Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 29.07.2005 й. 1499-сон билан рўйхатга олинган КСХВ 20.07.2005 й. 160-сон Буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2005 йил 29 июлда 1499-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2005 йил 20 июлдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш,
дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат
қилиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 03-1-58-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ушбу Йўриқнома уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Ушбу Йўриқномада қўлланиладиган тушунчалар:
уруғлик - ўсимликнинг нав ва дурагайларни сақлаб қолиш, такрор етиштириш учун ишлатиладиган ботаник донлари ёки бошқа қисмлари;
сертификатланган (репродукцион) уруғликлар - фонд уруғликларини ва уларнинг кейинги репродукцияларини кўпайтиришдан олинадиган уруғликлар;
дурагай уруғликлар - туркумдошларни чатиштиришдан олинадиган уруғликлар;
генетик сифат (нав сифати) - муайян нав уруғликнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини билдирувчи кўрсаткичлар мажмуи;
экинбоплик хусусияти - уруғликларнинг экишга қанчалик яроқли эканлигини билдирувчи кўрсаткичлар мажмуи;
уруғлик туркуми - бир турдаги (муайян экин, нав, репродукция, тоифа, генетик (нав) тозаликдаги, муайян йил ҳосилидан олинган, келиб чиқиши бир), ҳужжат билан тасдиқланган махсус жамланган уруғликнинг бир хил миқдори;
апробация қилиш - ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини, касалликларга, зараркунандаларга чидамлилиги ва экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида далада ўтказиладиган тадқиқот;
ҚИЛИШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ
1-§. Уруғлик донни қабул қилишга тайёргарлик кўриш
1. Навли ва дурагай уруғлик дон келиб тушиши бошлангунига қадар корхона қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
а) келиб тушиши кутилаётган партияларнинг алоҳида уруғлик дон сақлаш омборлари бўйича қуйидагиларга биноан тайёрлов режаларини инобатга олган ҳолда жойлаштириш режасини тузиш (корхона раҳбари тасдиқлайди), жумладан:
экинлар,
навлар (дурагайлар),
авлодлар,
нав тозалиги тоифалари,
уруғлик дон стандартлари синфлари,
намлик ҳолати (озуқабоп экинларнинг ўхшаш дони учун),
аралашмалар, шу жумладан, қийин ажратиладиган аралашмалар (озуқабоп дон учун ифлосланганлиги ҳолати бўйича);
б) уруғлик донни жойлаштириш ҳамда навли ва дурагай уруғлик дон билан боғлиқ жараёнларни расмийлаштириш учун керакли миқдорда қоплар, ёрлиқлар, пломбалар, нав ҳужжатлари бланкалари миқдорини тайёрлаб қўйиш;
в) туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан барча уруғчилик хўжаликлари бўйича, шунингдек навли уруғлик дон тайёрлашга контрактация шартномаси тузилган бошқа хўжаликлар бўйича белгиланган тартибга қатъий мувофиқликда расмийлаштирилган навли экин майдонлари апробацияси далолатномалари тузилганлигини аниқлаш.
2. Навли ва дурагай уруғлик донни қабул қилиш ва жойлаш учун ажратилган омборлар ўз вақтида таъмирланган, дезинфекцияланган бўлиши ва барча техник талабларни қаноатлантириши, жумладан, қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
созланган томлар, деворлар, зич ёпиладиган эшиклар, тешиксиз, ёриқсиз силлиқ пол;
қуруқ, сизот сувлардан яхши ҳимояланган пол ва деворлар, тош ва ғиштдан қурилган омборлар сувалган, ёғочдан қурилган омборларда мустаҳкам, ёриқсиз, барча омбор деворлари оқланган;
ички томондан металл турлар - шишатутгичлар билан тўсилган ойналанган деразалар, электр лампаларда турли ҳимоя қалпоқлари бўлиши лозим.
3. Уруғлик дон омборлари теварагидаги худуд асфальтланган, тозаланган ва зараркунандаларга қарши дизинфекцияланган бўлиши лозим.
2-§. Уруғлик донни қабул қилиш
4. Уруғлик дон етиштирувчи хўжаликлар томонидан бошоқли дон уруғликлари нав ва авлодлари бўйича ғалла қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарига белгиланган шаклдаги бирламчи ҳужжатлар билан биргаликда топширилади.
Бирламчи ҳужжатларга қуйидагилар киради:
а) "Ўздавуруғназоратмарказ" томонидан берилган экиш сифат кўрсаткичларини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати нусхаси;
б) уруғлик майдонида ўтказилган апробация далолатномаси (193, 197-сонли шакллар 1 ва 2 иловаларда келтирилган)
5. Дон қабул қилиш корхоналарига топширилган 193 ва 197-шакллари бўйича уруғлик доннинг авлоди, нави ва нав софлиги стандарт талабига жавоб берувчи бирламчи ҳужжатлар "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
6. "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига топширилган уруғлик партиялари бўйича уруғликнинг яшовчанлиги аниқланади.
7. Дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинган уруғлик партиялари қайта ишлангандан кейин давлат стандарти талаблари асосида ўртача намуналар қабул қилиб олинади ва "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг синов лабораторияларига топширилади.
8. Хўжаликлардан навли уруғлик донларни тегишли нав ҳужжатларисиз қабул қилиш ва яшовчанлик таҳлилларининг натижаларисиз жойлаш қатъиян тақиқланади.
9. Қабул қилинаётган уруғлик дон сифати (яшовчанлиги, унувчанлиги) борасида шубҳа туғилганда, бундай уруғлик партиялари алоҳида жойлаштирилади. Ушбу уруғлик донлардан яшовчанлик, унувчанлигини такрорий аниқлаш учун "Ўздавуруғназоратмарказ"га ўртача намуна танлаб олинади ва жўнатилади.
10. Нав ҳужжатлари хўжалик раҳбари ёки унинг ўринбосари, моддий жавобгар шахс томонидан имзоланиши ва хўжалик муҳри билан тасдиқланиши лозим.
11. Бир хил уруғлик дон партияларига биринчи автомашина (вагон ва бошқалар) билан корхонага етказиладиган уруғликнинг нав ҳужжатлари топширилиши керак.
Шу партиядаги уруғлик донга эга бўлган кейинги машиналарнинг юкхатлари тегишли нав ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
12. Уруғлик дон учун нав ҳужжати бўлмаганда, у тўлиқ тўлғазилмаганида ва ҳужжатда кўрсатилган уруғлик дон сифати тўғри келмаганда дон топширувчининг розилиги билан ушбу партия оддий (товар) дон сифатида қабул қилинади.
13. Уруғлик дон ҳужжатларсиз ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар билан келтирилган ҳар бир ҳолат бўйича корхона раҳбари, лаборатория ходими, "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг вилоят ёки туман инспектори ва уруғлик дон топширувчи иштирокида далолатнома тузилади.
14. Уруғлик дон қабул қилинаётганда корхона лабораторияси келтирилган уруғлик донга берилган нав ҳужжатидаги ёзувлар апробация далолатномаларига мос келиш-келмаслигини текшириши лозим.
Лаборант уруғлик дон топширувчи иштирокида белгиланган давлат стандарти бўйича уруғлик дондан намуналарини танлаб олади ва уларнинг бир хиллигини, ранги, ҳидини аниқлаш учун уруғлик донларни кўздан кечиради. Келтирилган уруғлик доннинг ташқи аломатлари (шакли, типи, ранги) нав тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган нав номига мувофиқлигини текширади, шаҳодатнома ёки гувоҳноманинг тескари томонида кўрсатилган бандига аслида келтирилган уруғлик дон сифатининг мувофиқлигини аниқлаш учун уруғлик доннинг намлиги ва бегона дон ҳамда зараркунандалар билан зарарланганлигини, қийин ажралувчи, зарарли аралашмалар ва карантин бегона ўт уруғларининг бор йўқлигини аниқлайди.
15. Навли уруғлик дон сифати аниқланганидан кейин, дон маҳсулот корхонаси топширувчи юкхатининг биринчи нусхаси орқа томонига белгиланган шаклдаги штамп қўяди, журналга санани, таҳлиллар қайдлов ёзуви тартиб рақамини, уруғлик донни жойлаштириш жойи, таҳлил натижалари ва бошқа кўрсаткичларни кўрсатади. Бундан ташқари, топширувчи юкхатига йирик шрифт билан "Навли (дурагай) уруғлик дон" деган штамп қўйилади.
16. Агар битта дон топширувчи кун давомида навдорлик сифат кўрсаткичлари жиҳатдан бир хил навли, авлодли ва тоифали, уруғлик донни бир неча маротаба топширса, навли уруғлик дон таҳлили ва уларни қабул қилинишини расмийлаштириш кунлик ўртача намуналар бўйича амалга оширилади.
17. Қабул қилиш пайтида топширувчидан олинадиган уруғлик дон нави ва экин тўғрисидаги ҳужжатлар корхона бухгалтериясида ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан бирга белгиланган тартибда сақланади.
18. Уруғлик дон топширувчи корхона лабораториясининг уруғлик доннинг синфи таҳлили натижаларидан эътирози бўлган тақдирда, корхона лабораторияси такрорий намуна олади ва унинг таҳлилларини ўтказади.
19. Дон топширувчининг таҳлил натижаларига эътироз билдирган тўғрисидаги такрорий аризаси бўлганда корхона лабораторияси уруғлик топширувчи иштирокида баҳсли намунани сўргичлаб, муҳрлайди ва лаборатория бошлиғи, дон топширув чи ҳамда "Ўздавуруғназоратмарказ" вакили томонидан далолатнома тузилиб, "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг марказий синов лабораториясига жўнатилади. "Ўздавуруғназоратмарказ"дан олинган таҳлил натижаларига кўра қайта ҳисоб-китоб қилинади.
20. Нав ҳужжатлари билан бирга унувчанлиги кўрсатилмасдан топширилган, тозалиги бўйича ёки тозалиги ва навдорлиги жиҳатидан синфсиз навли уруғлик донни қабул қилищда жойлашдан аввал тўлиқ таҳлил ва донли экинлар учун давлат стандартининг II синфи доирасида ажралувчи аралашмаларни аниқлаш бўйича назорат таҳлили ўтказилади. Бундай уруғларни қабул қилиш "Ўздавуруғназоратмарказ" томонидан уруғлик дон корхонага топширилиш вақтида аниқланувчи яшовчанлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
21. Карантин худудида етиштирилган уруғлик дон (топширувчи розилиги билан) оддий дон сифатида қабул қилинади ва ана шу худуддан ташиб олиб кетилмаслиги лозим.
3-§. Уруғлик донни жойлаштириш
22. Уруғлик дон уруғларининг шикастланиш ва бошқа экинлар ва навлар билан аралашиб ифлосланишдан тўла сақланишини таъминловчи махсус ажратилган дон омборларига жойлаштирилиши ва сақланиши лозим.
23. Уруғлик дон уруғларининг сифати аниқланганидан кейин корхона лабораторияси уларни тегишли омборга режага мувофиқ жойлаштириш учун кўрсатма беради. Нав тўғрисидаги ҳужжатда унувчанлик кўрсаткичлари бўлмаган тақдирда уруғлик дон алоҳида жойлаштирилади ва унинг унувчанлигини аниқлаш учун "Ўздавуруғназоратмарказ"га тақдим этиш учун ушбу партиядан ўртача намунани танлаб олинади.
24. Омбор мудири келтирилган уруғлик доннинг нав (дурагай) номини, (авлодини), нав тозалиги ва бошқа сифат кўрсаткичларини дала апробация далолатномасига асосан, уруғлик донни оғирлиги бўйича қабул қилади.
25. Суперэлита уруғларини етиштирувчи майдонлардаги уруғликларни алоҳида уруғлик ўришга ажратилган комбайнларда ўрилади ва тозаланиб, дориланиб, қопланади ва экиш учун тарқатилади.
26. Қоракуя чанг гувалакчаси билан 1 фоиздан 2 фоизгача ва ундан юқори даражада зарарланган экин майдонларидан олинган (апробация далолатномалари бўйича) уруғлик донлар зарарланмаган ва ифлосланмаган уруғлик донлардан алоҳида жойлаштирилади.
27. Барча дон экинларининг биринчи ва кейинги авлодлари уруғлик донларини қабул қилиш жараёнида турли хўжаликлардан тайёрланган битта ва айнан шу экиннинг, битта ва айнан шу авлоднинг, битта ва айнан шу тоифанинг, битта ва айнан шу синф, намлиги, ифлосланганлиги ва зарарланганлиги бўйича айнан бир хил кичик партияларни бирлаштиришга йўл қўйилади. Кичик партиялар йирик партияларга бирлаштирилганда, бирлаштирилган партияларнинг нав тозалиги энг паст кўрсаткич бўйича кўрсатилади, уруғлик доннинг сифат кўрсаткичлари эса бирлаштирилган партиялардан танлаб олинган намуналар таҳлили маълумотлари бўйича кўрсатилади.
28. Сифати ўртача уруғлик дон олиш учун нав тозалиги турли синф ёки тоифали турли партияларни бирлаштириш, шунингдек, ҳар хил хўжаликлар томонидан етиштирилган барча донларнинг суперэлита, элита ва биринчи авлод уруғликларининг кичик партиялари бўлса ҳамки, бирлаштириш қатьиян тақиқланади.
29. Кичик партияларни бирлаштириш ва бирлашган партияларни расмийлаштириш корхона комиссияси томонидан тузилган далолатнома билан расмийлаштирилади. "Ўздавуруғназоратмарказ" вакили ушбу комиссия таркибига киритилади.
30. Бошоқли дон уруғларини сотувчи вилоятлардан Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга темир йўл орқали ёки автотранспорт билан ташиб келтириладиган уруғлик дон партияларини айнан шу навдаги маҳаллий уруғлик дон билан аралаштириш, шунингдек, янги ҳосил уруғлик донини ўтган йиллар уруғлик дони билан аралаштириш тақиқланади.
31. Аралаштириб юбориш ёки ифлослантиришдан кафолатлаш мақсадида бир турдаги экиннинг икки авлодли уруғлик донини, бир-биридан қийин ажратилувчи, масалан, жавдар ва буғдой, буғдой ва арпа сингари экинлар уруғлик донини бир-бирига яқин жойлаш тақиқланади.
32. Уруғлик дон омборларида навли уруғлик доннинг бир неча партиялари жойлаштирилганда ғалла ажраткичларидан фойдаланиш мумкин. Бунда ғалла ажраткичлари билан ажратилган уруғлик дон партиялари кенглиги 1,0 метрдан кам бўлмаган йўлаклар билан бир-биридан ажратилиши керак.
33. Навли ва дурагай уруғлик донларни аралаштириб юбориш ва ифлослантиришда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
34. Тозалиги жиҳатидан қайта ишланиши керак бўлган 1-авлод уруғлик донлар унувчанлик сифатларини таъминловчи тадбирларга риоя этиш шарти билан қабул қилинади ва уюм ҳолатда сақланади.
35. Дон омборларида уруғлик дон қопларда ва уюм ҳолида сақланганда ҳар бир партияга ёрлиқ ўрнатиб қўйилади.
36. Қопларда қабул қилинган уруғлик донни жойлаштиришда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши зарур:
поли асфальтланган, бетонланган омборларда қопларни жойлаштириш полдан камида 15 сантиметр баланд бўлган тагликларда амалга оширилади;
штабеллар ўртасидаги йўлаклар, шунингдек, штабеллар ва деворлар ўртасидаги йўлаклар камида 0,7-1 метр, автоюклагичлар ўтиши учун штабеллар ўртасидаги оралиқ 4,5-5 метр бўлиши лозим.
Штабелнинг узунлиги партия ва омбор майдони ўлчамлари билан белгиланади.
37. Уруғлик дон идишда қуруқ ҳолатда сақланганда 3-иловада белгиланган жадвалда кўрсатилганидан ошмайдиган баландликда жойлаштирилади.
38. Уруғлик дон қуруқ ҳолатда уюм тарзида сақланганда экин туридан қатъи назар, уюмнинг барча қатламларидаги уруғлик дон ҳолати ва сифати устидан назоратни таъминлаш шарти билан тез-тез шамоллатиб туриш ускуналари билан жиҳозланган омборларнинг тўлиқ юкланмаланишига йўл қўйилади (девордан - 2,5 метр, марказида - 5 метргача).
39. Уруғлик донни қайта ишлаш жараёнида унинг шикастланишини олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:
уруғлик доннинг транспортёрдан уюмга тушиш пастлигини максимал камайтириш. Уруғлик донлар бир текис тушиши учун брезентдан тайёрланган мослашувчан енгсак, қопча ва бошқаларни қўллаш;
дон транспортёрлари лентаси ҳаракат тезлигини 1,5-1,75 м/секундгача, ўзи узатгичнинг скрепкали шохобчаси тезлигини эса 0,8-1,2 м/секундгача пасайтириш, транспортларда улар рамасининг узунлигига қараб уруғлик дон лентадан тўкилишини бартараф этувчи ғовлар ўрнатиш.
Дон уруғлиги ҳаракатланувчи норияларда махсус пластмассадан ишланган ёки четлари қайтарилган ковшлар ўрнатилиши лозим.
III. УРУҒЛИК ДОНЛАРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ
ВА САҚЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
1-§. Уруғлик донларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар
40. Корхонага қабул қилинган намлиги ва тозалиги бўйича синфсиз уруғлик дон партиялари (бундан бўён "уруғлик материал") тиним даври ўтгандан кейин сара уруғлик олиш мақсадида қайта ишланади.
41. Урулик материалга ишлов бериш ва уни сақлашда асосий технологик усуллар ва жараёнларнинг қуйидаги галма-галлигини назарда тутиш тавсия этилади:
транспорт юкини тушириш;
бирламчи тозалаш;
уруғлик материалларини қуритиш, жойлаштириш уларни экиш мавсумигача сақлаш мақсадида тез-тез шамоллатиб туриш;
дон қуритгичларда ёки тез-тез шамоллатиб туриш ускуналари (атмосфера ҳавосини илитиш ва илитмасдан) қуритиш, уруғлик материални 1-синф уруғлик дон стандартлар меъёрларига ёки ҳеч бўлмаганда, ажратиб бўлмас бегона ўтлар бўлганда 2-синф меъёрларигача (тозалиги жиҳатидан) аралашмалардан тозалаш;
уруғлик материал уруғлик цехда қайта ишлангандан кейин дон зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов бериш;
уруғлик материални энг паст ижобий ҳароратда совутилган ҳолатда сақлаш.
2-§. Уруғлик донларни қабул қилиш ва тозалаш
42. Ҳукумат қарори билан белгиланган топшириққа мувофиқ "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар уруғлик материалларни қабул қиладилар.
43. Уруғлик дон стандартининг 1, 2, 3-синфлари талабларига жавоб берувчи навли уруғлик дон кондицияли саналади.
44. Уруғлик амалдаги давлат стандартига (ГОСТ-10467-76) мос келмайдиган районлаштирилган ва истиқболли уруғлик донлар кондициясиз уруғлик дон ҳисобланади.
45. Уруғлик дон топширувчилар томонидан кондицияли уруғлик дон учун дон қабул қилувчи корхона шартномага асосан амалда бўлган нархлар бўйича тўловларни амалга оширади.
ҳисоб-китоблар синфлар ва тоифалар учун базис кондиция бўйича чегирма ва устама қўлламасдан ўтказилади.
46. Уруғ етиштирувчи хўжаликлардан уруғлик материали харид қилиш жараёнида дон қабул қилиш корхоналарининг лабораториялари уруғлик материалидан уруғ чиқиш ҳисоб-китобини аниқлайдилар ва кондинцион уруғликнинг физик оғирлиги бўйича уруғлик чиқиш ҳисоб-китоби асосида олдиндан товар прейскурант нархлари бўйича тўловни амалга оширадилар.
47. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар уруғлик донни тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари амалга оширилгандан кейин "Ўздавуруғназоратмарказ" берган мувофиқлик сертификатига кўра тегишли сифат кўрсаткичларига асосан навли уруғликларнинг амалда чиқишини ҳисобга олиб, нав устамаларини белгиланган тартибга мувофиқ уруғлик дон топширган субъектлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Нав устамалари Ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланади.
48. Бошоқли дон уруғларини экиш меъёрларини белгилашда асосан 1000 дона дон уруғликнинг оғирлиги ҳисобга олинади, Уруғлик чиқиши устидан оралиқ назорат қилиш мақсадида дон қабул қилувчи корхоналар чўзинчоқ ячейкалари бўлган элаклар комплекти орқали элаш йўли билан кондицияли уруғлик дон ва иккиламчи даражали маҳсулотлар (чиқиндисини) аниқлайди, бунда охирги элакнинг ячейкалари ўлчами 2,2x20 мм бўлиши лозим. Назорат намуналари уруғчилик инспекция мутахассислари билан биргаликда махсус комиссия иштирокида амалга оширилади.
49. Кондицияли уруғлик чиқишини аниқлашда йўл қўйса бўладиган четга оғиш лабораторияларда 3 фоизни ташкил этади.
50. Уруғлик дон етиштирувчилари томонидан топширилган уруғлик маҳсулотларни харид қилишда, дон қабул қилиш корхонаси лабораторияси томонидан уруғлик маҳсулотдан кондицион уруғлик ва иккинчи даражали маҳсулот, яъни дон чиқиндисининг (1000 дона уруғлик доннинг оғирлиги ва намлигини ҳисобга олган ҳолда) чиқиш фоизи аниқланади.
51. Уруғлик материалга қайта ишлов берилганда олинган кондицияли уруғлик экиш учун ва иккинчи даражали маҳсулотлар озуқа ва спирт саноати томонидан ишлатилади. (Бу жараёнда тегишли ташкилот мутахассислари иштирокида назорат намуналар олинади ва лаборатория таҳлиллари асосида аниқланади).
52. "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари тайёрлов бўйича ҳисоботларда уруғлик материал ҳажмини, ПК-10А ихтисослашган қабул қилиш квитанцияларида "кирим тури" сатрида "уруғлик материал", шу жумладан, уруғлик дон ва иккинчи даражали маҳсулотлар ҳам кўрсатилади (ҳисоб-китоб чиқишига қараб). Тайёрланган экиладиган уруғлик доннинг якуний ҳажмлари "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари томонидан тозалаш ва ишлов бериш тугалланганидан кейин белгиланади, ҳар бир хўжалик бўйича таққослаш далолатномаси тузилади ва 1-дон шаклдаги ҳисобот статистика органларига тақдим этилади.
53. Ихтисослаштирилган ПК-10А қабул қилиш квитанциясида уруғлик материал, шу жумладан уруғликнинг, иккинчи даражали маҳсулотлар акс эттирилади ва улар тегишли статистика ҳисоботида ҳам акс эттирилади.
54. Дон харид қилиш тўғрисидаги 1-дон шакл ҳисоботда уруғлик дон миқдори 1, 2, 3 устунлар бўйлаб 22-26-сатрларда акс эттирилади (иккинчи даражали маҳсулотларсиз).
55. Донни қабул қилиб олган корхона уруғлик дон топширувчи билан кондицион уруғ ва унинг иккинчи даражали маҳсулот (чиқиндисини) амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширади. Бунда уруғликни тозалаш, саралаш учун кетган харажатлар ҳисобга олинади.
56. Уруғлик донларни қайта ишловчи корхоналарда, юқоридан берилган кўрсатма ва топшириққа асосан уруғликларни истеъмолчиларга стандарт оғирлиқда қадоқланган тарзда темир йўл ва автомобиль транспорти билан уруғлик тарқатиш учун дон қабул қилиш корхоналарига ва улар кўрсатган манзилга етказиб берилишини амалга оширадилар.
57. Уруғликлар давлат стандартлари асосида мажбурий тартибда "Ўздавуруғназоратмарказ" томонидан сертификатланиши лозим.
58. Корхонага келиб тушган уруғлик материал органик ва минерал аралашмалардан бирламчи тозаланади (сомон, бошоқлар, ўсимлик пояси қолдиқлари, кесакчалар ва бошқалардан). Намлиги юқори бўлган ва ифлосланган уруғлик материал биринчи навбатда тозаланади.
59. Уруғлик материални аралашмалардан тозалаш турли конструкцияли уруғ лик тозалаш машиналарида (сепараторлар, пневмо нав ажратувчи столларда, триерларда ва кўчма уруғлик тозалаш машиналарида) ўтказилади.
60. Уруғлик материални тозалаш одатда транспорт механизмлари, тозалаш машиналари ва уруғлик дон сақлаш ҳажмлари мавжуд махсус уруғлик тозалаш цехларида амалга оширилади. Тозаланган уруғлик сақланаётган омборда уруғлик материални тозалаш тавсия этилмайди.
61. Уруғлик материални тозалашда дон тозалаш машиналаридан уруғлик дон стандартининг 1-синфи талабларига жавоб берувчи ва уруғлик дон шикастланишига йўл қўймайдиган даражада юксак унум билан ишлатиши лозим.
62. Тозалашни ўтказиш тартиби, уруғлик тозалаш машиналари иш режимини раҳбарнинг сифат бўйича ўринбосари, бош мухандис, бош технолог белгилайдилар, бу ишни цех бошлиғи (омбор мудири) ва смена мастери амалга оширадилар.
63. Уруғлик материални тозалаш сифатга қараб, галма-гал амалга оширилади. Қуйидаги уруғлик дон партиялари уруғлик тозалаш машиналарида биринчи навбатда тозаланиши керак:
намлиги ва ифлосланганлиги юқори бўлгани;
зараркунандалар ва касалликлар билан зарарлангани;
уруғликка хос бўлмаган ҳид тарқатувчи аралашмалар билан ифлосланган.
64. Бир навли, аммо турли авлодга ёки нав тозалигининг турли тоифаларига мансуб уруғлик материалнинг бир неча партияларига ишлов бериш олдидан, аввал тозаланаётган навнинг товар донга қабул қилинган партиясидан 10 тонна атрофида бир марта тозалангандан сўнг шнеклар, қувурлар, линия ва нориялар тозаланганлиги тўғрисида далолатнома тузилади ва журналга қайд қилинади. Шундан кейин юқори авлодли, кейин эса паст авлодли уруғликларга ишлов берилади.
65. Айниқса бошқа экин ёки бошқа нав ва авлод уруғлик материалига ишлов беришга ўтилганида технологик линия ускуналари яхшилаб тозаланади. Қабул қилиш бункерлари, нориялар, транспортерлар, элаклар ва триерли цилиндрлар тозаланишига алоҳида эътибор қаратилади.
Шундан кейин машиналар ва транспорт механизмлари якуний текширилишини ўтказилиб ишга туширилади. Янги партия уруғлик материалга ишлов бериш олдинги экин уруғлари дон тўлиқ тозалангандан кейингина ўтказилади.
66. Уруғлик тозаловчи машиналарнинг самарали ишлашига риоя этилиши лозим ва уруғлик материални тозалаш режимига смена мастери ёки бош технолог рухсатисиз ўзгартириш киритиши мумкин эмас.
67. Цех бошлиғи, бош технолог ва агроном уруғлик материални тозалаш жараёни тўғри олиб борилиши ва уруғлик дон тозалаш машиналари ишлаши учун жавобгарликни зиммаларига оладилар.
68. Уруғлик материални тозалаш экин тури ва ҳолатини инобатга олган ҳолда олдиндан танлаб олинган элаклар билан бутланган уруғлик тозалаш машиналарида ўтказилади.
3-§. Уруғлик донларини шамоллатиб туриш
69. Навли уруғлик донлари шамоллатиб туришдан олдин ускуналар ва уларга хизмат кўрсатувчи транспорт механизмлари дон қолдиқлари, чанглардан яхшилаб тозаланади.
70. Ҳосил йиғиштирилгандан кейинги тиним даври жараёнлари кечишини жадаллаштириш мақсадида куз мавсумида уруғлик донни шамоллатиб туришда унинг намлиги имконият даражасида пасайишига эришиш лозим.
71. Уруғлик дон ҳаво ҳарорати 15 градус ва ундан юқори бўлганда шамоллатилади.
72. Канакунжут шамоллатилганда янчилган канакунжут уруғлиги партияни қутичалар ва ёриқлардаги уруғлик билан аралаштиришга йўл қўймаслик лозим.
73. Намлиги 90% дан юқори бўлган янги йиғиштириб олинган канакунжут данаги ва намлиги 8% дан юқори бўлган уруғлик илиқ илитилган ҳаво билан шамоллатиб туришга мўлжалланган ускуналарда қуритилади.
4-§. Уруғлик донни зарарсизлантириш
74. Давлат ресурсларига қабул қилинаётган уруғлик дон зараркунандалар билан зарарланмаган бўлиши лозим. Дон қабул қилиш корхоналарида сақланаётган дон захиралари зараркунандалари билан зарарланганлиги аниқланган уруғлик дон партиялари ўз вақтида зарарсизлантирилиши лозим.
75. Зарарланган уруғлик дон турган омбор, унга борувчи барча йўлаклар, уруғлик тозалаш машиналари, транспорт механизмлари, омбор жиҳозлари ва уруғлик донга ишлов бериш ўтказилган худудлар тозаланади ва зараркунандаларга қарши дезинфекцияланади.
76. Барча экинларнинг уруғликларини зарарсизлантиришда "Квифокс", "Целофос", "Фостоксин", "Магтоксин", "Магнофос", "Фосфум" ва бошқа шу каби фосфин асосидаги препаратлардан фойдаланилади.
77. Кимёвий зарарсизлантириш бўйича ишларни махсус малака ошириш ўқишларда ўқитилган мутахассислар, дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш бўйича экспедицияда ишловчилар амалга оширадилар.
78. Уруғлик донларни зарарсизлантираётганда ишлов беришдан камида 10-15 кун аввал ва ишлов бериш якунлангандан 10-15 кундан кейин уруғлик донларнинг экиш сифат кўрсаткичлари бўйича лаборатория таҳлиллари ўтказилиши лозим. Таҳлил учун иккита намуна танлаб олинади, улардан бири "Ўздавуруғназоратмарказ"га жўнатилади, иккинчиси эса таҳлил натижалари олингунига қадар корхонада туради. Дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедициясининг талабига кўра уруғлик донни унувчанлигини аниқлаш учун намуна танлаб олиш унинг вакили иштирокида ўтказилади. Бу ҳолда учинчи намуна танлаб олинади, у экспедицияда сақланади. Зарур бўлган тақдирда иккинчи ва учинчи намуна арбитраж таҳлил қилиш учун "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг марказий синов лабораториясига топширилади.
79. Матодан тикилган ёки полипропилен қопларда тараланган уруғликни фумигация йўли билан зарарсизлантириш қопларни бўшатмасдан амалга оширилади. Крафт қопларга қопланган уруғликлар уларни албатта бўшатиш тариқасида ўтказилади, шундан кейин зарарланмаган қопга қайта қопланади ёки зарарланмаган омборга жойлаштирилади.
5-§. Сақлаш пайтида уруғлик ҳолати ва сифати устидан назорат
80. Уруғликлар дон қабул қилиш корхонасига келиб тушган пайтда уларнинг сифатини сақлаб қолиш мақсадида уруғликлар ва атроф муҳит ҳавоси ҳарорати ва намлиги, дон сифатининг органолептик кўрсаткичлари (ҳиди, ранги), зарарланганлиги ва унувчанлиги устидан мунтазам кузатув ўрнатиш зарур.
81. Назорат ҳар бир алоҳида партия ёки ҳажм (штабель, силос, омбор ва ҳ. к.) бўйича юритилади.
82. Катта партиялар уюмининг устки сатҳи (омборларда) шартли тарзда секцияларга ажратилади (ҳар бири 50 кв. м. дан ошмайди), уларнинг ҳар бири устидан мустақил кузатув ўтказилади.
83. Уюм баландлиги 1,5 метрдан юқори бўлган омборларда уруғлик дон ҳарорати камида уч нуқтадаги термоштанга билан аниқланади. Жумладан, устки юзадан 30-50 сантиметр чуқурликда, уюм ўртасида ва полда. Уюм баландлиги 1,5 метрдан ошмаганда уруғлик дон ҳарорати уюмнинг икки устки ва пастки қатламларида аниқланади. Ҳар бир уруғлик дон ҳароратини аниқлашдан кейин термоштангалар секция доирасида шахмат тартибига риоя этилган ҳолда бир-биридан 2 метр масофада қайта ўрнатилади.
84. Силос типидаги ҳажмларда ҳароратни аниқлаш ҳарорат устидан дистанцион назоратга мўлжалланган ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Уруғлик донни ана шундай қурилмаларсиз силосга жойлаштириш тавсия этилмайди.
85. Уруғлик ҳароратини аниқлаш 4-иловада кўрсатилган муддатларда ўтказилади.
86. Ҳароратни аниқлаш даврийлиги уруғлик дон уюмининг алоҳида қатламларида аниқланган энг юқори ҳароратга боғлиқ ҳолда белгиланади.
87. Намлиги бўйича синфланмаган уруғлик устидан ҳарорат борасида махсус кузатиш талаб этилади. Уруғлик дон ҳарорати ошганлиги аниқланган ҳолларда (ташқи ҳаво ҳароратининг ошиши билан боғлиқ бўлмаган) уларни зудлик билан совутиш ёки қуритиш лозим.
88. Баҳорда уруғлик дон ҳарорати кузатилганда айниқса омборнинг жанубий деворига туташ уюм юқори қатламида ҳарорат ошишига эътибор қаратиш керак. Уруғликлар ҳарорати ташқи ҳаво ҳарорати ошиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тез кўтарилганда энг аввало тез-тез шамоллатиб туриш воситаларини қўллаб, улар совутилиши борасида чора-тадбирларни зудлик билан кўриш лозим. Бундай уруғлик дон ҳолати устидан назорат ҳар куни ўтказилади.
89. Ҳар бир омбордаги ҳароратни аниқлаш учун симобли ёки спиртли девор термометри бўлиши лозим. Ташқаридаги термометр тўғридан-тўғри қуёш нурларидан албатта ҳимояланган бўлиши зарур. Ташқи ҳавонинг, шунингдек, омбор ичкарисидаги нисбий намликни аниқлаш учун психрометрлар бўлиши зарур.
90. Омборларда уюм ҳолда ва силос типидаги ҳажмларда сақланаётган уруғлик доннинг намлиги ҳолати устидан назорат ойда камида икки марта, шунингдек, ҳар бир жой ўзгартириш ва ишлов беришдан кейин намуналар ва таҳлиллар олиш йўли билан амалга оширилади.
91. Намликни аниқлаш ҳар бир партия уюмининг юқори қатламидан 3 метр чуқурликдан олинган намуналарга қараб ўтказилади.
92. Уюм ҳолда сақланаётган уруғликни дон захиралари зараркунандаларидан зарарланганлигини текширишда органоплетик кўрсаткичларни уруғлик дон ҳарорати ва намлигига боғлиқ ҳолда 5-иловада белгиланган муддатларда ўтказиш керак.
93. Унувчанликни аниқлаш ёки уруғлик доннинг "Ўздавуруғназоратмарказ" уруғлик дон сифати тўла таҳлилини ўтказиш учун намуналар танлаб олиш ҳар бир сақлашга ёки жўнатишга тайёрланган партияга уруғлик дон "Мувофиқлик сертификати" амали муддати тугаши билан ёки уруғлик донни суғурта фонди сифатида узоқ сақлашга жойлаштирилганда ўтказилади.
94. Сақланаётган уруғлик донларнинг унувчанлиги "Ўздавуруғназоратмарказ"да 2 ойда камида 1 марта ўтказилади. Бундан ташқари, уруғликлар корхона лабораториясида уларнинг унувчанлиги текширилишидан қатъи назар, "Ўздавуруғназоратмарказ"да тўлиқ лаборатория таҳлилларидан ўтказилиб, улардан ҳар бири бе риб юборишга ёки юклаб жўнатишга тайёрланган уруғлик донга "Мувофиқлик сертификати" олиниши лозим.
95. Уруғлик донларнинг унувчанлиги пасайиши аниқланган тақдирда сабабларни шошилинч аниқлаш ва уруғлик доннинг кечиктирмай совутилиши ёки қуритилиши, шунингдек, уларнинг биринчи навбатда сотилиши борасида чора-тадбирлар кўриш лозим. Давлат стандартларига мувофиқ бошоқли ва ёғли экинлар учун унувчанликка нисбатан уруғлик доннинг кондициялилиги тўғрисида гувоҳнома ёки мувофиқлик сертификати амали муддати 4 ой давомийликда белгаланган. Бироқ, экишга бериш ёки юклашдан олдин экин ҳужжатининг амали муддати ҳали ўтиб кетмаган ёки бориш йўлида ўтиши мумкин бўлган у ёки бу уруғлик партия ҳужжатда кўрсатилган унувчанликни сақлаганига ишонч ҳосил бўлмаса, бундай ҳолда ана шу партия "Ўздавуруғназоратмарказ"да муддатидан олдин текширилиши лозим.
96. Матоли қопларда сақланаётган уруғликларнинг ҳолати устидан назорат қилиш учун ҳар 15 кунда уруғлик дон ҳарорати 10°С дан юқори бўлганда ва 30 кунда уруғлик дон ҳарорати 10°С дан паст бўлганда қоплардан намуна олинади ва корхона лабораторияси унга кўра уруғлик доннинг ранги, ҳиди, намлигини ва дон зараркунандаларидан зарарланганлигини текширади.
97. Уруғлик дон ҳолати устидан назорат ўтказилаётганда барча кузатувлар уюм юқорисида қуйилган траплардан олиб борилади.
98. Зарарланган партияларни кўздан кечиргандан кейин текширувчи ўз кийими ва пойабзалини яхшилаб тозалаши шарт.
99. Уруғлик дон ҳарорати, зараркунандалар билан зарарланганлиги, ҳиди ва ранги кўрсаткичларини лаборатория ходимлари штабеллар, секциялар бўйича хронологик тартибда ва қатламлар бўйича алоҳида-алоҳида белгиланган шаклдаги кузатувлар журналига киритадилар.
100. Уруғлик дон ҳар бир партиясига лаборатория ходимлари белгиланган шаклда штабель ёрлиқлари ёзиб қўядилар, (91-шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом) уларда уруғликнинг экини, нави номи, авлоди, тоифаси, нав тозалиги фоизи, синфи ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатилади. Штабель ёрлиқлари омбор мудирига топширилади, омбор мудири уларни омборда сақланаётган уруғлик дон партияси ёнига осиб қўяди.
101. Уруғлик дон ҳарорати кўрсаткичлари штабель ёрлиқларига омбор мудирлари ва уларнинг ёрдамчилари томонидан белгиланган муддатдаги ҳар бир текширувдан кейин мунтазам равишда ёзиб борилади. Бу кўрсаткичлар штабель ёрлиқларига умумийлигича алоҳида қатламларнинг паст ва юқори ҳароратини кўрсатган ҳолда алоҳида партиялар бўйича (секцияларга ажратмасдан) ёзиб борилади.
102. Уруғлик доннинг устидан назорат олиб бориладиган қолган барча сифат кўрсаткичларини (намлиги, зарарланганлиги, ранги, ҳиди) штабелларга лаборатория ходимлари ёзиб борадилар.
103. Бошоқли дон уруғларини экишга тайёрлашнинг асосий омилларидан бири уларни кимёвий дорилар билан дорилашдир.
Бунда:
- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг берган тавсиясига асосан, давлат кимё комиссиясининг синовидан ўтган ва ишлатиш бўйича қўлланма технологияси ишлаб чиқилган уруғ дорилагичлардан фойдаланиш зарур;
- дориланаётган уруғлик партиялари тозаланган, сараланган, экиш сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари талаби даражасида бўлиши керак;
- бошоқли дон уруғларини пуркаб дорилаш мосламалари яхши ва бир текисда ишлаши таъминланиши керак.
104. Бошоқли дон уруғларини дорилаш жараёнида сифатли сузпензия тайёрлаш, уруғларнинг сифатли дориланишини назорат қилишини таъминлаш ва ҳар бир уруғ дорилагичларнинг белгиланган меъёрларда ишлатилишини таъминлаш мақсадида дорилаш жараёнида Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг малакали мутахассислари иштирок этишлари керак.
105. Дориланган бошоқли дон уруғлари қоплангандан кейин 7-10 кун муддатда омборларда сақланиши шарт.
106. Кимёвий препаратни қабул қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш ишларини меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
7-§. Уруғлик донни юклаб жўнатиш ва расмийлаштириш
107. Уруғлик дон темир йўл орқали жўнатилганда уларнинг сифати тўғрисидаги ҳужжатлар уч нусхада ёзиб берилади, улардан бир нусхаси темир йўл ҳужжатига тиркалади, бу ҳақда ҳужжат рақами, санаси ва уни берган корхона номи кўрсатилган ҳолда белги қўйилади. Иккинчи нусха юкланган уруғлик донга берилган ҳисоб рақамига қўшиб қўйилади, учинчиси эса лаборатория йиғма жилдида қолади.
Навли уруғларнинг ҳар бир туркумини беришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
а) Уруғликка аттестат (86-шакл) - барча ўсимликларнинг элита уруғига ва суперэлитасига, шунингдек маккажухорининг ўзидан-ўзи чангланган линиялари уруғига;
б) Уруғликка гувоҳнома (85-шакл) - қолган барча репродукциялар уруғига;
в) Маккажўхорининг гибрид уруғларига гувоҳнома (84-шакл) - маккажўхорининг гибрид уруғларига.
108. Навли ва дурагай уруғлик дон юклаб жўнатилишида ишлатиладиган вагонлар бутунлай соз, яхшилаб тозаланган ва зарарсизлантирилган бўлиши лозим. Корхоналар навли ва дурагай уруғлик донни темир йўл транспорти орқали юклаб жўнатилган ва темир йўлдан автотранспортга тушириб юклаганда навлари ва сифати ҳар хил бўлган уруғликларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслик учун чора-тадбирлар кўрилиши шарт.
109. Уруғлик дон автомобиль транспорти билан бир жойдан иккинчи жойга ташилганда келиб тушаётган ёки бериб юборилаётган уруғликларнинг ҳар бир партия товар-транспорт юкхати (21-шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом), шунингдек, уруғлик дон сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар билан кузатиб борилиши лозим. Мувофиқлик сертификати лаборатория йиғма жилдида қолади, унинг нусхаси эса уруғлик дон олувчига берилади.
110. Уруғлик дон темир йўл орқали келиб тушганда олувчи - корхона зудлик билан "Ўздавуруғназоратмарказ" вакилини чақиради, у уруғлик дон сифатини кейинги аниқлашлар учун намуналар, шунингдек, қўшимча таҳлил талаб этиладиган ҳол учун намуналар олади.
111. "Ўздавуруғназоратмарказ" вакили томонидан ўртача намуналар олиниши уруғлик дон етиб келганидан 5 кундан кечиктирмасдан амалга оширилиши ва ҳар бири уч нусхада тузиладиган белгиланган шаклдаги далолатномалар билан расмийлаштирилиши лозим.
112. Ўртача намуналар далолатноманинг бир нусхаси билан бирга у олинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмасдан олинган уруғлик доннинг сифатини текшириш учун "Ўздавуруғназоратмарказ"нинг марказий синов лабораториясига ва минтақалараро аккридитцияланган синов лабораторияларига юборилади.
113. Қўшимча таҳлил учун намуналар танлаб олиш ва расмийлаштириш "Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари сифатни арбитраж аниқлаш қоидалари" ГОСТ 12047-85 га тўлиқ мувофиқликда ўтказилиши лозим. Қўшимча таҳлил натижаларини уруғлик дон олувчи ва жўнатувчига юборилиши лозим.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўздавуруғназоратмарказ", "Ўздавдонинспекцияси", ва Республика АТ "Ғаллабанки" билан келишилган.
1-ИЛОВА
193-шакл
Далолатномани текширди _______________________________ _______
Лавозими имзо
_______________________________________________________________
республика, вилоят
Экишга яроқли |
|
Авлоди |
|
Категорияси |
|
|
|
АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ №_____
200 й _______________, мен, апробатор ___________________________
Лавозими, иш жойи
_______________________________________________________________
Фамилияси, исми, отасининг исми
Апробация текшируви ўтказилди ________________________________
экин тури
хўжалик _______________________________________________________
туман _________________________________________________________
_______________________________________________________________
_____________________________________ хўжалик вакили иштирокида
Лавозими, иш жойи, фамилияси, исми, отасининг исми
Апробация натижасига кўра аниқланди:
1. Навнинг номи ___________________ Ботаник тури _______________
Селекция тартиб рақами (агар навга берилган бўлса) кўрсатилсин
2. Экилган жойи: бригада № _______ майдон № _______, дала № _____
3. Апробация ўтказилган майдон _________________________________
4. Қандай уруғ экилган __________________________________________
ўзиники ёки олинган (қайси ташкилотдан олинган)
5. Экилган уруғга берилган ҳужжат номи, рақами ва куни ___________
6. Агар уруғ ўз хўжалигида тайёрланиб экилган бўлса, унда шу нав
уруғини кўпайтириш учун қаердан олган _________________________
_______________________________________________________________
7. Селекцион-тажриба ташкилоти томонидан навнинг элита уруғи
қачон яратилган _______________________________________________
8. Экилган уруғнинг навдорлик сифати: авлоди (келиб чиқиши) ______
категорияси _________ нав софлиги ____________________________ %.
9. Хўжаликда ушбу экин турига ўхшаш бошқа нав ёки нав
аралашмалари: 200__ йилда улар эгаллаган майдон ва номи _________
________________________________________________________________
10. Бошқа навлардан ажратилган оралиқ ҳимоя масофаси (четдан
чангланувчи ўсимликлар учун) __________ ташкил этади ____________
мавжуд, мавжуд эмас метр
11. Қайси экиндан кейин экилган (ўтмишдош) ______________________
12. Апробация ўтказилган кунгача ўсимликнинг ривожи ____________
13. Даланинг ёввойи ўт билан ифлосланиши (шкала бўйича) _________
14. Ҳар гектардан кутилаётган ҳосил ______________________________
15. Таҳлил натижаси_____________________________________________ а) ўсимлик боғлам (рақамли) _____________________________________
|
|||||||||||||||||||||||
Боғлам тартиб рақами |
Майдон, га |
Асосий нав |
Нав аралашмаларининг таркиби |
Асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялар сони |
|||||||||||||||||||
Ривожланган поялар сони |
% |
Номи ва миқдори |
Ҳаммаси |
||||||||||||||||||||
|
|
|
Миқдори. |
% |
|||||||||||||||||||
1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
Ўртача |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
Боғлам тартиб рақами |
Қийин ажраладиган маданий ўсимликлар аралашмаси |
Қийин ажраладиган бегона ўсимликлар билан ифлосланиши |
Тақиқланган бегона ўтлар билан ифлосланиши |
Зарарли ва заҳарли бегона ўтлар билан ифлосланиши |
Қишлоқ хўжалик экинлари касаллик ва зараркунандалари билан зарарланганлиги |
||||||||||||||||||
Номи ва миқдори |
Ҳаммаси |
Номи ва миқдори |
Ҳаммаси |
Номи ва миқдори |
Номи ва миқдори |
Касалликлар тури ва қ/хўжалик экинлари зараркунандалари |
|||||||||||||||||
|
|
|
Миқ. |
% |
|
|
|
Миқ. |
% |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Миқ. |
% |
Миқ. |
% |
Миқ. |
% |
|||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
б) маккажўхори сўтаси асосий тури _________________ дона ______________% маккажўхори сўтасининг бошқа турлари _____________ дона _______________% асосий турга хос 100та сўтадаги уруғнинг ксенийлиги ___________________ дона в) четдан чангланувчиларга хос хусусият _________________% г) нўхотнинг ёввойи нўхот билан аралашмаси ___________________% 16. Апробатор таклифи: _______________________ _____________________________________________ ___________________________________________ лавозими, фамилияси Апробатор ____________________________________ Имзо Хўжалик вакили ________________________________ Имзо 200___ й "____" _____________________________ |
КАФОЛАТЛИ МАЖБУРИЯТИ Далолатноманинг 16-бандида кўзда тутилганидек, хўжалик навни яхшилаш, апробация ўтказилган далаларни сифатли сақлаш, ҳосилни ўриб олишдан то уни сотгунгача бўлган ишларнинг сифатли бажарилишига жавобгардир ҳамда барча қўшимча ташкилий ишларни ўз зиммасига олади ва вақтида бажаришга кафолат беради. Навдор уруғлар бошқа хўжаликларга тарқатиладиган бўлса, "Ўздавуруғназоратмаркази" томонидан уруғга берилган мувофиқлик сертификатининг нусхасини қўшиб беради. Хўжалик раҳбари ____________________________ _____________________________________________ Фамилияси Имзо Катта апробатор _____________________________ Инспектор |
2-ИЛОВА
197-шакл
АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ № _____
200 й ___________________ Текширувда қатнашган комиссия аъзолари:
Селекционер ____________________________________________________
Фамилияси, исми, отасининг исми
________________________________________________________________
селекцион-тажриба ташкилотининг уруғчилик мутахассиси (элита
уруғчилик хўжалигининг ҳосилоти) _______________________________
Фамилияси, исми, отасининг исми
далани апробация текширувидан ўтказди __________________________
далага жойлаштирилган _________________________________________
селекцион-тажриба ташкилотнинг номи
________________________________________________________________
элита хўжалиги
___________________ вилояти, _____________________________ тумани
_________________________________________________ уруғ олиш учун.
Элита ва биринчи авлод
Апробация жараёнида аниқланди:
1. Навнинг номи _____________________ Ботаник тури _____________
2. Экилган жойи _________________________ майдон _____________ га
селекцион дала-майдон № кўрсатилсин
Нав ҳақида асосий маълумотлар:
3. Нав яратилди ________________________________________________
селекцион-тажриба ташкилотнинг номи
4. Нав бошқа станцияга ўтказилган бўлса, унда қайси йилдан ушбу
станцияда шу нав билан селекцион-уруғчилик ишлари бошланган ____
5. Қаердан, қайси йилда, қанча станцияэлита хўжалиги ушбу нав
уруғидан олди, бошланғич материал сифатида қайси уруғ ишлатилди
(бошланғич материалнинг уруғ сифати кўрсатилсин) _______________
________________________________________________________________
6. Апробация қилинган навнинг селекцион-уруғчилик ишлари
нимадан иборат _________________________________________________
7. Апробация қилинган далага қандай уруғ экилган (суперэлита; элита
ва ҳ. к.) бошланғич уруғлик материалнинг нав софлиги, касаллик ва
зараркундалар билан зарарланиши кўрсатилсин.
________________________________________________________________
Апробация қилинадиган даланинг ҳолати
_______________________________________________________________
8. Экиннинг оралиқ ҳимоя масофаси:
а) ушбу навга хос бошқа ўсимлик даласидаги масофа _____________ м
б) ушбу навга хос бошқа нав сифати, дала оралиғи _______________ м.
9. Олдинги йилда далага экилган экин тури _______________________
10. Кўз чамасида даланинг бегона ўт билан ифлосланиши
(шкала бўйича) ______________ _________
11. Ҳар гектардан кутилаётган ҳосил ______________________________
12. Апробация ўтказилган пайтда ўсимликнинг ривожланиш ҳолати __
13. Таҳлил натижаси______________________________________________ а) ўсимлик боғлам (сони) __________________________________________
|
|||||||||||||||||||||||||
Боғлам тартиб рақами |
Майдон, га |
Асосий нав |
Нав аралашмаларининг таркиби |
Асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялар сони |
|||||||||||||||||||||
Ривожланган поялар сони |
% |
Номи ва миқдори |
Ҳаммаси |
||||||||||||||||||||||
|
|
|
Миқдори |
% |
|||||||||||||||||||||
1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
Ўртача |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
Боғлам тартиб рақами |
Қийин ажраладиган маданий ўсимликлар аралашмаси |
Қийин ажраладиган бегона ўсимликлар билан ифлосланиши |
Тақиқланган бегона ўтлар билан ифлосланиши |
Зарарли ва заҳарли бегона ўтлар билан ифлосланиши |
Қишлоқ хўжалик экинлари касаллик ва зараркунандалари билан зарарланганлиги |
||||||||||||||||||||
Номи ва миқдори |
Ҳаммаси |
Номи ва миқдори |
Ҳаммаси |
Номи ва миқдори |
Номи ва миқдори |
Касалликлар тури ва қ/хўжалик экинлари зараркунандалари |
|||||||||||||||||||
|
|
|
Миқ. |
% |
|
|
|
Миқ. |
% |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
Миқ. |
% |
Миқ. |
% |
Миқ. |
% |
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
14. Текширув гуруҳининг элита, 1-авлод, ва ҳоказо деб баҳолаши тўғрисидаги хулосаси: _____________________________________________ 15. Текширув гуруҳи аниқлаган асосий камчилик ва таклифлар (агар ушбу нав ичида унга хос бўлмаган турлар учраса, албатта унинг қайси томонга айниганлиги кўрсатилсин) _____________________________________________ Текширув гуруҳи _____________________________ (имзолар) _____________________________________________ 16. Апробация қилинган боғламларни сақлаш учун хўжалик вакилига топширилди _________________ лавозими, фамилияси ______________________________________________ имзо Текширув гуруҳининг хулосаси тўғри: Селекцион тажриба ташкилоти раҳбари _________ Имзо Элита-уруғчилик хўжалиги раҳбари _____________ Имзо Элита-уруғчилик хўжалигининг лаборатория мудири ______________________________________ Имзо |
КАФОЛАТЛИ МАЖБУРИЯТИ Далолатноманинг 15-бандида кўзда тутилганидек, хўжалик навни яхшилаш, апробация ўтказилган далаларни сифатли сақлаш, ҳосилни ўриб олишдан то уни сотгунгача бўлган ишларнинг сифатли бажарилишига жавобгардир ҳамда барча қўшимча ташкилий ишларни ўз зиммасига олади ва вақтида бажаришга кафолат беради. Навдор уруғлар бошқа хўжаликларга тарқатиладиган бўлса, "Ўздавуруғназоратмаркази" томонидан уруғга берилган мувофиқлик сертификатининг нусхасини қўшиб беради. Раҳбар __________________________________________ __________________________________________ Фамилияси Имзо Элита уруғ хўжалиги раҳбари _______________ 200__ "______" ________________________ |
3-ИЛОВА
ЭКИН |
Уруғлик дон ҳарорати |
|
+ 10°С гача |
+ 10°С дан юқори |
|
штабель баландлиги (қоплар қатори сони) |
||
Буғдой, жавдар, арпа |
8 |
8 |
Шоли, кунгабоқар |
8 |
6 |
Сули, соя, рапс |
6 |
4 |
4-ИЛОВА
Уруғликнинг намлик бўйича ҳолати |
Янги йиғиштириб олинган уруғлик дон шоҳобчаларига келиб тушган пайтдан бошлаб 3 ой давомида |
Уруғлик дон уюми ҳарорати |
||
0 °С ва ундан паст |
0 °С дан +10 °С гача |
+10 °С дан юқори |
||
Қуруқ |
3 кунда 1 марта |
15 кунда 1 марта |
15 кунда 1 марта |
10 кунда 1 марта |
Қуруқлиги ўртача |
2 кунда 1 марта |
10 кунда 1 марта |
10 кунда 1 марта |
5 кунда 1 марта |
Нам |
Ҳар куни 7 кунда |
7 кунда 1 марта |
5 кунда 1 марта |
Ҳар куни 1 марта |
5-ИЛОВА
Уруғлик дон намлиги (%) |
Уруғлик дон ҳарорати |
||
+5 °С дан паст |
+5 дан 10 °С гача |
+10 °С дан юқори |
|
15 гача |
20 кунда 1 марта |
15 кунда 1 марта |
10 кунда 1 марта |
15 дан юқори |
15 кунда 1 марта |
10 кунда 1 марта |
5 кунда 1 марта |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 237-модда.