувчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:

резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки яшаш жойи манзиллари;

норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда - БИМТ) ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).

Талабнома берувчилар бир нечта бўлганда, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.


10. Аризанинг 54-кодли ҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи" графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи кўрсатилади.


11. Аризанинг "Аввалги номи" ёки "Муқобил номи" графасида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги ёки муқобил номи кўрсатилади.

Расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси аризанинг 54-кодли графасида кўрсатилганидан бошқача номланган ёки айни пайтда бошқа номга (қўшимча равишда) эга бўлганда мазкур графа тўлдирилади.


12. Аризанинг "Жамлама асар номи" графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини қисм сифатида ўз таркибига олган жамлама асар номи кўрсатилади.

Мазкур графа расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг бир қисми ҳисобланганда тўлдирилади.


13. Аризанинг ҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана" графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана кўрсатилади.


14. Аризанинг ҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) жой ва сана" графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) мамлакат номи ва сана кўрсатилади.


15. Аризанинг "Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар" графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини яратишда қўлланилган муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган бошқа асарлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.


16. Аризанинг "Ёзишмалар учун манзил" графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.


17. Аризанинг "Илова қилинган ҳужжатлар" графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.


18. Аризанинг 72-кодли "Муаллиф" графасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва фуқаролиги, шунингдек:

резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ ST.3 стандарта бўйича мамлакат коди;

норезидентлар учун БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).


19. Агар муаллиф ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилишда уни муаллиф сифатида кўрсатилмаслигини, яъни аноним ҳолда қолишни сўраган ёки тахаллус остида кўрсатилишини истаган бўлса, "Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин" графасининг тегишли катакчаларида белги кўйилади ва тегишли жойда унинг тахаллуси кўрсатилади.


20. ЭҲМ учун яратилган дастурни идентификация қилувчи материаллар бошланғич матни (муайян дастурлаш тилида ёзилган, муайян компилятор қайта ишламаган матннинг тўлиқ ёки фрагментлари) 10 МБгача ҳажмдаги pdf форматда тақдим қилинади.

Шу билан бирга, материалларнинг таркибига уни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материалларини ҳамда унинг томонидан ҳосил қилинадиган исталган визуал ва аудиовизуал файлларни 10 МБгача ҳажмдаги zip форматда киритишга йўл қўйилади.


21. Расмий рўйхатдан ўтказилаётган маълумотлар базасини идентификация қилиш мақсадида ундаги маълумотларни тақдим этишнинг объектив шакли ва мажмуаивийлигининг ташкил қилганлигини ҳамда уларнинг бир тизимга келтирилганлигининг акс этиши учун мазкур маълумотлар 10 МБгача ҳажмдаги pdf форматда тақдим қилинади.


22. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини идентификация қиладиган депонентланган материаллар объектнинг номи, ҳуқуқ эгаси ва барча муаллифлар кўрсатилган титул варағини ўз ичига олиши керак.


23. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг реферати қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи (аризада кўрсатилган ҳолатда);

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси, қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган аннотация (700 белгидан кўп бўлмаган);

ишлатиладиган ЭҲМ тури;

дастурлаш тили ҲМ дастури учун);

маълумотлар базасини бошқариш тури ва версияси (маълумотлар базаси учун);

операцион тизим тури ва версияси;

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг килобайт бирликдаги ҳажми.


24. Рефератда стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар мавжуд бўлмаганда, илмий ва техникавий адабиётларда қабул қилинган атамалар ва қисқартмалар қўлланилади.

Рефератда илмий-техникавий адабиётларда кенг қўлланилмайдиган атама ва ишоралар ишлатилганда уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилганда тушунтириб ўтилади.

Рефератда илмий-техникавий адабиётларда илмий бўлмаган тушунчалар ва рефератда таърифловчи деб ҳисобланган терминлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Рефератда ҳамма шартли белгилар очиб кўрсатилиши лозим.


25. Талабномада одоб-ахлоқ ва ижтимоий қоидаларга зид иборалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар, бошқа шахсларнинг талабномалари ёки асарларига нисбатан асоссиз ва ноўрин фикрлар, талабномага бевосита тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар кўрсатилмаслиги лозим.


26. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.



3-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ


27. Давлат хизматидан фойдаланишда:

резидентлар давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали;

норезидентлар давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.

Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.


28. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.


29. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - Марказ) текширувни амалга ошириш мақсадида ахборот тизимидан доимий фойдаланишини таъминлайди.

Агар мазкур Регламентда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, текширув босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар Марказ билан олиб борилади.


30. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.

Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланади.

Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.


31. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

Патент божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.


32. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


33. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.



4-БОБ. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


34. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда иккита ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (DT) - ЭҲМ учун яратилган дастурларга, (MB) - маълумотлар базаларига, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон - талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон - шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.


35. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.


36. Ваколатли орган қабул қилинган талабнома тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни мобайнида Ахборот тизимига барча фойдаланиши мумкин бўлган кўринишда жойлаштиради.


37. Талабнома келиб тушганидан сўнг Марказ томонидан тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва Қонун ҳамда мазкур Регламент талабларига мувофиқлиги текширилади.

Текширув талабнома келиб тушганидан сўнг ўн кун ичида амалга оширилади.


38. Текширув жараёнида талабнома мазкур Регламентнинг талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланганда, талабнома берувчига етишмаётган ёки тузатиш талаб этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровнома жўнатилади.

Сўровномага талабнома берувчи томонидан тўлиқ жавоб уч ой ичида тақдим этилади.

Талабнома берувчига сўровнома юборилганда текширув муддати тўхтатиб турилади.

Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.


39. Текширув натижасида талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.


40. Талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент талабларига зид эканлиги аниқланганда, ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


41. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.


42. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабномани текшириш тезкор тартибда ўтказилиши мумкин. Тезкор тартибда текширувни амалга ошириш учун талабнома берувчи талабнома билан биргаликда илтимоснома тақдим қилади.

Талабнома тезкор тартибда Марказ томонидан илтимоснома келиб тушган кундан эътиборан бир кун ичида талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида текширилади.


43. Расмий ахборотномада ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси тўғрисида маълумотлар эълон қилингунга қадар талабнома берувчи Марказнинг сўровномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан талабнома материалларига талабнома топширилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга. Сўровномага мазкур Регламентнинг 38-бандида назарда тутилган тартибда жавоб берилади.


44. Талабнома материалларига тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза бериш йўли билан белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда амалга оширилади.


45. Давлат божи тўланмаганда тегишли ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божи белгиланган миқдорга мос бўлмаганда, талабнома берувчи Марказ томонидан божнинг етишмаган қисмини тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаши керак.


46. Белгиланган патент божи тўланганда, ваколатли орган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини мазкур Регламентга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакллардаги Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида автоматик тарзда расмий рўйхатга олади ва ахборот тизими орқали талабнома берувчига унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани электрон шаклда юборади.

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.

Талабнома берувчининг хоҳишига кўра ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


47. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.


48. Сўровнома, хабарнома, текширув натижалари тўғрисидаги қарорлар ва ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома QR-код (матрик штрихли кодли) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.


49. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.


50. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган

дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий

рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Талабнома берувчи


Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг махсус ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ёхуд почта алоқаси орқали талабнома топширади.


Хоҳишига кўра









2-босқич

Талабнома берувчи


ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича талабнома топшириш учун патент божини тўлайди.


3 ой ичида









3-босқич

Адлия вазирлиги


1. Талабномани қабул қилади.


2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани талабнома берувчига юборади.


Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда









4-босқич

"Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси


1. Талабнома материалларини текширади.


2. Текшириш натижаси бўйича электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабнома берувчига юборади.


Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 10 кун (текширувни тезкор тартибда ўтказиш юзасидан илтимоснома келиб тушган санадан бошлаб 1 кун) ичида









5-босқич

Талабнома берувчи


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш, гувоҳномани бериш ва эълон қилиш учун патент божини тўлайди.


Рўйхатдаи ўтказиш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб 3 ой давомида









6-босқич

Адлия вазирлиги


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказади ва муҳофаза ҳужжатини беради.


Белгиланган миқдорда патент божи тўланганда автоматик тарзда



         





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган

дастурни ва маълумотлар базасини расмий

рўйхатдан ўтказиш учун

АРИЗА

       

(22) Талабноманинг келиб тушган санаси

_____________________________________


(21) Талабноманинг қайд рақами

_____________________________________

    

Ёзишмалар учун манзил:

_____________________________________

_____________________________________


Телефон: _____________________________


Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган

дастурни ёки маълумотлар базасини расмий

рўйхатдан ўтказиш учун

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

(71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи):

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________


СТИР ёки ЖШШИР (резидентларучун):

_____________________________________

_____________________________________


БИМТ ST. 3 стандарта бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса):


(54) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи:

______________________________________________________________


q Аввалги номи

q Муқобил номи


Жамлама асар номи (агар рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг қисми ҳисобланса)

Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар

Рўйхат рақами

_____________________________________

Рўйхатга олинган сана

_____________________________________

ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана

_________ йил _________ сана _________ ой


ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) жой ва сана

Мамлакат

_____________________________________


Сана

_________ йил _________ сана _________ ой

Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар:

______________________________________________________________

______________________________________________________________

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

    

q асарни идентификацияловчи материаллар:

дастлабки матн _______ варақда

      

q ЭҲМ учун яратилган дастурни аудиовизуал акс эттирган материалларни идентификацияловчи материаллар:

q тасвирлар _______ варақда

q бошқа (кўрсатилсин): _____________________


q маълумотлар базасини идентификацияловчи материаллар _______ варақда

q реферат _______ варақда

q ишончнома

q бошқа ҳужжатлар:

(72) Муаллиф

(Ф.И.О., фуқаролиги, резидентлар учун иш жойи, лавозими ва илмий даражаси кўрсатилади)

Турар жой манзили,

БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса)

Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин:

ЖШШИР

(резидентлар учун):



q аноним

q тахаллус остида









_____________________________________

_____________________________________

               талабнома берувчи ёки вакил



QR-код



         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш тўғрисида

АРИЗА


Келиб тушган санаси

_____________________



Қайд рақами

_____________________


Талабномага тўлдириш, аниқлик

ва тузатишлар киритиш тўғрисида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

(21) Талабноманинг қайд рақами


(22) Талабноманинг келиб тушган санаси


Мазкур аризани тақдим этган ҳолда талабнома материалларига қуйидаги тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритишингизни сўрайман:

_____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________

Тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритилган маълумотлар:

_____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________

_____________________________________________________________________

Аризага иловалар:

_____________________________________

_____________________________________

               талабнома берувчи ёки вакил



QR-код



        





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Дастурий маҳсулотлар

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

(11) Рўйхатга олиш рақами


(15) Рўйхатга олиш санаси


(19) Мамлакат коди


(21) Талабноманинг қайд рақами


(22) Талабноманинг келиб тушган сана


(40) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами


(71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи)


(72) Муаллифлар


(74) Вакил


(54) Дастурий маҳсулот номи


(57) ЭҲМ учун яратилган дастурнинг реферати


(98) Ёзишмалар учун манзил


Изоҳ. Мазкур реестрда ишлатилаётган кодлар Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг стандартлари асосида белгиланган.






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Маълумотлар базалари

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ


(11) Рўйхатга олиш рақами


(15) Рўйхатга олиш санаси


(19) Мамлакат коди


(21) Талабноманинг қайд рақами


(22) Талабноманинг келиб тушган сана


(40) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами


(71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи)


(72) Муаллифлар


(74) Вакил


(54) Маълумотлар базасининг номи


(57) Маълумотлар базасининг реферати


(98) Ёзишмалар учун манзил


Изоҳ. Мазкур реестрда ишлатилаётган кодлар Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг стандартлари асосида белгиланган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 сентябрь