Диққат: бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги қарор!

preview

1 апрель куни кечқурун ДСҚ ЭҲФ бўйича янги қарорни эълон қилди. Унинг асосий жиҳатларини ажратиб кўрсатган ҳолда деярли сўзма-сўз келтирамиз:


Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларда инсон омилини чеклаб, бизнесда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн-НКМлардан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларининг айрим кўрсаткичларини автоматик шакллантириш тартиби жорий этилди.

Солиқ ҳисоботларида (ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича) март ойида реализация қилинган товарлар суммаси онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари бўйича шакллантирилади.

Шу сабабли, 2021 йилнинг март ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланаётган солиқ тўловчилар нақд пул ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар учун бир томонлама ЭҲФ шакллантириши талаб этилмайди.

Ҳисоб-китоблар - нақд пулда (онлайн-НКМ орқали) ва (ёки) нақд пулсиз шаклда (банк пластик (корпоратив) карталари орқали) - ҚҚС (5-илова 6,7-устунлари) ва айланмадан олинадиган солиқ (1-илова 010-сатри) бўйича автоматик шаклланади.

2021 йилнинг январь ва февраль ойлари учун нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар аввалгидек - бир томонлама шакллантирилган ЭҲФ орқали жамланади.

Фискал хотирали НКМ (оддий, онлайн эмас) орқали нақд пулда ва тўлов терминали орқали пластик карталари ёрдамида амалга оширилган ҳисоб-китоблар бўйича бир томонлама ЭҲФ шакллантириш шарт.

Агар корпоратив карта орқали айланма бўйича ЭҲФни шакллантиришда сотиш суммаси икки марта кўпайса, товар айланмасига камайишга бир томонлама ЭҲФ шакллантириш йўли билан тузатиш киритиш лозим.

Манбага қаранг.

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ul/publish/doc/text168644_diqqat_bir_tomonlama_hisobvaraq-fakturalar_buyicha_yangi_qaror