Меҳнат вазирлиги 963 касб бўйича стандартларни эълон қилди

preview

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги mehnat.uz расмий сайтининг “Фаолият йўналишлари” бўлимида янги рукн – “Профессионал стандартлар” пайдо бўлди. Унда 963 касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд ва ушбу база яна кенгайтирилади. Бу ҳужжатлардан қандай фойдаланиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Элла ГРАНОВСКАЯ гапириб берди:

- Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5812-сон Фармони ва 15.05.2020 йилдаги 287-сон ВМҚда назарда тутилган. Улар ўз ичига ходимларнинг барча касб билимлари ва маҳоратларини олган ҳолда компаниянинг кадрларга доир сиёсатини тузишга ёрдам беради.

Стандартда талаблар шундай тарзда баён этилганки, уни тармоққа мансублигидан қатъи назар ҳар қандай ташкилотга қўллаш мумкин. Ўзига хос хусусиятга эга анча тор, тармоққа мансублиги билан шартланган талаблар ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаларида ёзилади.

Иш берувчи профессионал стандартларни қуйидагилар учун қўллайди:

  • муайян малака даражасига эга ходимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
  • кадрларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйиш;
  • меҳнатни оқилона тақсимлаш ва ташкил этиш;
  • ходимлар тоифаси ўртасида функциялар, ваколатлар ва жавобгарликни ажратиш;
  • қўлланиладиган технологиялар хусусиятларини инобатга олган ҳолда ходимларнинг меҳнат вазифаларини белгилаш;
  • ходимларни тайёрлаш (касбий таълим ва касбга ўқитиш) ва қўшимча касбий таълимни ташкил этиш;
  • меҳнатни ташкил этиш;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўрнатиш.

Кадрлар бўлими ходими бундай профессионал стандарт ёрдамида:

  • даъвогар билан суҳбат ўтказиши, бунда ҳеч қандай муҳим нарсани эътибордан қочирмаслиги мумкин;
  • талабгорнинг тайёргарлик даражасини ва унинг қўйиладиган талабларга тўғри келишини аниқлаши мумкин.

Профессионал стандартларга ҳавола бўйича ўтиш мумкин.

 

Олег ГАЕВОЙ

Кадрларга доир ҳужжатлар Кадрларга доир ҳужжатлар Кадрларга доир ҳужжатлар /ul/publish/doc/text161155_mehnat_vazirligi_833_kasb_buyicha_standartlarni_elon_qildi