Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўласа

preview

«Корхона ва Малайзия миллий корпорацияси ўртасида билим ва кўникмалар билан алмашиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Корпорация ходимлари Ўзбекистонга келганда, корхона уларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш ҳақини тўлайди.

Биз қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак? Солиқ оқибатлари юзага келадими?».

Саволларга buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Чет эллик мутахассисларнинг йўл ва яшаш ҳақини тўлаш учун сафарнинг мақсад ва вазифаларини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаринг. Буйруққа корпорация билан сафарни келишиш бўйича ёзишмалар ва ташриф дастурини илова қилинг.

Чет эллик мутахассисларнинг йўл ва яшаш харажатлари жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадларига киради . Бу даромадларга корхонангизда – солиқ агентида ЖШДС солинади . Ижтимоий солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келмайди .

Агар сиз чет эллик мутахассисларга пул шаклида даромад тўламасангиз, ЖШДС ушлаб қолинадиган манба мавжуд эмас. Бундай ҳолда корхона солиқни бюджетга ўз маблағлари ҳисобидан тўлашга ҳақли, шу тариқа ўзининг солиқ агенти мажбуриятини бажаради .

Корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари, шунингдек бошқа шахслар учун тўланган солиқлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган харажатларга олиб борилади  .

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /ul/publish/doc/text202353_korhona_chet_ellik_mutahassislarning_harajatlarini_tulasa