Шуъба компаниясига берилган фоизсиз қарз бўйича даромад қандай ҳисобга олинади

preview

“Компания шуъба компаниясига фоизсиз қарз беришни режалаштирмоқда. СКнинг 299-моддасига асосан қарз олувчига қарз олиш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича қўшимча солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Шунингдек, СКнинг 176-моддасига асосан битимнинг тарафларидан бири томонидан олиниши мумкин бўлган, лекин трансферт нархни белгилаш натижасида тараф олмаган ҳар қандай даромадлар солиқ солиш мақсадида битимнинг шу тарафида ҳисобга олинади.

Фоизсиз қарз берилиши натижасида кимга қўшимча даромад ҳисобланади – қарз берувчигами (ТНБ қоидаларига асосан), СКнинг 299-моддасига биноан қарз олувчигами ёки тарафларнинг иккаласигами?”.

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:

Эътибор беринг
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассисларининг муҳим тушунтиришларидан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

Қарз олувчининг фоизсиз қарз бўйича даромади

Фоизсиз қарз олишда қарз олувчида даромад юзага келади. У қарз олиш олиш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади .

Қарз олувчи (шуъба компанияси) фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда фоизсиз қарз олишдан олинган даромадни мустақил равишда аниқлаши керак.

 

Трансферт нархни белгилаш

Корхона ва шуъба компанияси – ўзаро алоқадор шахслар .

Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлган ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битим қуйидаги ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлганда назорат қилинадиган битим ҳисобланади :

1) мазкур шахслар ўртасидаги битимлар бўйича тегишли календарь йилдаги даромадлар суммаси (битимлар нархларининг суммаси) 5 млрд сўмдан ошса;

2) битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи махсус солиқ режимини қўлласа ёки махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлса, бунда бу биотимнинг бошқа тарафлари орасида махсус солиқ режимларини қўлламайдиган шахс бўлса *;

3) битимнинг ҳеч бўлмаганда битта тарафи фойда солиғини тўлашдан озод этилган бўлса, пасайтирилган солиқ ставкасини ёки бошқа солиқ имтиёзларини қўлласа, бунда бу битимнинг бошқа тарафлари орасида бундай солиқни тўлашдан озод этилмаган ва имтиёзларни қўлламайдиган шахс бўлса *;

4) битимнинг тарафларидан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма битим предмети бўлса, агар ушбу фойдали қазилмага нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг адвалор солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса *.


1–4-бандлар бўйича битимлар назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилади, агар ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар бўйича даромадларнинг тегишли календарь йилдаги суммаси 500 млн сўмдан ортиқ бўлса.

Бунда календарь йил учун ўзаро алоқадор шахс билан тузилган назорат қилинадиган битимлар бўйича даромадлар суммаси фойда солиғи учун белгиланган даромадларни эътироф этиш тартибини ҳисобга олган ҳолда битимларнинг иккала тарафи томонидан олинган даромадлар суммаларини қўшиш йўли билан аниқланади .

 

Шуъба компанияси билан тузилган назорат қилинадиган битимлар бўйича даромадлар суммасини аниқлаган ҳолда унга фоизсиз қарз беришдан олинган даромадни ҳам ҳисобга олинг.

 

 

Трансферт баҳони шакллантириш Трансферт баҳони шакллантириш Трансферт баҳони шакллантириш /ul/publish/doc/text190957_shuba_kompaniyasiga_berilgan_foizsiz_qarz_buyicha_daromad_qanday_hisobga_olinadi