Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 18.11.2005 й. 237а-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.11.2005 й. 1523-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.11.2005 й.
N 1523
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
18.11.2005 й.
N 237а
БУЙРУҒИ
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини
беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2005 йил 29 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги ва "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-215-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 4 январдаги 1-сонли "Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низом"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (2005 йил 4 январь, рўйхат рақами 1439 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 1-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. Исмоилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 358-модда.