Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2006 й. 47-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.03.2006 й.
N 47
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг
телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 февралдаги ПҚ-277-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 февралдаги ПҚ-277-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 16 мартдаги
47-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 2-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш";
б) 3-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш";
учинчи-бешинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбоши ҳисоблансин;
в) 2-иловада:
6-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш";
7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тегишли давлат органларининг хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади";
8-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш";
учинчи-еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбоши ҳисоблансин;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 87-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 3, 22-модда.