Полезное для бухгалтера в декабре:
Нотижорат ташкилоти сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай тўлайди
«Нотижорат ташкилоти пулли ўқув курсларини очди ва уларни офис жойлашган бинода олиб боради. Ташкилот нотижорат ва тадбиркорлик фаолиятига тўғри келадиган фойдаланиладиган сувнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш имкониятига эга эмас.
Бу ҳолда ва пулли курслар алоҳида бинода олиб борилган тақдирда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қандай тўланади?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Агар тижорат ва нотижорат фаолияти битта бинода амалга оширилса
– Бу ҳолда солиқ базаси соф тушумнинг умумий ҳажмида солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият бўйича соф тушумнинг салмоғидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Аммо нотижорат фаолияти доирасида тушум мавжуд эмаслиги боис, ушбу кўрсаткич учун нотижорат фаолияти бўйича мақсадли тушумлар ҳажмини, масалан – аъзолик бадалларидан олинган тушумларни олиш мумкин.
Ушбу истеъмол қилинган сувни мутаносиб равишда ҳисобга олиш усулини солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозим.
Солиқни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш ҳақида барчасини қуйидаги тавсияда ўқинг:
Агар нотижорат ташкилоти пулли курсларни алоҳида бинода олиб борса
Бу нотижорат ва тадбиркорлик фаолиятига тўғри келадиган фойдаланиладиган сувнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш имконини беради.
Ушбу бинода ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича истеъмол қилинган сув ҳажмига солиқ солинади. Ташкилотнинг асосий (нотижорат) фаолиятига тўғри келадиган сув ҳажмига солиқ солинмайди.