Полезное для бухгалтера в декабре:
Фойдаланилмаётган АВ амортизацияси харажатларини чегириб ташлаш мумкинми
«Корхона фаолият турини маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан улгуржи савдога ўзгартирди. Илгари ишлаб чиқаришда фойдаланилган асосий воситалар энди фойдаланилмайди, бироқ амортизация ҳисобланади. Корхона уларни консервация қилиш ёки ҳисобдан чиқариш ниятида эмас.
Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ушбу АВ амортизацияси бўйича харажатлар чегириб ташланадими?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Амортизацияни ҳисоблаш амортизация қилинадиган активнинг қиймати тўлиқ ҳисобдан чиқарилган санадан эътиборан ёки у солиқ тўловчининг амортизация қилинадиган активлари таркибидан ҳар қандай асосларга кўра чиқарилганда тугатилади . Агар у қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган бўлса, уни консервация даври учун – амортизация қилинадиган активлар таркибидан чиқариш мумкин . Асосий воситалар мулкдорнинг қарорига биноан консервация қилиниши мумкин .
Шу тариқа, агар консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, амортизация ҳисобланади. Аммо ушбу харажатлар солиқ солиш мақсадларида иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этилмайди, сабаби тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ эмас .
Даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонунчиликка мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, чегириб ташланмайдиган харажатлар ҳисобланади .
Мазкур вазиятда бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган, корхона фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилмаслик тўғрисида ўзи қарор қабул қилган. Шу боис уларнинг амортизацияси учун харажатларни чегириб ташланадиган харажатларга олиб бориш мумкин эмас.
Buxgalter.uz рекомендует