ЖШДС бўйича имтиёз ШЖБПҲга ажратмаларга қандай таъсир қилади

preview

«Ходим ўз фарзандининг хусусий мактабда таълим олиши учун тўловни иш ҳақи ҳисобидан амалга оширади. Иш берувчи ЖШДС бўйича имтиёзни қўллайди. Ходимнинг иш ҳақи – 10 млн сўм, имтиёзли сумма – 3 млн сўм, ЖШДС солинадиган сумма – 7 млн сўм. Солиқ суммаси 0,84 млн сўмни ташкил этади. Ушбу мисолда ШЖБПҲга қандай суммани тўлаш керак?»

Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ходимнинг фарзанди таълим олиши учун тўловни амалга ошириш чоғида корхона солиқ агенти сифатида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллайди. Имтиёзли даромад суммаси ҳар бир фарзанд учун ойига 3 млн сўмгача суммани ташкил этади .

Ходимнинг 10 000 минг сўм миқдоридаги иш ҳақига 3 000 минг сўм миқдорида имтиёз қўлланилади ва 7 000 минг сўмга ЖШДС солинади. Солиқ суммаси 840 минг сўмни (7 000 х 12%) ташкил этади.

Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланган жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади .

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма жисмоний шахсларнинг даромадига қонунга мувофиқ ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасидан тегишинча чегирилади .

Яъни, ходимнинг ЖШДС солинадиган даромадларига ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинади. Имтиёзли суммага ЖШДС солинмаслиги боис, унга ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳам солинмайди.

ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг амалдаги ставкаси ходимнинг солиқ солинадиган даромади суммасининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Кўриб чиқилаётган мисолда ШЖБПҲга мажбурий бадал 7 минг сўмни (7 000 х 0,1%) ташкил этади. Ушбу сумма ҳисобланган ЖШДСдан (840 минг сўм) ушлаб қолинади. Жами: 7 минг сўмни корхона ШЖБПҲга “Халқ банки”га, 833 минг сўмни эса ЖШДС сифатида – бюджетга тўлайди.

 

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /ul/publish/doc/text202743_jshds_buyicha_imtiez_shjbphga_ajratmalarga_qanday_tasir_qiladi