Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.1996 й. 404-сон "Японияда (Токио шаҳри) Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.11.1996 й.
N 404
ЯПОНИЯДА (ТОКИО ШАҲРИ)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 26 январдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Япониянинг Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси штат жадвали ва 1996 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 9 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 6 киши дипломатик таркиб ходимлари, 3 киши маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклифлар киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 19 ноябрдаги
404-сон қарорига
2-ИЛОВА
Япониядаги (Токио шаҳри) Ўзбекистон
Республикаси Элчихонасининг 1996 йил учун
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
Т/р |
Моддалар номи |
Сумма |
|
АҚШ доллари |
сўм |
||
1. |
Иш ҳақи |
398400 |
|
2. |
Тез тиббий ёрдам ёки суғурта (фонднинг 10 фоизи) |
39840 |
|
3. |
Моддий-хўжалик харажатлари |
1480599 |
|
Шу жумладан: |
|||
а) Элчихона биносини, қароргоҳни ва ходимларнинг уй-жойларини ижарага олиш ва уларни сақлаш харажатлари |
1342265 |
||
б) телефон, факс, телекс, электрон почта ўрнатиш ва абонент ҳақи тўлаш харажатлари |
56534 |
||
в) канцелярия ва почта-телеграф харажатлари |
12000 |
||
г) болаларни мактабда ўқитиш (3600 долл. х 18 бола)
|
64800 |
||
д) даврий нашрларни сотиб олиш ва чет тилларини ўрганиш |
5000 |
||
4. |
Автотранспорт сотиб олиш ва ундан фойдаланиш харажатлари |
263639 |
|
шу жумладан: а) Элчихона учун автотранспорт сотиб олиш |
190900 |
||
б) автотранспортдан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва суғурта қилдириш |
72739 |
||
5. |
Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар сотиб олиш |
190921 |
|
Шу жумладан: а) Элчихона учун |
83605 |
||
б) қароргоҳ учун |
32002 |
||
в) уй-жойлар учун |
75314 |
||
6. |
Хизмат сафарлари харажатлари |
79937 |
2239420 |
7. |
Хавфсизликни таъминлаш ва Элчихона ҳамда қароргоҳ биноларининг муҳандислик ҳимояси |
15000 |
|
8. |
Жорий вакиллик харажатлари |
20000 |
|
9. |
Бошқа харажатлар (байроқлар, сувенирлар ва Элчихонани безаш учун буюмлар харид қилиш) |
900000 |
|
10. |
Республика газета ва журналларига обуна бўлиш |
10000 |
|
Жами |
2488336 АҚШ доллари |
3149420 сўм |
Эслатма. Элчихона очилган пайтдан бошлаб маблағ билан таъминлаш 1, 2, 3-моддалар бўйича йирик харажатлар суммасидан фоиз ҳисобида амалга оширилади.