Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1998 й. 438-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 22 июлдаги 339-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.10.1998 й.
N 438
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ
ЭЛЧИХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
1992 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ 339-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Элчихонанинг штат жадвали ва харажатлари сметаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистои Республикаси Молия вазирлиги маблағ билан таъминлашни Элчихонанинг тасдиқланган харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширсин.
Элчихона штатдаги ходимлар сони ўзгариши муносабати билан бўшаб қолган асбоб-ускуналар ва жихозларни зарурият бўлганда сотсин.
Элчихона асбоб-ускуналари ва жиҳозларини сотишдаи тушган маблағлар, бюджетдан ажратиш назарда тутилган маблағлар тегишли равишда қисқартирилган ҳолда, Элчихона сарф-харажатларини маблағ билан таъминлашда фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда Элчихона ходимлари сонини тасдиқланган штат жадвалига мувофиқлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 22 июлдаги 339-сон қарорининг 2, 3, 4, 5, 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ташқи ишлар вазири А.Комилов ва Молия вазири Ж.Сайфуддинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Махкамасининг Раиси И. Каримов
1998 йил 13 октябрдаги
438-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Россия
Федерациясидаги (Москва шаҳри)
Элчихонаси харажатлари
СМЕТАСИ
Харажатлар моддалар рақамлари |
Моддалар номи |
Харажатлар суммаси |
|
АҚШ доллари |
сўм |
||
1. |
Иш ҳақи фонди |
276240 |
|
2. |
Тиббий суғурта ёки тиббий ёрдам |
26294 |
|
3. |
Моддий-хўжалик харажатлари, шу жумладан: |
443644 |
40000 |
а) элчихона биносини ва резиденцияни сақлаш харажатлари |
95280 |
||
б) турар-жой биноларини ёллаш ва сақлаш харажатлари |
93440 |
||
в) телефон факс, телекс ўрнатиш ва абонент тўлови харажатлари |
47856 |
||
г) автотранспортни сақлаш, суғурталаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари |
30558 |
||
д) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари |
7200 |
||
е) маълумотнома адабиётлар харид қилиш, даврий нашрларга обуна бўлиш, чет тилларни ўрганиш харажатлари |
13300 |
40000 |
|
з) кийим-бош 601 АҚШ доллари х 10 киши |
6010 |
||
и) хорижий муассасалар ва ЕХҲТ котибияти билан электрон алоқани таъминлаш харажатлари |
150000 |
||
4. |
Хизмат сафарлари ва хизмат юзасидан чиқишлар |
25034 15360 (*) |
6300 |
Бошқа харажатлар: |
16000 |
860000 |
|
а) вакиллик харажатлари |
16000 |
800000 |
|
б) тасвир ёзилган видео ва аудио кассеталар сотиб олиш |
60000 |
||
Жами: |
787212 АҚШ доллари 15360 АҚШ доллари (*) |
906300 сўм |
-------------------------
Изоҳ: (*) маблағ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада ажратилади.
- меҳмонхона хўжалиги харажатлари ўз даромадлари ҳисобига қопланади;
- икки ойлик муддат тугагунча злчихонани маблағ билан таъминлаш 1998 йилга тасдиқланган сметага мувофиқ амалга оширилади.