Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2005 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.08.2005 й.
N 197
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик
субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини
такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун
жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
2005 йил 15 августдаги
197-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 1-илованинг 15-бандида:
"Корхоналар" сўзидан олдин "Ушбу банднинг иккинчи хат бошида кўзда тутилган тадбиркорлик субъектларидан ташқари" сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:
"Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушумлари суммасининг ҳисоб-китобини белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 252-модда.