Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2024 й. ПҚ-331-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
23.09.2024 й.
N ПҚ-331
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-382-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 23 сентябрдаги
ПҚ-331-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг айрим қарорларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2977-сон қарори 1-бандининг "в" кичик бандидаги "2025", "9" ва "4" рақамлари тегишинча "2027", "18" ва "8" рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III фаза)" лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4170-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "тўрт" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 24 сентябрь