Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2000 й. 339-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.2000 й.
N 339
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2000 йил 30 августдаги
339-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
қарорларига киритиладиган айрим
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари ва Давлат бюджети тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорида:
4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи
даромадига табақалаштирилган солиқ ставкалари"
1. Савдо корхоналари учун
2. Умумий овқатланиш корхоналари учун
Эслатма.
*) Ставка даромадлиликнинг белгиланган даражасидан ошувчи даромадларга нисбатан қўлланилади";
8-2-иловадаги товар номлари: "3 килограммгача қадоқланган қора ва кўк чой", "ўсимлик мойи", "мол ёғи", "шакар-қанд" ва унга тегишли ташқи иқтисодий фаолият ТН коди ва ставкалар чиқариб ташлансин".
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 55-модда.