Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкалари (ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон қарорига 7-1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 декабрдаги
7-1-ИЛОВА
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови
СТАВКАЛАРИ
Солиқ тўловчилар |
Товарлар сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан фоизларда |
1. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари, 2-4-бандларда кўрсатиб ўтилган корхоналар бундан мустасно |
13* |
2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, ягона ер солиғи тўловчилар ҳисобланадиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно |
6 |
3. Юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирлари ташкил этишдан даромад оладиган, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган корхоналар |
30 |
4. Хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар |
50 |
5. Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) улуши эркин алмаштириладиган валютада қуйидагиларни ташкил этадиган экспорт қилувчи корхоналар учун: |
|
белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади |
|
белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади |
*) Лизинг компаниялари учун лизинг берувчининг даромадига нисбатан фоизларда (маржа).
Изоҳ.
Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарорига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар тасдиқланган рўйхатга биноан истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган тушумдан белгиланганга қараганда 25 фоизга пасайтирилган ставка бўйича ягона солиқ тўлови тўлайдилар".